Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5986
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91370
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 777
Главная "ISTE'MOLCHI" Рақобат муҳити бугуннинг талаби

raqobat_160_1Мамлакатимизда монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш бўйича барча ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб,  Давлат рақобат қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан тизимдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга этилиши назорат қилиб борилади.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жорий йилнинг ўтган олти ойидаги фаолиятини таҳлил қилиб кўрайлик. Хусусан, бир қатор тендер (танлов) савдолари ташкил этилди, ушбу тадбирларда рақобат тўғрисидаги қонунчилик меъёрларининг бузилиш ҳолатлари аниқланмади. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида Низом”га мувофиқ ўтказилган 148 та тендер савдолари шулар жумласидандир.

Ушбу объектларнинг бошланғич нархлари 206156,8 млн. сўмдан иборат бўлиб,  оферентлар таклиф этган нархлардан келиб чиқилиб, 201598,1 млн. сўмга ютиб олинди. Натижада бошланғич нарх ва ғолиб оферентлар таклиф этган нарх ўртасидаги фарқ 4558,1 млн.сўмга ёки бошланғич нархга нисбатан шартли иқтисод қилишга эришилди.

Шу билан бирга, Давлатт рақобат қўмитасининг 2017 йил 13 мартдаги 2126/03-16-сонли хатига асосан марказлашган манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган пудрат ишлари бозорида пудратчи ва ёрдамчи пудратчи ташкилотларни аниқлаш амалиёти ўрганилди.

Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва пудратчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, тендер савдолари натижасида 2015-2016 йиллар давомида жами 276 та қурилиш объектида 276 та пудрат ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича жами 367 789 448,8 минг сўмлик шартномалар имзоланган.

Ҳудудий бошқарманинг режасига асосан республикамиз Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги қарори билан тасдиқланган саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича белгиланган мақсадли параметрларининг бажарилиши юзасидан ўрганишлар амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ жорий йилнинг май ойида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимидаги вилоят корхоналарида таннархни пасайтириш бўйича белгиланган кўрсаткичларни бажарилиши юзасидан сўров йўли билан олинган маълумотлар асосида таҳлиллар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида корхоналар томонидан мақсадли кўрсатгичлар тўлиқ бажарилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси туманлар суд ижрочилари билан ҳамкорликда жорий йилнинг биринчи ярмида  61336,6 минг сўмлик маблағни транзит рақамга туширишга эришдилар. Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан 5 та туман пахта тозалаш акциядорлик жамиятларига 2016 йил 21 декабрь куни берилган кўрсатмалар бажарилиши таъминланиб, жами 112 522,4 минг сўмлик маблағ ихтиёрий равишда истеъмолчилар ҳисобига қайтарилди. Жорий йилнинг 27 июнь ҳолатига кўра, ундирилмай қолган маблағлар қолдиғи 1 337832,8 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан Табиий монополиялар давлат реестридаги субъектлар инвентаризациядан ўтказилиб, таҳлил қилиб борилди. Унинг  натижалари бўйича 2017 йил 27 июнь ҳолатига жами 8 та нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш соҳаси бўйича 2 та, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш хизмати бўйича 2 та, сув қувурлари ва канализация хизмати соҳалари бўйича 3 та ҳамда аэропорт хизмати бўйича 1 та субъект табиий монопол субъект сифатида Давлат реестрида мавжуд.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 та мурожаат тушган бўлиб, улар маълумот олиш йўли билан ўрганилиб, ўз муддатида тадбиркорлик субъектларига жавоб хати жўнатилди. Жумладан, Шаҳрисабз туман “Кунчиқар” қишлоқ фуқаролар йиғини Янги ҳаёт қишлоғида истиқомат қилувчи якка тартибдаги тадбиркор А.Сафаров ҳудудий бошқармага ариза билан табиий газ билан таъминлаш бўйича шартнома шартлари тўлиқ бажарилишида мурожаат қилиб, амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат “Жанубгазтаъминот” унитар корхонаси мутахассисллари билан биргаликда кўриб чиқилди Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро А.Сафаровга новвойхона ишини табиий газ таъминоти орқали юритиш зарурияти бўлса, Шаҳрисабз тумани "Саноат” зонасидаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари учун фаолият кўрсатаётган юқори босимли газ коллекторига улаш зарурлиги юзасидан тушунтириш берилган.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"