Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
590
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108322
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 883 002
Главная "ISTE'MOLCHI" “Ишонч телефони” – қонуний манфаатлар ҳимоячиси

ishonch_telefon_160_1Давлат назорат органларида жорий қилинган “Ишонч телефони” фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ва туман солиқ  инспекциялари “Ишонч телефони”га жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида жами 1254 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 1166 таси бўйича ўрганиш ва текширишлар амалга оширилди. Фуқароларнинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида кўриб чиқилади.

Қонуннинг 6-моддасига биноан мурожаатларда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд у ҳақида сохта маълумотлар кўрсатилган ҳолда мурожаат аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги “Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига асосан давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефони” фаолиятини янада такомиллаштириш вазифалари белгиланган. Унда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо ва назорат-касса машиналаридан ҳамда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишдан ноқонуний бўйин товлаш ҳолатлари бўйича келиб тушган мурожаатлар зудлик билан кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда тегишли тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган.

“Ишонч телефони”га қилинаётган мурожаатларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш орқали фуқароларимизнинг бугунги кунда кўпроқ нималар безовта қилаётгани, улар солиқ идоралари билан ўзларининг қайси масалалар бўйича фикр алмашиш ниятида эканликларини билиб олса бўлади.

583 та мурожаат савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида терминалларнинг ишламаётгани ёки шу билан боғлиқ муаммолар ҳақида. Мурожаатларнинг 461 таси назорат касса машинасидан чек бермаслик ҳолатлари, 54 таси эса фуқаролар томонидан тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш, хизматлар кўрсатиш тўғрисида. Мазкур мурожаатлар асосида барча қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатга асосан “Pronto Service Star” масъулияти чекланган жамиятга қарашли пайнет хизмати кўрсатиш тармоғида солиқ текшируви ўтказилди. Текширув давомида оператор-кассир мижозга 15 000 сўмлик хизмат кўрсатиб, назорат-касса машинасидан харид чеки уриб бермаганлиги ҳамда кунлик хизмат кўрсатишдан тушган 159 600 сўмни назорат-касса машинаси хотирасига киритмаганлиги ва ўз вақтида банк кассаларига инкассация қилинмаганлиги аниқланилди.

Текшириш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан “Pronto Service Star” масъулияти чекланган жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси 1-қисмига кўра молиявий жарима қўлланилди ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисми асосида мазкур жамият мансабдор шахслари маъмурий жаримага тортилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг  119-моддаси 1-қисмига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек, сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисмига кўра савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишнинг моҳияти фуқаролар ижтимоий фаоллигининг ошишида намоён бўлади. Шу маънода кўриниб турибдики, фуқароларимиз “Ишонч телефони”га мурожаат этиш орқали нафақат ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар, балки юртимиз аҳамиятига эга бўлган ижтимоий, иқтисодий масалаларни ҳал этишда ўз бурчларини бажараётирлар.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир мурожаатга ўз вақтида муносабат билдириш, унда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар белгиланиши жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, давлат ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ошириб боради ҳамда жамият ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Юнусжон НАСИМДЖАНОВ,

Тошкент шаҳар  Давлат солиқ бошқармаси

бошлиғининг  биринчи  ўринбосари в.в.б.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"