Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2464
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105453
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 903
Главная "ISTE'MOLCHI" Тўйдан олдинги томоша кимга керак?

 

dori_300Бир неча кун муқаддам ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё дори-дармон” корхонаси акциядорларининг акциялари суд орқали давлат фойдасига мусодара қилиниши хавфи туғилгани, бунга бир фуқаро “Қашқадарё дори-дармон” акциядорлик жамияти ташкил топишига асос бўлган давлат ишхонаси 1994 йили хусусийлаштирилаётганда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш чоғида қонунбузилишига йўл қўйилгани тўғрисида давлат органига ёзган шикоят хати сабабчи эканлиги ҳақида хабар тарқалганди. Шунингдек, айни дамларда корхонанинг 200 дан зиёд ишчи-хизматчисининг ҳафсаласи пир бўлиб, қўли ишга бормаётгани таъкидланганди.

Хўш, бу гап-сўзларда жон борми-йўқми? Қуйида ушбу саволга жавоб бериш асносида масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.

Қашқадарё вилоятидаги собиқ “Фармация” ишлаб чиқариш бирлашмаси меҳнат жамоасининг 1994 йил 29 мартда бўлиб ўтган умумий йиғилишида мазкур корхонани ва унинг базасини очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўша йили 30 июнда шу хусусдаги буйруқ чиқарилган.

Яқинда эса Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқародан ариза келиб тушди. Унда “Қашқадарё вилоят дори-дармон” акциядорлик жамиятини (собиқ “Фармация” бирлашмаси) давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида, айниқса, унинг мулкларини нархлашда амалдаги қонунларга риоя қилинмагани эслатилган. Чунончи, бирлашманинг кўп қаватли маъмурий биноси, ишлаб чиқариш базаси ва дорихоналарининг ҳақиқий ҳолати аниқланмагани, яъни улар бозор нархида баҳоланмагани таъкидланган. Шунингдек, қонунга хилоф равишда давлат тасарруфидан чиқарилган акциядорлик жамияти раҳбарияти ариза муаллифининг ҳуқуқларини поймол қилаётгани қайд этилган. Пировардида ушбу ҳолатларни холисона ўрганиб, можарони қонунан ҳал этиш сўралган.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра, давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда мамлакат Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт. Ваколатли давлат органларининг мутахассислари ана шу тамойиллар асосида иш юритишди. Мурожаатда келтирилган важларни бирлашмани давлат тасарруфидан чиқаришга тааллуқли бирламчи ҳужжатлар асосида атрофлича ўрганишди ва ўша кезлар бир қатор қонунбузилишларга йўл қўйилганининг гувоҳи бўлишди. Чунончи, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида давлат тасарруфидан чиқариш объектининг сотув нархини белгилашда унинг ўша вақтдаги қийматига асосланиш зарурлиги уқтирилганига қарамай, бирлашма мулклари эски даврдаги бухгалтерия маълумотларига мувофиқ баҳоланган.

Иккинчидан, бирлашма буйруғи билан тузилган махсус комиссия мулкларни хатловдан ўтказиш бўйича расмийлаштирган далолатномаларда номутаносибликлар мавжуд бўлиб, маълумотлар бир-бирига тўғри келмайди.

Учинчидан, бирлашмани давлат тасарруфидан чиқариш даврида корхона томонидан ташкил этилган ишчи комиссия ҳам тегишли қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган ва бошқалар.

Фуқаролик кодексининг 114 ва 116-моддаларига кўра эса, мазмуни қонунан белгилаб қўйилган талабларга мувофиқ келмайдиган, шунингдек, атайин ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилиши, бундай вазиятда тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсасини қайтариб бериши шарт.

Ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда, Қашқадарё вилояти иқтисодий судининг тегишли инстанциясига рўй берган ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилишни сўраб даъво аризаси киритди. Чунки давлат тасарруфидан чиқариш масалалари бўйича баҳслар суд тартибида ҳал этилади. Бу тамойил “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида  қонунан мустаҳкамлаб қўйилган. Хўжалик процессуал кодексининг 9-моддасида эса, судда суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши белгиланган.

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт эканлиги қайд этилган.

Аниқланган ҳолат бўйича суд қарори чиққач, унга мувофиқ зарур чора-тадбирлар кўрилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, давлат корхонасини давлат тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилганда, унинг фаолияти тўхтатилмайди ва иш ўринлари сақлаб қолган ҳолда, ходимлар ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришади.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"