Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
576
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108308
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 882 988
Главная "ISTE'MOLCHI" Эҳтиёжманд оилаларга янги уйлар

 

yangi_uy_160_1Орамизда шундай инсонлар ҳам борки, жисмоний имконияти чеклангани боис ўз уйига эга бўлишни бир умр орзу қилиб яшайди. Президентимиз ташаббуси билан шундай инсонларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор эҳтиёжманд юртдошларимиз ҳаётига чинакам қувонч олиб кирмоқда, одамларда давлатга, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

Фарғона вилоятининг бир қатор туманларида ҳам уй-жойга эҳтиёжманд оилаларга янги уйларни топшириш тадбирлари бўлиб ўтди.

Шинам, бир оила бекаму кўст яшаши учун барча шароит муҳайё этилган уйга кўчиб ўтган, ҳовли тўйини қилиб, қувончини эл билан бўлишганлардан бири бағдодлик Дилбар Алижоновадир.

– Бугунги хурсандлигимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди Дилбар. – Тўғри, ўз уйим бўлишини орзу қилардим, лекин бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Бахтиёр ҳаёт кечириш учун барча замонавий шароит муҳайё. Фақат ишла, элга наф келтир, бахтиёр яша! Орзуларимизни рўёбга чиқараётган давлатимиз раҳбаридан, яхши инсонлардан миннатдормиз.

Уй топшириш маросимлари Олтиариқ туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Туман ҳокимлиги ва фаоллари иштирокида ўтган тадбирда мамлакатимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслиги, ижтимоий ҳимоя давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан экани таъкидланди.

– Мустақиллик берган имкониятлар туфайли мамлакатимизда инсон манфаатларига, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигига хизмат қиладиган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Содиқ Рустамов. – Турмуш ўртоғим Гулнозахон билан янги хонадонга кўчиб ўтдик. Бу ердаги шароитлардан барчамизнинг қувончимиз чексиз.

Уливер Фозилова – I гуруҳ ногирони. Ёлғиз фарзандини ўзи тарбиялаб келмоқда. У 15 йилдан буён онасининг 3 хонали уйида акаси, келинойиси билан истиқомат қиларди. Шу куни Бешариқ туманида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган икки қаватли уйдан 3 хонали хонадон калити унга тантанали равишда топширилди.

– Қизим янги уйга кўчиб ўтганидан қалбим чексиз қувончга тўлди, – дейди унинг онаси Айша Дугон. – Яқинда берилган тикув машинасида 4 ярим миллион сўмлик этак тикди. Давлатимизнинг ўз фуқароларига меҳрибонлиги, ғамхўрлигини қаранг-ки, уйнинг дастлабки 16 миллион сўми Президентимиз томонидан тўлаб берилди. Бунинг учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз.

ОАВ хабарлари асосида тайёрланди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"