Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2592
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105031
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 711
Главная "ISTE'MOLCHI" Эътирозларга сабаб – ҳисоблагичлар

gazУларни қиёсдан ўтказиш неча сўм туради

Бугунги кунда мамлакатимизда газ, электр ва сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Афсуски, шунга қарамай истеъмолчилардан тушаётган эътирозларнинг катта қисми хусусан ҳисоблагичларни ечиб олиш, таъмирлаш, қиёслашдан ўтказиш ва уларни қайта ўрнатиш ишларида юзага келаётган муаммолар билан боғлиқ.

“Ўзстандарт” агентлигининг Миллий метеорология институти директори ўринбосари Маҳмуд Ҳайруллаев ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича қуйидагиларни гапириб берди:

– Энергия ресурслари ҳисобга олиш асбобларини қиёслаш ишларини такомиллаштириш, хусусан ҳисоблагичларни ечиб олиш, таъмирлаш, қиёслашдан ўтказиш ва уларни қайта ўрнатиш ишларини бир тизимга солиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Булар: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 30 июлда рўйхатга олинган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 1 декабрда рўйхатга олинган “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”.

Ушбу низомларда қиёслашнинг барча жараёнларида амалга оширилган ишлар учун тегишли масъуллар белгилаб берилган.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган “Мажбурий текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг рўйхати”га асосан аҳоли яшайдиган хонадонларда ўрнатилган газ, сув ва электр энергияси ҳисоблагичлари ҳар 4 йилда 1 маротаба қиёслашдан ўтказилиши лозим.

Бугунги кунда юқорида айтиб ўтилган низомига мувофиқ “Тошкент электр тармоқлари” АЖ томонидан махсус лаборатория ташкил этилган бўлиб, хонадонларга ўрнатилган ҳисоблагичлар ечиб олиниб, қиёслаш ишларини ташкил этиш тўлиқ равишда ушбу ташкилот   томонидан амалга оширилмоқда. Бунда “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК томонидан ходимлар ажратилиб, махсус лабораторияда қиёслаш ишлари олиб борилаяпти. Қиёслаш ишлари ниҳоясида электр ҳисоблагич “Тошкент электр тармоқлари” АЖ томонидан хонадонларга ўрнатилиб берилмоқда.

Қайд этиш жоизки, қиёслаш ишларини ташкиллаштириш жараёнларида аҳоли ортиқча оворагарчиликсиз ўз уйида аниқ белгиланган нархларда, яъни “Ўзбекистон миллий метрология институти” корхонасига қиёслаш ишлари учун 13 минг  сўм, “Тошкент электр тармоқлари” жамиятига эса қиёслаш ишларини ташкиллаштиргани эвазига  22 минг сўмдан ошмаган нархда пул тўлаяпти.

Маиший газ ҳисоблагичларни қиёслаш эса юқорида кўрсатиб ўтилган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилиб, бунда ҳисоблагичлар аҳоли томонидан бевосита қиёслашга тақдим этилмоқда. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳри миқёсида “ЎзММИ” ДКнинг Чилонзор, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида ҳисоблагичларни қабул қилиш шохобчалари ташкил этилган.

Шу билан бирга, соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.  Хусусан сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилмаган.

Энг ачинарлиси, электр тармоқларида бўлгани сингари ҳисоблагичларни аҳолидан йиғиш ишларини тизимли равишда ташкил этиб берадиган ягона ташкилот мавжуд эмас. Шу йилнинг ўзида, 5 марта “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, кейинчалик Коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги ташкилотларига қиёслаш ишларини ташкил этишларини сўраб мурожаатлар қилинган, бироқ ижобий жавоблар олинмаган ва иш олиб борилмаган.

Таҳлилларга асосан, дастлабки қиёслаш натижаларига кўра яроқсиз деб топилаётган электр ҳисоблагичларнинг сони, умумий ҳисоблагичлар сонига нисбатан 0,5 фоизни ташкил этаётганлигини ҳамда ушбу яроқсиз ҳисоблагичлар таъмирланиши мураккаблигини эътиборга олиб, аҳолининг таъмирловчи корхоналарга боришига катта зарурат йўқ.

Дастлабки қиёслаш натижаларига кўра яроқсиз деб топилаётган газ ва сув ҳисоблагичларининг сони эса умумий ҳисоблагичлар сонига нисбатан 50-60 фоизни ташкил этаяпти. Демак ҳисоблагичларнинг даврий қиёслашдан ўтказиш жараёнида таъмирланишига эҳтиёж туғилмоқда.

Ушбу соҳадаги муаммолар натижасида, жорий йилнинг шу даврига қадар кўплаб шикоят мазмунидаги мурожаатлар “Ўзстандарт” агентлигига келиб тушди. Бу мурожаатларда асосан, газ ва сув ҳисоблагичларини таъмирлаш, газ ва сув етказиб берувчи корхоналар вакиллари ёки мутлақо соҳага алоқадор бўлмаган воситачилар “Ўзстандарт” агентлиги ходими деб ўзларини таништираётганлиги, улар томонидан 150 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача нарх эвазига ҳисоблагичларни қиёслаб бериш хизматини таклиф этаётганликлари, ҳисоблагичларни қабул қилиб олгандан сўнг қайтариш муддати бир ойга қадар узайиб кетаётганлиги маълум қилинган.

Минг афсуски, ушбу ҳолат юзасидан барча таъмирлаш корхоналарида тушунтиришлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, ушбу муаммолар ҳануз юзага келмоқда.

Маълумки, Тошкент шаҳри миқёсида ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш, нархларини белгилаш монопол хизмат бўлганлиги сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бошқармаси билан келишиш ҳолда амалга оширилади.

Ҳозирги кунда ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш нархлари қуйидагича:

Газ ҳисоблагичлари                           – 4 260 сўм;

Сув ҳисоблагичлари                          – 5 964 сўм;

Электр энергияси ҳисоблагичлари             – 25 979,4 сўм

Бугунги кунда юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан таъмирловчи корхоналар хизматлари нархларининг (тарифи, калькуляцияси ва бошқалар) мутасадди идоралар билан келишиши ва эълон қилиниши мақсадга мувофиқ деб топилди. Барча ҳисоблагичлар таъмирлаш корхоналари бўйича бир хил калькуляцияларни шакллантириши, унга кўра таъмирлаш нархларини муайян мезонлар асосида белгилаш, яъни шартли равишда: осон таъмир, ўртача таъмир, мураккаб таъмир учун нархларни қатъий белгилаш тавсия этилди. Амалдаги қонунчиликни такомиллаштирилган ҳолда ҳисоблагичларни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш нархларининг шаффофлигини таъминлаш юзасидан қатъий чоралар қўллаш, аҳоли учун қулай бўлган мақбул тизимни жорий этиш ва аҳволни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш чоралари кўрилмоқда.

Зилола Тўрабек қизи ёзиб олди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"