Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3334
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111542
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 992
Главная "ISTE'MOLCHI" Юрт келажаги ишончли қўлларда!

yoshlar_160_2Қадимда яшаб ўтган бир донишманд “Юртингиз ёшларини кўрсатинг, мен мамлакатингизкелажаги қандай бўлишини айтиб бераман ”, деган экан. Дарҳақиқат, ёшлар эртанги кун эгаларидир. Уларнинг истеъдоди, қобилияти ва интилишлари нафақат ўз оиласи, устозлари, туғилиб ўсаётган шаҳар ёки қишлоғи, балки бутун мамлакат ва халқ фаровонлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис юртимизда ўғил-қизларимиз таълим-тарбиясига ва уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Ўз навбатида, фарзандларимиз ўзларига кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан турли соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритишмоқда.

Масалан, мустабид тузум даврида Ўзбекистондан атиги бир нафаргина олимпиада иштирокчиси чиққан эди. Устига-устак, айрим кимсалар унга нисбатан ғаразли муносабатда бўлишганди. Бу аслида ўзбек халқини менсимасликнинг ёрқин намунаси эди.

Қарангки, республикамиз Мустақилликка эришгандан сўнг томирида Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Маликлар қони оқаётган ёшларимиз нималарга қодирликларини бутун дунёга намоён этишди. Биргина спортнинг бокс тури ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Гамбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати якунларига кўра, Халқаро бокс федерацияси – AIBA расмий твиттерида энг яхши боксчини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди. Бундай шарафга эга бўлиш учун тўрт спортчи – кубалик Хулио Сезар ла Круз, украиналик Олександр Кижниак, франциялик Софиане Оуминиҳа ҳамда 69 килограммвазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоамизга ягона олтин медални туҳа қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов даъвогарлик қилди.Сўровномада қатнашган мухлисларнинг ярмидан кўпроғи Шаҳрамни турнирнинг энг яхши боксчиси дея тан олишди. Қолаверса, боксчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Табиийки, бу ғалабаларга, аввало, навқирон авлод эзгу мақсадлар сари дадил интилаётгани, иккинчидан, келажагимиз ворисларининг саъй-ҳаракатлари Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларга имкониятлар эшиги кенг очиб берилаётгани натижасида эришилмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг қонунан белгилаб қўйилган қуйидаги асосий йўналишларига эътибор қаратсак, бу оддий ҳақиқатни янада теранроқ англаймиз:

– ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

– ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;

– ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;

– ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;

– ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;

– ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;

– ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;

– ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;

– иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;

– ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

– ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

– ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;

– ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Яқинда коллеж талабаси деган номга сазовор бўлган ўқувчимнинг “Устоз, биз учун яратилган бундай шароитлардан кейин яхши ўқимаслик, илм ва ҳунар ўрганмаслик гуноҳ бўлса керак”, деган гапидан қаттиқ ҳаяжонландим.Пировардида юрт тараққиёти, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга шай турган ёшларимиз бор экан, Ўзбекистоннинг келажаги ҳамиша ишончли қўлларда бўлади!”деган хулосага келдим. Менимча, бу фикрга ҳамма қўшилса керак!..

Фахриддин САМАРОВ,

Қарши транспорт касб-ҳунар

коллежиўқитувчиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"