Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4079
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107068
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 518
Главная "ISTE'MOLCHI" Хорижда таълим олган бўлсангиз...

nostrifikatsiya_160– Чет элда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни бизнинг мамлакатимизда тан олиш қоидалари ҳақида тушунча берсангиз...

Манзура СОЛИЕВА.

Навоий шаҳри.

– Аввало, шуни эслатиш жоизки, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда, ваколатли давлат органларининг ушбу ҳужжатлар бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.

Бу хусусда  2000 йил 25 июль куни Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинган. У 1992 йил 1 январдан сўнг берилган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатларини тан олиш ва уларни нострификациялаш тартибини белгилайди. Бу ишларни амалга ошириш ҳамда тегишли гувоҳнома бериш Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади. Бошқармага мурожаат қилувчилар аризаларига маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни ва унинг иловаси асл нусхасини (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим), шунингдек, маълумот тўғрисидаги ҳужжатни ва иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимасини илова қилишлари лозим.

Бошқарма таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ўқув юртининг ўша давлатда тегишли рўйхатда (легализация рўйхатида) борлигини текшириб, иловада кўрсатилган фанлар ва махсус курслар юртимизда мазкур ёки унга турдош йўналишдаги мутахассисликлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурига мос келиш-келмаслигини (асосан мутахассислик фанлари бўйича) аниқлайди ва энг кўпи билан бир ой муддатда тегишли қарор чиқаради.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун:

– уни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан  тан олинган бўлиши;

– таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда тан олинган бўлиши;

– бу ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган  бўлиши зарур.

2017 йил 3 апрелда ҳукуматимизнинг Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 173-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу Низомга асосан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш мамлакатимизнинг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида ўқиган; мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган  квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таҳсил кўрган; халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган билим даргоҳларида таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри махсус синовларсиз амалга оширилиши блгилаб қўйилди.

Воҳид  СААТОВ,

Навоий шаҳридаги 7-сонли давлат

нотариал идораси нотариуси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"