Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5016
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126084
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 534
Главная "ISTE'MOLCHI" Газ таъминоти: асоссиз қарздорликларнинг олди олиняпти

gaz_160_1Жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро вилоятидаги ички бозорларда истеъмол товарларининг нархлари юзасидан доимий равишда ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Шунингдек, деҳқон бозорларида гўшт, картошка, гуруч, тухум ҳамда сут маҳсулотларининг нархлари сунъий равишда ўсишининг олдини олиш бўйича вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ярмаркалар ташкил этилиб, фермер ва деҳқон хўжаликлари маҳсулотларининг бозорларда сотилиши йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, харидорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятнинг йирик деҳқон бозорларида ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари навбатчилик ташкил этилиб, радиоларда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун юзасидан тушунтириш ҳамда асосий истеъмол товарлари, яъни маҳаллий буғдой уни, пахта ёғи ва нон маҳсулот (қолипли)ларининг нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда истеъмолчи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганда қаерга ва қай тартибда мурожаат этишлари тўғрисида ахборот бериб борилди.

Юқоридаги маълумотлар Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг  жорий йилнинг ўтган олти ойи ҳисоботидан олинди. Шу билан бирга,  коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан соҳадаги муаммоларни тезкор жойида кўриб чиқиш мақсадида фуқароларнинг қабули йўлга қўйилиб, одамларнинг мурожаатлари тингланди ва муаммоларга ечим топиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилди. Пировардида туман ва шаҳарлардаги газ ҳамда электр тармоқлари корхоналарида фуқароларнинг кўплаб муаммолари бартараф этилди.

Бундан ташқари, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилганда, 3 ҳолатда қонунбузилиш аниқланиб, 3 та хўжалик юритучи субъектга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва махсус комиссиянинг қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, мазкур қонунбузилишлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун истеъмолчиларга 1189507,7 минг сўм тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.

Қолаверса, “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси томонидан ҳудудий бошқармага ўтган йил давомида тушган аризаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ҳам ўрганиш тадбирлари амалга оширилди. Хусусан, 2016 йилнинг саккиз ойи мобайнида 224 нафар истеъмолчи “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасининг филиаллари томонидан ҳисобланган тўловлардан шикоят қилган. Мазкур мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилганда, филиаллар томонидан хонадонларга 448 990 946,0 сўм асоссиз қарздорликлар ёзилганлиги аниқланди. Шу боис, “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасига мазкур ҳолатларни бартараф этиб, асоссиз ҳисобланган қарздорликларни белгиланган тартибда чегириш тўғрисида хат юборилиб, унинг ижроси тўлиқ таъминланди.

Айрим ҳолатларда газ таъминоти корхоналари филиаллари фаолиятида нотўғри маълумотлар бериш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Масалан, Бухоро туман, “Янги турмуш” ҚФЙ, Чорраҳа қишлоғида яшовчи фуқаро Ойсулув Қурбонова ва Бухоро шаҳар, “Моҳи Хоса” МФЙ, Ёшлик кўчаси, 14-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Гулсара Авезова ҳудудий бошқармага мурожаат қилиб, илгари ёзган аризаларига асосан чегирилганлиги кўрсатилган асоссиз тўлов ҳанузгача компюьтер базасидан ўчирилмаганлигидан шикоят қилишган. Мазкур ҳолат жойида кўриб чиқилганда, ҳақиқатдан ҳам “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси ва “Бухоротумангаз” филиали тақдим этган абонент карталарда чегирилган асоссиз тўлов 2017 йил январь ҳолатида ҳам чегирилмаганлиги ҳамда ҳудудий бошқармага нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аён бўлди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг август-декабрь ойларида “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси филиаллари томонидан ҳисобланган тўловлардан норозилик билдириб, мурожаат қилган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилганда, 201 нафар фуқарога 147 343 383 сўм асоссиз тўлов ҳисобланганлиги аниқланиб, бундай тўловларни белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасига кўрсатмалар берилди.

Умуман, ўтган йил мобайнида ҳудудий бошқармага тушган мурожаатлар бўйича газ таъминоти корхонаси филиаллари томонидан ҳисобланган асоссиз тўловлар ҳақиқатан ҳам чегирилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди. “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасидан 425 нафар фуқаронинг “Биллинггаз” дастуридаги “абонент картаси” (тумангаз филиали томонидан тасдиқланган ҳолда) таҳлил қилинганда, 133 нафар истеъмолчиларга ҳисобланган 26 942 208 сўмлик асоссиз тўлов чегирилмаганлиги, оқибатда “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси томонидан ҳудудий бошқармага ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этилганлиги ва 2016 йилнинг август-декабрь ойларида келиб тушган мурожаатлар бўйича жами 47 210 995 сўм ҳисобланган асоссиз тўлов истеъмолчилар ҳисобидан чегирилмаганлиги маълум бўлди. Натижада “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 25-моддаси талаблари бузилиши аломатлари мавжудлиги аниқланди.

Шу боис, “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси қарори қабул қилинди. Ҳозирги кунда  “Бухоротумангаз” филиали раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисида иш олиб бориляпти.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудудий  бошқармага истеъмолчилар томонидан жами 267 та ариза ва шикоятлар тушган бўлиб, уларнинг 35 таси савдо ва умумий овқатланиш, 223 таси коммунал хизмат кўрсатиш  ва 9 таси эса бошқа соҳалар (пенсия тўловлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик)га тўғри келади. Мурожаатларнинг 253 таси истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилиб, 190146,9 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Масалан, Бухоро туман, “Шейхон” МФЙ, Дўлама кўчасида яшовчи фуқаро Г.Хўжаева ўз аризасида Бухоро туман газ корхонаси томонидан табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норозилик билдирган. Шикоят хати ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатдан ҳам газ таъминоти корхонаси томонидан табиий газ учун 3655588 сўм ортиқча пул ёзилгани  маълум бўлди. Шу боис, мазкур масала истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида фуқаролардан “Ишонч телефони”га ҳам жами 22 та  шикоят тушган  бўлиб, уларнинг 8 таси истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилиб, қолган 14 таси бўйча тушунтиришлар берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"