Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3684
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106673
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 123
Главная "ISTE'MOLCHI" “Нимани истеъмол қиляпман...” Фойдами ёки зарар?

 

zararli_ovqat_160Тараққиёт асри, яъни бугунги кунимизда эҳтиёжларимиз кескин ошиб боряпти, айниқса, кундалик истеъмолимиз – озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб энг юқори чўққида. Ишлаб чиқарувчиларнинг кўплиги, рақобатнинг кучайиб бораётгани сабаб бозорлар, дўконлар маҳсулотларга тўла, хоҳлаган нарсамиз муҳайё, худди эртаклардаги “Очил дастурхон”дек! Бироқ...

Бир куни таниш аёл зорланиб қолди: “Шу кунларда тўрт ёшли неварамнинг тиши тез-тез оғриб қоляпти. Кеча кечаси билан ухламай йиғлаб чиқди, энди тиш дўхтирига оборамиз шекилли...”. Кичик ёшдаги боланинг тиш оғриғи нимадан келиб чиқади? Ҳозир оналарнинг кўпчилиги болаларига “Кириешки”, “Чупо-чупс”, ҳар хил сақичлар, газланган рангли сув, “Лёд”-музқаймоқ каби маҳсулотларни билиб-билмай олиб бераверади. Бола нимани билади? У дўконда кўрган нарсасини олиб беришни талаб қилиб, хархаша қилаверади-да. Аҳоли орасида истеъмол маданиятини шакллантириш бугуннинг долзарб масалаларидан бўлиб қоляпти. Истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг фойдаси ёки зарари ҳақида ҳамма ҳам ўйлайвермас экан, буни юқоридаги мисол каби атрофдагиларни кузатиб билиш мумкин. Ҳар қандай бойликдан-да устун турувчи соғликка енгил-елпи қараш кўпчиликка хос бўлиб, истеъмол маданиятига беэътиборлар сафи негадир кенгайиб боряпти. Катта ёшдагилар ва ёшлар орасида зарарли салқин ичимликларни: “Зарарлигини биламан, лекин шуни кунда ичмасам туролмайман” дегувчиларининг борлиги... ачинарли эмасми? Бизда ёмон бир одат бор: кийим-кечакларга, тўю-томошаларга алоҳида эътибор қаратамиз-у, лекин соғлом турмуш тарзига, овқатланиш маданиятига унчалигам риоя этавермаймиз! Уйда пиширилган таомга ҳеч нарса етмайди: иссиқ овқатлар, салатлар, шарбатлар, чой, қайнатилган сув...

Истеъмол маданияти ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари жадал йўлга қўйилгани билан, ушбу саъй-ҳаракатларни, ана шундай зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларининг “ура-ура” рекламалари ҳамда сотувчиларнинг пешма-пеш олиб келиб сотишлари босиб кетяпти! Шунда, кимга фойда, кимга зарар? Мана ўша “Фойда ва Зарар”нинг эгалари:

Ишлаб чиқарувчи + фойда; Реклама агентлиги + фойда; Сотувчи + фойда; Истеъмолчи – зарар!!!

Зарарли маҳсулотни истеъмолчи учун талафот деса ҳам бўлади: иккита бойлигидан ажраб қолади – ҳам ҳамёни, ҳам соғлигидан! Гап келганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, салбий оқибатларни келтириб чиқармаслик учун рақобатда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам соғлом муҳит, виждон деган нарсалар бўлиши керак!  Ҳаёт – инсон учун бир марта бериладиган буюк неъмат. Швециялик бир гуруҳ олимлар 45 дан 83 ёшгача бўлган 30 минг нафар аёлларда тадқиқот ўтказиб, узоқ умр кўришга таъсир этадиган тўртта асосий омилни аниқладилар. Биринчи омил – бу тўғри овқатланиш, иккинчиси – чекмаслик, учинчиси – алкоголь ичимликларни жуда кам миқдорда истеъмол қилиш ва ниҳоят тўртинчиси – жисмоний фаоллик.

Яна таъкидлаб ўтаман, узоқ умр кўришнинг биринчи омили тўғри овқатланиш экан, унда нега соғлик учун зарарли маҳсулотлар сотиляпти? Нега буларни ишлаб чиқариш тақиқланмайди? Инсон саломатлигига раҳна солиб фойда олиб бойигандан кўра... Бундай ишлаб чиқарувчиларнинг боридан йўғи яхши эмасми?!

 

Роҳат ҚУРБОНОВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"