Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4797
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102358
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 808
Главная "ISTE'MOLCHI" Қарзи йўқнинг кўнгли тўқ

kommunal_160Ота-боболаримиздан мерос “Уммон олдида турсанг ҳам, бир томчи сувни исроф қилма!” деган нақлни барчамиз жуда яхши биламиз ва уни тез-тез тилга оламиз. Аммо бугунги тезкор тараққиёт даврида сув, табиий газ, электр токи каби бебаҳо бойликлар қимматини теран англамай, уларни ортиқча исроф қилаётганлар, боз устига, ҳақини тўлашни кечиктираётган ёки  қарзини узишдан бўйин товлаётганлар ҳам тез-тез учраб туради. Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эса айни соҳадаги муаммоларга чек қўйиш мақсадида қабул қилинди.

Албатта, сўнгги йилларда энергия ресурсларидан дебитор қарздорликни камайтириш, улардан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаблар даражасида бўлмагани барчамизга беш қўлдек аён. Маълумотларга қараганда, электр энергияси ва газ таъминоти манбаларига ўзбошимчалик билан уланишлар ёки бу бойликларни талон-тарож қилишлар йил сайин кўпайиб борган. Мазкур тармоқлар идоралари ходимларининг бир қанчаси жиноий жавобгарликка тортилган. Ана шу янглиғ хато-камчиликларни бартараф этиш ҳамда юқорида тилга олинган фармон  ижросини  таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 30 майдаги тегишли қарори асосида Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Унинг зиммасига энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланишлар ҳамда талон-тарож қилишларнинг  олдини олиш, суд ҳужжатларининг ва бошқа ҳужжатларнинг ижросини сўзсиз таъминлашдек масъулиятли вазифалар юклатилди.

Фармонга кўра, Бюро Олий суд, Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва статистика қўмиталари ҳамда бошқа вазирлик-идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилди. Бюрога Адлия вазирлиги ҳузуридаги тугатилган Суд департаментидан, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа идоралардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилади. Бу иш Бош прокурор томонидан ҳал этилади, Бюронинг даражали унвонга эга ходимлари прокуратура идоралари ходимлари саналадилар ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ илинади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш тақиқланади.

Бюро ўз вазифа ва функцияларини бажаришда жуда катта ҳуқуқларга эга. У суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш соҳасида:  

– давлат органлари ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш; 

– давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

– ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижро этилиши ҳамда молиявий ҳужжатларнинг ижро иши юритишга мувофиқлиги юзасидан текширишлар ўтказиш;

– қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли жойларга, жумладан, турар жойлар ва омборларга кириш, зарурат туғилганда, уларни мажбуран очиш, холислар иштирокида кўздан кечириш;

– мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ хатлаш, сўнгра олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;

– қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул ва бошқа қимматликларини хатлаш;

– қарздор ва унинг дебиторлари ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;

– олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшашга мўлжалланмаган жойлардан, мулкдор розилиги билан эса, хусусий мулкдаги бинолардан фойдаланиш, ўша мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчи ёки қарздор транспортидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздор ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;

– қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан қидирув эълон қилиш;

– ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органлари ходимларини жалб қилиш чораларини кўриш;

– ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун талабларини бузган қарздорларни маъмурий жавобгарликка тортиш, шунингдек, суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжати ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонуний тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

– қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиб кетишига вақтинча чеклов белгилаш ҳуқуқига эга.

Бюро талабномалари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатлари ижросини таъминламаслик, шунингдек, унинг фаолиятига аралашиш, вазифалари ва функциялари қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Бюро ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади. Бу талабларга бўйсунмаганлар тегишли тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Аслида мамлакатимиз равнақи учун қайғурадиган фуқаро ўз эҳтиёжи учун ишлатилган ҳар қандай табиий ресурс учун тўловни амалга оширишни виждон иши деб билмоғи лозим. Чунки бу неъматлар юрт бойлиги саналади. Шундай экан, уларни ўғриламаслик, талон-тарож қилмаслик керак. Юртдошларимиз бу оддий ҳақиқатни теран англаган ҳолда тўловларни вақтида тўлаб борадилар, деган умиддамиз.

Ҳамидулло САЪДУЛЛАЕВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"