Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4756
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102317
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 767
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмолчи нимадан норози?

ranjiyapti_160Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ва реклама бозорини тартибга солиш борасида Қўмита томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қайд этилганидек, республикамизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликни яратиш ҳамда ушбу соҳада олиб бориладиган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун 1985 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устувор тамойиллари” асос бўлди. 1996 йил апрель ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра, бугун истеъмолчиларимиз товарнинг хавфсиз бўлишига талаб қўйиш, харид қилаётган маҳсулотлари ҳақида маълумот олиш, уни танлаш, етган зарарни қоплашни талаб қилиш ва бошқа бир қатор ҳуқуқларга эгадирлар.

– Ўтган йиллар мобайнида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик республикамиз ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисмига айланди. – дейди Давлат рақобат қўмитасининг раиси ўринбосари Жаҳонгир Юнусов. – Қайд этиш жоизки, аҳолининг истеъмолчилик маданиятини юксалтириш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимини оширишда Давлат рақобат қўмитасининг ўзига хос ҳиссаси бор. Мутахассисларимизнинг кенг жамоатчилик ўртасида олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўз натижасини бермоқда.

Бундан ташқари, ҳафталик Biznes Daily Истеъмолчи – Потребитель” газетаси, интернет ресурсларида махсус (www.istemolchi.uz и www.potrebiteI.uz ) портали фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу портал орқали истеъмолчилар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ҳамда он-лайн маслаҳатлар олиш имкониятига эга. Шунингдек, республиканинг савдо ва маиший хизмат шохобчаларида, турли хилдаги хизматлар кўрсатувчи объектларда истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича плакаталар ва баннерлар жойлаштирилган.

Тадбирда таъкидланганидек, қўмита ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган ариза ва мурожаатлар сонини тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилнинг биринчи ярмида қўмита ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича жами 4018 та (2016 йил 6 ойида 3375 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,66 млрд. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Мутахассислар фикрича, мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлар соҳасига тегишлидир. Аксарият истеъмолчилар уй-жой коммунал хизматлари тўловлари бўйича юзага келаётган муаммоли вазиятлар, кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг сифати, қўшимча ҳақ ҳисоблаш каби ҳолатларни баён қилишган.

Тадбирда фуқароларнинг коммунал соҳалардаги, хусусан, табиий газ ва электр таъминотидаги мурожаатларини жойида ўрганиб чиқиш ва тезкор ҳал қилиш мақсадида қўмитанинг 2013 йил 10 июндаги 41 к-к сонли буйруғи қабул қилингани ҳамда ушбу ҳужжатга асосан қўмита масъул ходимлари томонидан фуқароларни электр ва газ таъминоти корхоналарининг ўзида қабул қилиш ишлари давом эттирилаётгани айтиб ўтилди. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи якуни бўйича жами 2836 нафар истеъмолчи қабул қилиниб, шундан 1578 нафари газ таъминоти, 1202 нафари электр таъминоти ҳамда 56 нафари бошқа коммунал хизматлар бўйича мурожаат қилган. Жойларда амалга оширилган қабуллар бўйича келиб тушган мурожаатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 276 млн. сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Анжуманда мутахассислар оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди.

Г. МУРОДАЛИЕВА.

“Biznes Daily”. 

Ф.АҲМЕДОВ олган сурат.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"