Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2453
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105442
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 892
Главная "ISTE'MOLCHI" Далолатнома тузилмаган экан

 

elektr_160Жангкетмон қишлоғида яшовчи Қ.Ҳожимуродовнинг туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан хонадонига нисбатан 2011 йилда қонунбузилиш ҳолати бўйича далолатнома тузилиб, 1 миллион сўмдан ортиқроқ қарздорлик юклаётганидан норози бўлиб ёзган аризаси мутахассисларимиз томонидан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, корхонанинг “ПК учёт” ҳисоблаш дастурида ҳозирги кунга қадар хонадонда фойдаланилаётган DDSY-283 10 А русумли, смарт картали электр ҳисоблагичнинг 1850 кВт. кўрсаткичи бўйича 1 миллион 25 минг сўм қарздорлик мавжудлиги қайд қилгани маълум бўлди.

Корхона ҳуқуқшуносидан ушбу далолатнома нусхаси сўралганда, дастурдаги истеъмолчининг ҳисобварағига киритилган далолатноманинг  аслида  мавжуд эмаслиги аниқланди. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб,  1 миллион 25 минг сўмлик нореал қарздорлик истеъмолчининг ҳисобидан чиқарилди. Натижада истеъмолчининг фойдаланилган электр энергиясидан ҳеч қандай қарздорлиги мавжуд эмаслиги аён бўлди.

Шунингдек, туманнинг Бекобод қишлоғида яшовчи А.Жўраев мурожаатини ўрганиш натижасида ҳам истеъмолчига нисбатан нотўғри далолатнома тузилгани аниқланиб, далолатнома бўйича ҳисобланган  245 минг 243 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.

С. ШАМШИДИНОВ,

Фурқат тумани ИҲҲҚЖ раиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"