Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3668
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106657
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 107
Главная "ISTE'MOLCHI" Ноқонуний фаолиятга жазо муқаррар

huquq_160_1Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, улар томонидан йўловчилар ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида юртимизда йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришнинг ягона техника сиёсати амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз ҳудудида йўналишсиз таксининг ташқи кўриниши ва ички маълумотлар билан жиҳозланиши, бундай машина ҳайдовчисига нисбатан талаблар, шунингдек, йўловчи ва унинг йўловчи йўналиши бўйича юкини ташиш хизматларини кўрсатадиган енгил автотранспорт воситасининг барча турларига нисбатан ягона талаблар белгиланган. Агар автотранспорт воситаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, у ҳолда унга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади. Йўналишсиз такси ҳайдовчисининг белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолларда ҳам ҳайдовчига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1763-моддасига кўра, автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган  фуқаро белгиланган тартибда жаримага тортилади. Бундан 2 йил аввал ана шундай қоидабузарлик содир этиб, ўз жазосини олган пойтахтлик Аброрхўжа Акбаров бундан тегишли хулоса чиқармай, ўзининг “Дамас” русумли автоуловида такроран йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келган. Энг ёмони яна лицензия олишни “унутиб” қўйган.

Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор буюм бозори” атрофида йўловчиларга хизмат кўрсатаётган вақтда ЙПХ ва ДСИ ходимлари унинг қилмишини фош этдилар. Ушбу жиноий ишни кўриб чиққан туман суди Аброрхўжага такрорий қоидабузарлик учун аввалгисига нисбатан оғирроқ жазо белгилади.

Афсуски, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиб, лицензиясиз ва техник ҳолати шубҳали бўлган транспорт воситаларида фаолият кўрсатаётган “тадбиркорлар” ҳамон учраб турибди. Шу боис йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, авто­транспорт воситаларида аҳолига ноқонуний равишда пулли хизмат кўрсатишга барҳам бериш мақсадида манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Юртдошларимиз бундай турдаги тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, уни қонуний асосда ташкил этгани мақсадга мувофиқ. Шунда фуқароларимизнинг, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимояланади.

Ботир МИРҲАМИДОВ,

СВОЖЖДЛҚК департаменти

Чилонзор туман бўлими бошлиғи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"