Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4604
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107593
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 043
Главная "ISTE'MOLCHI" Ҳар бир мурожаат эътиборда

 

murojaat_160_1Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш бўйича аниқ чоралар кўриш энг муҳим ва устувор вазифа қилиб белгиланди.  Натижада жамиятимизда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириб, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш бош мезонга айланди. Президентимизнинг “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади” деган гаплари бугун барчамиз учун шиор бўлиб қолди, десак муболаға эмас.

Айни пайтда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтилгани кузатилмоқда. Виртуал қабулхоналарнинг яратилгани, ҳар бир туман ва шаҳарда Халқ қабулхоналарининг, қолаверса, сайёр қабулларнинг ташкил этилгани ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатаётгани фуқароларимизнинг оғирини енгил қилишда, улар дуч келаётган муаммоларга ечим топишда катта аҳамият касб этаяпти.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қиладиган вақт келди. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг назорат бўлими бошлиғи Жамшид ВАЛИЖОНОВ билан суҳбатимиз қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг қай тарзда ечим топаётгани хусусида кечди.

– Давлат рақобат қўмитасига 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 2917 та ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушди, – дейди Жамшид Валижонов. – Шундан 18 таси Олий Мажлисдан, 26 таси Президент Девонидан, 155 таси Вазирлар Маҳкамасидан, 219 таси бошқа ташкилотлардан келган. Тегишлилиги бўйича 2499 таси (уларнинг 265 таси сайёр қабуллар орқали) бевосита жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади. Мурожаатлар ўтган 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 288 тага кўпайгани кузатилди. 

– Таҳлил қилинса, фуқароларимизнинг ариза ва шикоятлари кўпроқ қайси соҳаларга тааллуқли бўляпти?

– Қўмитамизга келаётган мурожаатларнинг аксарияти коммунал соҳага тааллуқлидир. Аризаларни ўрганиб чиқиш натижасида истеъмолчиларга нисбатан асоссиз қўйилган қарздорликлар улар фойдасига ҳал этилаяпти. Жумладан, ўтган йилнинг олти ойи мобайнида 1,4 млрд. сўм асоссиз қарздорликлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 1,7 млрд. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Шу билан бирга, ушбу соҳада мурожжатлар кўпаётганлигини инобатга олиб, масалани жойида ҳал этиш учун ҳар бир туман коммунал ташкилотларининг ўзида “фуқарорлар қабул кунлари” ташкил этилди. Асоссиз қарздорликлар юзага келган ҳолларда, фуқаролар билан биргаликда жойида масала ўрганилмоқда. Ушбу амалиёт натижасида ўтган 6 ой ичида 2736 нафар фуқаро (1578 нафари газ таъминоти, 1202 нафари электр энергияси ва 56 нафари бошқа коммунал масалалар бўйича) қабул қилиниб, уларнинг 1688 нафарига тушунтиришлар берилди, 973 нафарининг масаласи жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этган 137 та мурожаат ҳам  ўз ечимини топди. Шунингдек, ушбу қабулларда 276 млн. сўмлик (224,4 млн. сўм газ таъминоти, 51,0 млн. сўм электр энергияси) асоссиз қарздорликлар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали Давлат рақобат қўмитасига келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида ҳам маълумот берсангиз...

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 20 сентябрда ўтказилган йиғилишнинг 117-сон Баённомасига асосан “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси” ишини ташкил қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ таркибига Қўмитанинг 2016 йил 23 сентябрда 156к-ЛС-сонли буйруғи билан масъул ходими киритилган. Бундан ташқари, Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил 23 сентябрдаги
157к-ЛС-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан (pm.gov.uz) Қўмитага келиб тушадиган мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида масъул шахс тайинланган.

Давлат рақобат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йилнинг 1 январидан бугунги кунгача  1112 та келиб тушган мурожаатдан 1036 тасини ижроси таъминланди, 3 та  мурожаат рад* этилган бўлиб, қолган 76 таси Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Ижроси таъминланган 1036 та мурожаатдан 258 таси қаноатлантирилди, 778 тасига қонуний тушунтириш берилди. Жумладан, мурожаатлар Тошкент шаҳридан 454 та, Тошкент вилоятидан 138 та, Фарғона вилоятидан 87 та,  Қашқадарё  вилоятидан 73 та, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 51 тадан, Бухоро вилоятидан 49 та, Самарқанд вилоятидан 44 та, Наманган вилоятидан 41 та, Навоий вилоятидан 32 та, Хоразм вилоятидан 27 та, Жиззах вилоятидан 26 та, Қорақалпоғистон Республикасидан 25 та, Сирдарё вилоятидан 14 тани ташкил этади.

– Ушбу мурожаатларда асосан қандай муаммолар баён этилмоқда?

– Мурожаатларнинг мазмуни таҳлил қилинганда, уларнинг аксарияти дори-дармон воситаларининг қимматлашиб кетгани, бозорларда нарх-навонинг кўтарилаётгани, акцияларга дивидентлар олиш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун бўш турган бино ажратилиши ёки хусусийлаштирилиши борасидаги масалаларни ўз ичига олади.

– Айни пайтда Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ҳам фаолият юритаяпти. Унга келиб тушаётган мурожаатлар қай тариқа ечим топаяпти?

– Дарҳақиқат, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги
366-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси 2016 йил 7 ноябрь кунидан ишга туширилди. Бугунги кунда, яъни жорий йил 21 август ҳолатига кўра, виртуал қабулхонага 373 та мурожаат келиб тушди. Шундан шу йилнинг 1 январидан бугунги кунгача  229 та келиб тушган мурожаатдан 8 таси рад этилди,
218 тасининг ижроси таъминланди
, қолган 11 таси Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Ижроси таъминланган 218 та мурожаатнинг 203 тасига тушунтириш берилди, 15 та мурожаат қаноатлантирилди.

– Сайёр қабул ҳамда бошқа органлар орқали келаётган мурожаатлар ҳақида ҳам батафсилроқ тўхталсангиз...

– Албатта. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган 2014 йил
13 майдаги 86-сонли селектор йиғилиши баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбариятининг 2017 йилнинг январь-июль ойларида жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш кунлари  жадвали тасдиқланди. Унга кўра, ҳудудларда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш ташкил этилди. Натижада Қўмита раҳбарияти томонидан 225 та мурожаат қабул қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳар чорак  якунлари  бўйича Давлат рақобат қўмитасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Ушбу ўрганишлар Қўмита ҳайъати йиғилишларида мунтазам равишда танқидий муҳокама қилиниб, фуқаролар мурожаатлари ижросида маъсулиятсизликка йўл қўйган маъсул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб келинмоқда. Бундан ташқари, Қўмитада ижро интизомининг назорати ҳафталик йиғилишларда кўриб чиқилиб,  тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Гулчеҳра МУРОДАЛИЕВА суҳбатлашди.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"