Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2470
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105459
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 909
Главная "ISTE'MOLCHI" Юксак истеъмол маданияти сари

istemolchi_160_2Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ўтказилган матбуот анжумани аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга бағишланди. Тадбирда таъкидланганидек, мазкур федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини юксалтириш ҳамда соҳага оид қонунлар тарғиботига бағишланган  ўқув-семинари ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет нашрлари учун мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрланиб, эълон қилинаяпти. Бугунги кунда 14 та ҳудудий бирлашма, 193 та туман (шаҳар) жамиятлари мавжуд ушбу ташкилот тизимида 756 нафар ходим фаолият юритмоқда. Маҳаллаларда, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда 5698 та таянч гуруҳлари ташкил этилган, улар таркибидаги аъзолар сони 572 968 нафарни ташкил этади.

– Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Тошкент” телеканали билан ҳамкорликда бозор ва дўконларимизда истеъмолга яроқсиз, инсон ҳаётига хавф солувчи  маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида “Сифат назорати” кўрсатуви тайёрланиб, эфирга узатилмоқда, – дейди федерациянинг Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Умида Мансурова. – Ташкилотимиз муассислигида “Iste’mol madaniyati” ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, оммабоп газета нашр этилмоқда. Ташкилотимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида, тегишли вазирлик ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган  дастурлар ишлаб чиқиб, амалда жорий этмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, федерацияда “Истеъмолчи кутубхонаси” ташкил этилган бўлиб, шу пайтгача турли йилларда “Тиббий хизматлар (Бепул ва пуллик хизматлар нима?)”, “Товар ёрлиқлари ва штрихли кодлаш”, “Савдо хизмати ва умумий овқатланиш соҳаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” қўлланмалари ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси устави, устав асосида фаолиятини ташкил этиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар (низом, тартиб ва йўриқномалар) сингари брошюралар чоп этилган. Бундан ташқари, “Юксак истеъмол маданияти сари” шиори остида “Банк пластик карточкалари замонавий, қулай ва ишончли тўлов воситаси”, “Электр энергияси таъминоти: истеъмолчи ва таъминотчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Темирйўл транспортидан фойдаланишда истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари” мавзуларида плакатлар, “Ўйинчоқларнинг сифати ва хавфсизлиги”, “Ўқув қуролларининг сифати ва хавфсизлиги” номли рисолалар кўпминг нусхада нашр этилиб, тарқатилган.

Федерация фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни самарали ташкил этиш мақсадида  “1091” қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолиятини йўлга қўйган.  Федерациянинг виртуал қабулхонаси ташкил этилиб, ариза, таклиф ва шикоятлар унинг вебсайти орқали электрон тарзда қабул қилинмоқда. Мазкур ташкилот ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятларига келиб тушаётган мурожаат (ариза, таклиф ва шикоят)лар мутахассислар томонидан ижобий ҳал этилиб, етказилган зарар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилаяпти.

Шунингдек, федерация халқаро миқёсда хорижий мамлакатлардаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг  илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида ҳамкорлик алоқалари жуғрофиясини кенгайтирмоқда.

Анжуманда билдирилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида федерация тизимида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш, тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Паркент туманида чорвачиликка ихтисослашган “Consumer Protect”, Бўстонлиқ  туманида қуёнчиликка ихтисослашган “Bo`Stonliq Protect Consumers”, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманларида наслдор эчкиларни боқиш ва кўпайтиришга  ихтисослашган  “Hisor Protect Consumers” ҳамда  “Surxon Protect Consumers” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилган.  Ушбу корхоналарда 35 та янги иш ўрни яратилган.

Тадбир сўнгида журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар батафсил жавоб беришди.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"