Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3743
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101304
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 754
Главная "ISTE'MOLCHI" Қарздорликларга аниқлик киритилди

gaz_160_1Жамиятимизга туманимизнинг Самандарак қишлоғида яшовчи А.Мўсаевнинг аризаси келиб тушди. Унда фойдаланилган табиий газ ҳисоб-китоби юзасидан эътироз билдирилган. Мазкур аризада кўрсатилган ҳолатлар туман жамияти ва “Водийгазтаъминот” УК туман филиалининг мижозлар билан ишлаш бўлими масъул ходими билан биргаликда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, истеъмолчининг хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунаси соз холатда эканҳеч қандай ташқи таъсир орқали шикаст етказилмагани ва  ноқонуний  уланиш  ҳолатлари  йўқлиги,  табиий  газ учун  тўловлар  ҳар  ойда  амалга  ошириб  келинаётгани маълум бўлди. Истеъмолчининг тўлов дафтарчаси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида 201331 сўмлик қарздорлик аслида мавжуд эмаслиги аниқланди.

Қирқволида  қишлоғида  яшовчи  А.Исмоилов  хонадонида фойдаланилган электр энергияси учун 2 000 000 сўм  асоссиз  қарздорлик  ҳисоблангани  юзасидан  норози  бўлиб  мурожаат  қилди.  Мазкур  оғзаки  мурожаатда баён этилган ҳолатни ўрганиш бўйича туман жамияти ходимлари ва туман электр таъминоти корхонаси ҳуқуқшуноси иштирокида ўрганиш ишлари амалга оширилди.  Аризачининг  хонадонида  янги  электрон  ҳисоблаш ускунаси ўрнатилгани, эски ҳисоблагичдан қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Электрон ҳисоблагичнинг охирги кўрсаткичи ва тўлов варақалари бўйича ҳисобкитоб қилинганида, хонадоннинг қарздорлик ўрнига 61 кВт. ҳақдорлиги аниқланди.

Ўрганиш  натижалари  бўйича  корхона  ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  қонун  ҳамда  соҳага  оид  бошқа  меёърий  ҳужжатлар  талаблари  тўғрисида  тушунтиришлар  берилиб, келгусида бу каби англашилмовчиликларга йўл қўймасликлари борасида огоҳлантирилди.

Шунингдек,  Говхона  қишлоғида  яшовчи  Х.Эралиеванинг  хонадонига  табиий  газдан  689000  сўм  қарздорлик  ҳисобланганидан  норозилиги  бўйича  қилган мурожаати ҳам тегишли идора ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.  Ҳолат жойида ўрганилганда, ушбу ҳудудда газ босими пастлиги сабабли 2016 йил баҳор ойида тармоқдан узилгани, газ ҳисоблагич ускунаси ўз жойидалиги, ҳеч қандай ташқи таъсир орқали шикаст етмагани ва  ноқонуний  уланиш  ҳолатлари  йўқлиги  аниқланди. Оилада 7 нафар шахс яшаши ва улардан 3 нафари бюджет ташкилотларида ишлаши сабабли ҳар ойда табиий газ учун тўловларни иш хақлари ҳисобидан амалга  ошириб  келишаётгани  маълум  бўлди.  Фуқаронинг тўлов варақалари бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида, табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўз исботини топди.

Бағдод шаҳарчасида яшовчи А.Аҳмедов ҳам жамиятимизга табиий газ ҳисоб-китоби юзасидан норози бўлиб  мурожаат  қилди.  Мазкур  оғзаки  мурожаат  бўйича жамият ходимлари ва туман газ идораси мутасаддилари иштирокида ўрганиш ўтказилди. Натижада ҳудудда газ босими пастлиги сабабли хонадон 2015 йил ёз ойларида тармоқдан узилгани маълум бўлди. Туман газ идораси ходимининг  билдиришича,  корхона  маълумотлар  базасида фуқаронинг 2013 йил қиш мавсумида табиий газдан меъёр бўйича фойдалангани қайд қилинган ва ушбу суммани  ҳар  ойда  қисман  тўлаб  бориб,  муайян  сумма тўланмай қолгани сабабли 856000 сўм қарздорлик пайдо бўлган. Истеъмолчининг тўлов дафтарчасидаги чеклар ҳамда ҳисоблагичнинг охирги кўрсаткичи бўйича қарздорлик  қайта  ҳисоб-китоб  қилинганида  хонадоннинг ҳақиқий қарздорлиги 192908 сўмлиги, корхона томонидан  фуқарога  663092  сўм  қарздорлик  қўшимча  ҳисоблангани аниқланди.

Марғуба ОЛТИБОЕВА,

Бағдод тумани ИҲҲҚЖ мутахассиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"