Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5085
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102646
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 096
Главная "ISTE'MOLCHI" Пиёдалар йўлидаги бозорча

piyoda_160Бугун юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, албатта ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жадал суръатлар билан амалга оширилаётганининг гувоҳи бўламиз. Баланд бино-иншоотлар, кўзни қувонтирадиган кўп ва пастқаватли уйлар, олис-олисларни туташтирувчи, узоқни яқин қилувчи чароғон ва равон йуллар...

Мамалакатимизда кейинги пайтларда халқаро, давлат, хўжаликлараро ва ички йўлларнинг қурилишига катта эътибор қаратилаётир. Автоуловларнинг кескин кўпайиши натижасида автойўллар саккиз қаторгача кенгайтирилмоқда. Шунингдек, маҳалла, қишлоқ, овул ва массивлардаги ички йўллар таъмирланиб, янгилари қурилаяпти. Аммо, пиёдаларга-чи? Улар харакатланаётган махсус йўлаклар таъмирланаяптими? Бу борада ҳам айрим ишлар қилинмоқда, лекин етарли даражада эмас. Бизни қийнаётган бу муаммо наинки Қашқадарёда, балки юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам мавжуд.

Пиёда... Бу яёв харакатланаётган кишилардир. Улар орасида мурғак гўдаклар, ногиронлар, кўзи ожизлар, ҳомиладор ва болали аёллар, кексалар ва бошқалар  бор. Ўзингиз яшаётган шаҳар, туман, қишлоқ, овул, маҳалла ва массивлардаги пиёдалар учун мўлжалланган йўлаклар ҳолатини бир кўз олдингизга келтиринг-а. Ҳақиқий аҳволни тасаввур қилдингизми? Гап нима ҳақдалигини тушуниб етгандирсиз? Дарҳақиқат, гап йўлакларнинг носозлиги, нотекислиги, хоҳлаган киши истаган жойидан тўсиб қўйганлиги ҳақида бораяпти.

Айрим пиёдалар йўлагидан харакатланиб бораверсангиз ҳар хил ҳажмдаги қувурлар билан қоқилган устунчалар устидан чиқиб қоласиз. Нега шундай? Бу ҳолат кўзи ожизлар ёхуд аравачада юрадиган ногиронларга ҳамроҳ пиёдаларга ноқулайлик туғдирмайдими? Ёки йўл ёқасида қурилган бино-иншоотлар, офислар эгалари томонидан ўз биноларининг баландлигига мослаштириб, пиёдалар йўлагига туташтирувчи йўлаклар бунёд этилган. Натижада баланд зинапоялар ҳосил бўлган. Бу эса нафақат болалар, аёллар ва ногиронларни, балки соғлом йўловчиларнинг ҳам ҳаракатини қийинлаштиради. Баъзан пиёдалар йўлидан юриб бораверсангиз йўлак тугаб қолади. Дафъатан, қаердан юришингни билмай, автотранспорт воситалари харакатланаётган йўлга чиқиб кетасиз.

Айрим ҳолатларда йўлакларнинг қоқ ўртасида ойнаванд пайнет дўконлари, вагончалар, буткачалар, сомсахоналарга дуч келасиз. Ҳатто айрим жойлардаги пиёдалар йўлагида бетартиб ва ноқонуний бозорчалар макон топганига нима дейсиз? Қарши шаҳридаги Шарқ, Фурқат кўчаларида айнан пиёдаларнинг тратуарида эски-туски сотувчилар мунтазам равишда савдо қилишади. Бешкент шаҳридаги туман Марказий шифохонасининг атрофидаги йўлакларни эса мева-сабзавот сотувчилар эгаллаб олишган.

Пиёда туну кун ўз йўлидан ҳаракатланишга мажбур. Бу йўл қоидасидир. Бироқ, у учун шароит яратилганми? Энг ачинарлиси, оғзи очиқ қудуқларни кўриб, чўчиб тушасиз. Гоҳида қор-ёмғирли кунларда ҳосил бўлган кўлмакчадан қочиб, автоулов йўлига чиқиб кетамиз. Ана шунда ҳайдовчиларнинг жиғибийрон бўлиб, пиёдалиларни ҳақоратлаётганини томоша қилинг. Хўш, пиёдалар қайси йўлдан юришсин?

Бир қарашдан арзимаган муаммодек туюлади. Аммо, бу соҳага жиддий эътибор қаратилса, кўпгина нохушликларнинг олди олинади. Қолаверса, юртимизга келаётган хорижлик сайёҳлар ҳам қулай, равон йўлаклардан яёв кезиб, обод юртимизни томоша қилиш имконига муяссар бўлишади.

Давлатой МУРОДОВА.

Қашқадарё вилояти.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"