Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3171
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136131
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 581
Главная "ISTE'MOLCHI" Дарахт кесишда янги тартиб

 

daraxt_kesidh_160Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Тошкент шаҳридаги дарахт ва буталарни кесиш бўйича хулосаларни тақдим этиш механизмини такомиллаштирувчи қарорни имзолади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, бундан буён дарахт ва буталарни кесиш ҳақидаги хулоса Биохилма-хиллик ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича назоратни амалга оширувчи ҳудудий инспекция томонидан берилади. Хулосалар устидан назоратни эса Давлат экология қўмитасининг махсус Ишчи гуруҳи амалга оширади.

Мазкур ишчи гуруҳга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари раислик қилади. Унинг таркибига биоинспекция ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари, шунингдек, қўмита ОАВ вакиллари киритилган.

Туман ҳокимиятлари ёки “Ягона ойна” маркази томонидан дарахтларни кесиш бўйича берилган аризалар бир кеча-кундуз давомида ҳудудий инспекцияга юборилади. Улар жойлардаги дарахтларнинг ҳолатини ўрганиб, хулоса тайёрлайди, тадқиқ қилингани бўйича акт, схема, фотоматериал тузади ва беш иш куни мобайнида барча материалларни тасдиқлатиш учун Ишчи гуруҳга тақдим этади.

Инспекция хулосаси Ишчи гуруҳ томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилгач, тасдиқланади. Асосга эга бўлмаган хулосалар бекор қилинади ёки қўшимча равишда бошқатдан ўрганиб чиқиши учун ҳудудий инспекциясига юборилади.

Тасдиқланган хулосалар бир кеча-кундуз давомида Тошкент шаҳар Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилади. Шундан сўнг дарахтларни кесиш бўйича хулосалар туман ҳокимиятларига жўнатилади.

Шу билан бирга, ҳудудий инспекциялар дарахтларни кесишга рухсат берилгани ҳақидаги,  шунингдек, табиий зарар келтирувчи ҳамда касалликлар сабаб қуриб қолган дарахт ва буталарни кесиш, уларнинг аниқ манзили, қанча муддат ичида кесилиши ҳамда  сони кўрсатилган реестрни тузади.

Ўз мухбиримиз

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"