Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1196
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104185
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 634
Главная "ISTE'MOLCHI" Реклама бозори: масъулият унутилганда...

 

reklama_160Давлат рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида реклама бозори фаолиятини тартибга солиш, ноҳалол рекламадан ҳимоя қилиш юзасидан  қатор назорат тадбирлари ўтказилди.

 

Жумладан, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, вилоят ҳудудида жойлаштирилаётган ташқи рекламалар “Реклама тўғрисида”ги қонун ва “Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низом” (Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) талабларига риоя этилиши юзасидан 24 маротаба мониторинг ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнларида 5 ҳолатда қонунбузилишлар қайд этилиб, камчиликларга йўл қўйган  хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда айрим мисоллар билан танишайлик. “Истиқлол-ТВ” телеканали томонидан 2016 йил 15 декабрь куни эфирга узатилган "Свадбенные торты на заказ со скидкой и доставкой",  "Самса на заказ" ва "Тухумбарак на заказ"  каби  эфирга узатилган  тарғибот воситаларида маҳсулот сертификатланганлиги тўғрисида ахборот берилмаган ҳамда 2016 йил 12 декабрь куни эфирда берилган “Кардио сервис” хусусий клиникаси рекламасида “Все условия для пациентов” ва шу куни  эфирга узатилган “Artel” савдо дўкони рекламасида “Биз барча орзуларингизни амалга оширмоқчимиз” дея маҳсулот (иш, хизмат)нинг хусусиятлари бўрттириб кўрсатилган.

Шунингдек, “Ғиждувон-ТВ” телеканали томонидан 2016 йил 21 октябрь куни эфирда берилган Муҳаммад Иқбол кўчаси, 10-уйда жойлашган дорихона рекламасида “хизматлар лицензияланганлиги” тўғрисидаги ахборот илова қилинмаган ва мазкур дорихона тарғибот воситасида “Азиз шаҳримиз тадбиркорлари ва ҳамшаҳарлар. Сиз аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида барча қулайликларга эга бўлган дорихона излаяпсизми?..” дея маҳсулот (иш, хизмат)нинг хусусиятлари бўрттириб кўрсатилган. Ёки “Бухоро” вилоят телевидениеси томонидан 2016 йил 14 декабрь куни эфирга узатилган “Artel” савдо дўкони рекламасида “Биз барча орзуларингизни амалга оширмоқчимиз” дея маҳсулот (иш, хизмат)нинг хусусиятлари бўрттириб кўрсатилган ва рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган ишончсиз иборалардан фойдаланилганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолатлар атрофлича ўрганиб чиқилганда юқорида номлари кўрсатилган телевидение каналлари томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг  2005 йил 12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли қарор қабул қилинди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирларга асосан вилоят давлат солиқ ва ички ишлар бошқармалари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ходимлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят ҳудудида барча турдаги ташқи реклама воситалари хатловдан ўтказилди ҳамда мавжуд қонунчилик талабларига мувофиқ тартибга келтирилди.

Шу билан бирга, барча оммавий ахборот воситалари (ТВ, радио, кабель ТВ, босма нашрлар), умумий овқатланиш корхоналари (кафе, ресторан, бар ва бошқа), алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги қонунлари талабларидан келиб чиқиб, алкоголь ва тамаки махсулотлари реализацияси, рекламаси ва истеъмолини чеклаш, қонун талабларига риоя этмаганлик учун белгиланган жавобгарликлар тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилди.

Умуман, Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида реклама бозорида қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган тадбирлар натижасида соҳада тартиб ўрнатилиб, рақобат муҳити таъминланмоқда.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"