Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4554
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107543
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 993
Главная "ISTE'MOLCHI" Мактаб бозори

 

maktab_bozori_160бир ўқувчига мўлжалланган ўқув маҳсулотлари қанчага тушади?

2017-2018 ўқув йилининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу кунларда ота-оналарнинг асосий вазифаси ўқув қуроллари, мактаб жиҳоз ва формалари олишдир. Айни пайтда юртимизнинг барча бозор, дўкон, ёйма раста ва йирик савдо марказларида мактаб бозорлари ташкил этилган.

Хўш, бир ўқувчига мўлжалланган ўқув маҳсулотлари ота-оналар учун қанчага тушади? Мактаб бозорининг сарф-харажати ўқувчи ёки талабанинг таълим даргоҳи (мактаб, лицей, коллеж, ОТМ) ва ихтисослашувига қараб турли миқдорни талаб этади. Масалан, оддий мактабнинг 1-синф ўқувчиси мисолида оладиган бўлсак, ҳаражатлар 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача бўлиши мумкин. Бунда асосий маблағ боланинг кийимига сарфланади. Маълумки, мактабга илк қадамини қўяётган болажонларга Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мактаб совғалари ташкил этилган. Совға таркибига мактаб портфелидан тортиб, дафтар, ручка, қалам каби зарур бўлган барча ўқув қуроллари кириб, бунда ўқувчининг ўғил ёки қиз бола эканлиги инобатга олинган. Бу ота-оналарга моддий ёрдам бўлибгина қолмай, балки болажонлар учун давлат томонидан кўрсатилган катта эътибор ҳамдир.

Энди ҳисоб-китобимизга қайтсак, 2-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган канцелярия ашёлари учун 150 000 сўмдан 500 000 сўмгача сарфланади. 5-синфдан 9-синфгача бўлган ўсмирларга мўлжалланган канцелярия ашёлари учун эса 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача маблағингизни ишлатасиз. Юқори синф ва бошқа таълим даргоҳларининг ўқувчи-талабалари учун 800 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача маблағ зарур.

 

Канцелярия маҳсулоти ва ўқув қуроллари турли савдо расталарида ўртача қуйидаги нархларда (сифатига қараб) сотилмоқда:

12 варақли дафтарнинг донаси 250 сўмдан 700 сўмгача;

36 варақли дафтар 1 000 сўмдан юқори;

96 варақли дафтар 1 500 сўмдан юқори;

Расм дафтар (16 варакли) 2 000 сўмдан, (40 варакли) 3 500 сўм;

Кундалик дафтар 5 000 сўмдан 20 000 сўмгача;

Атлас харита (контури билан) 8 500 сўм;

Меҳнат дарслиги ашёлари солинадиган сумка 14 000 сўм;

Жисмоний тарбия кийимлари солинадиган халта 15 000 сўмдан 25 000 сўмгача;

Ручка (ишлаб чиқарувчи ва сифатига қараб) 200 сўмдан 1 500 сўмгача;

Пенал 15 000 сўмдан 50 000 сўмгача;

Қалам 100 сўмдан 300 сўмгача;

Елим турига қараб 1 000 сўмдан юқори;

Турли чизғичлар комплекти  5 000 сўмдан 20 000 сўмгача;

Оқ қоғоз бир тўплами 30 000 сўмдан юқори;

Чизмачилик ашёлари (қоғоз, циркуль ва б.) 50 000 сўмгача;

Мактаб портфели 50 000 сўмдан 300 000 сўмгача;

Ўчирғич (500-1 000), рангли қаламлар тўплами (3 000-60 000), рангли бўёқлар тўплами (5 000-20 000), мўйқаламлар (кисточкалар) тўплами (3 000-10 000), қалам тарошлагичлар (500-5 000), китоб жилдлар (5 000), дафтар жилдлар (5 000-8 000), рангли қоғозлар тўплами (3 000-10 000), пластилин (10 000 сўмдан юқори), мактаб қайчи (2 000-5 000), файллар (3 000-10 000), фломастер каби ўқув қуролларига жами (ишлаб чиқарувчиси, тури, ҳажми, сифатига қараб)  умумий ҳисобда бир ўқувчига 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача маблағ талаб этилади.

 

Юқорида қайд этилган барча нархлар ўрта ҳисобда (бозор ва дўконларда мавжуд нархлар инобати билан) олинди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳри марказий кўчаларидаги ёйма дўконларда мазкур нархлар икки баравар қимматроқ эканлиги аниқланди.

Эслатма: мактаб бозорига боришдан бир кун олдин энг зарур буюмлар рўйхатини тузиб олишингиз мақсадга мувофиқдир. Буюмларни харид қилаётганингизда иложи борича битта дўкондан олишингизни маслаҳат берамиз. Чунки дўкондор умумий ҳисоб-китобдан чегириб бериши мумкин. Харид қилган нарсаларингизни иложи борича тартиб билан пакет ёки қоғоз қутиларга жойланг. Ҳеч нарса қолиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Чунки сотувчиларнинг айтишича, гоҳида харидорлар энг майда (масалан: қалам, ручка, турли жилдлар каби) нарсаларни унутиб қолдирадилар.

Муҳайё САИДОВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"