Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2209
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123277
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 085 727
Главная "ISTE'MOLCHI" Кафолат муддати ўтган бўлса-да...

 

conder_160_1Ўзбекистон  истеъмолчилар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” рақамли “Ишонч телефони”га жорий йилнинг 19 июнь куни Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Ал-Бухорий МФЙ, Бухоро кўчасида яшовчи Роза Мадалимова мурожаат қилди.

Истеъмолчининг баён қилишича, 2013 йилнинг июнь ойида икки бўлимли  рўзғор электр совуткич (“Sino-312” КШД-300/100) асбобини 970 000 сўмга сотиб олган. Аммо унга эҳтиёжи бўлмагани сабабли ишлатмаган. 2016 йил 27 июнь куни электр совуткичдан фойдаланмоқчи бўлганида эса нуқсони борлиги туфайли бир меъёрда ишламаслиги аниқланган. Уч кун ўтгач, яъни 30 июнь куни “Sino” акциядорлик жамияти раиси қабулхонасига телефон орқали мурожаат этганида,  сервис хизмат кўрсатиш марказидаги Бекзод исмли мутахассисга учрашса, камчиликлар бартараф этилишини билдиришган. Бироқ шу пайтгача ҳеч қандай ижобий натижа бўлмаган.

Ходимларимиз жамоатчилик асосида  ушбу ҳолатни бориб жойида ўрганишди. Ҳақиқатдан ҳам, рўзғор электр совуткичи янги ҳолатда тургани, лекин бир маромда ишламаётгани тўғрисида баённома тузилди. Жорий йил 22 июнь куни  “Sino” АЖ раиси номига камчиликларни бартараф этиш бўйича керакли кўрсатма бериш тўғрисида хат орқали мурожаат этилди. Натижада мазкур акциядорлик жамиятининг  сервис хизмат кўрсатиш  ходимлари истеъмолчининг уйига бориб  кафолат муддати ўтган совуткични бепул тузатиб беришди.

Ш.РАҲМОНОВ,

Қоровулбозор тумани  ИҲҲҚЖ раиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"