Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1879
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110087
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 537
Главная "ISTE'MOLCHI" Шубҳали дори

 

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлса-да, дорихоналарда сифатсиз ва муддати ўтган ёки шубҳа уйғотувчи дори воситалари ҳамон учраб турибди. Бешариқ тумани, Олмазор кўчасида яшовчи В.Ориповнинг Фарғона вилоят Марказий шифохонаси ёнидаги “Абдусаломҳожи” дорихонасида муддати ўтган дори воситалари сотилаётганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти Фарғона шаҳар бўлими “Ишонч телефони”га қилган мурожаати жамиятимиз ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори восситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси вакили иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, В.Орипов мазкур дорихонадан анчагина дори-дармонлар сотиб олган, шулардан бири, яъни 30 дона “Ко-Амлесса” таблеткасининг муддати ўтгани аниқланган. Истеъмолчи ушбу дори воситасининг 20 донасини дорихонага қайтариб бергач, сотувчи унинг пулини тўлиқ қайтарган.

Ўрганиш кунида дорихонада сотувда “Ко-Амлесса” таблеткаси мавжудлиги кузатилди. Ушбу дори воситасининг ўрами кўздан кечирилганда яроқлилик муддати 2017 йил июль ойигача экани, сертификати мавжудлиги маълум бўлди.

Дорихонада Ш.Низамов томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати билан боғлиқ назорат ишлари олиб борилиши давомида назорат ўтказиш учун “Ўртача танлаб олиш далолатномаси” асосида 9 (тўққиз) турдаги, сифатига шубҳа уйғотган дори воситалари, шу жумладан, “Ко-Амлесса” таблеткасидан намуналар олинди. Танлаб олинган дори воситаларининг намуналари тегишли тартибда сифатини аниқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори восситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига топширилди.

Қ. ФАЗИЛОВА,

Фарғона шаҳар ИҲҲҚЖ

бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"