Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3140
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136101
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 550
Главная "ISTE'MOLCHI" Савдода тадбиркорлик ва “ айёрлик ” психологияси

 

supermarket_300Иқтисодиётимиз бугун тобора ривожланиб бормоқда, янги хизматлар, янги маҳсулотлар, умумий қилиб айтганда нимаки хоҳласак ҳаммаси муҳайё. Иқтисодиётнинг негизи ва ривож топишининг асоси бу маблағ ёки пулга боғлиқ, унинг ривожланиши эса истеъмолчилар қўлида, десак адашмаймиз. Бугунги кунда ҳар қандай  тижоратчи, савдогар  борки асосий мақсади, ишлаб чиқаришга минимал харажат қилиб, маҳсулотидан максимал даражада фойда кўриш. Айниқса, бу фаолият билан биринчи бор шуғулланаётганлар ўз товарларини харидорларга кўпроқ пуллаш ва истеъмолчиларни эътиборини  ўз товарига жалб қилиш мақсадида савдонинг ҳар хил усулларидан фойдаланишади. Булар, илк бор сотувга чиқарилган товарларини текинга бериш йўли билан истеъмолчи, харидорларни қизиқтириш, товарлар нархини пасроқ даражада қилиб сотиш, узоқ давом этувчи жумбоқли рекламаларини намойиш этиш орқали харидорларни жалб қилиш, уларга ҳар хил қўшимча сервис хизматлар кўрсатиш ва ҳоказолар. Аммо, савдода яна шундай усуллар борки, улар савдогар (сотувчи, тижоратчи)дан ҳеч қандай харажат ёки қўшимча ҳаракат эмас, фақатгина, озгина “тадбиркорлик” ва “айёрлик”ни  талаб қилади, холос.

Қуйида биз тилга олмоқчи бўлган ҳолатларга сиз деярли ҳар куни дуч келгансиз, аммо, эътибор бермаган бўлишингиз мумкин. Агар маълумотларни эътибор  билан таҳлил қилсангиз, беихтиёр, бу тижорий усулларни ўйлаб топган тадбиркорларнинг ишбилармонлигига қойил қоласиз.

Кўпгина дўконларда, савдо марказларида нархлар ўзгарганида нархнома охирида ..99 қўйилади. Нархни 1 сент ёки бир сўмга пасайтириш телбаликдай туюлиши мумкин, аммо  маркетологларнинг фикрига кўра, нархнинг ..99 билан тугаши бизнинг чапдан ўнгга қараб ўқишимизга асосланган бўлиб, бунда дастлабки рақам кейингисига қараганда кучлироқ таъсир қилади. Айнан шунинг учун харидор бирон нарса харид қилаётганида нархи 5 эмас, 4,99 деб ёзилган маҳсулотни сотиб олади. Чунки мия харидорга фарқ унчалик катта бўлмаса ҳам 4 рақами 5дан кичик эканлигини уқтириб туради. Бундан ташқари, нархи ..99 билан тугаган маҳсулот харидорга унинг нархи арзонлаганлигини билдириб туради. Энди эса мана бу ҳолатга эътибор қаратайлик, кийимлар сотиладиган дўконда катта кўзгулар бўлиши эҳтимоли кўп учрайди, кўзгу олдидан ўтаётган ҳар бир харидор кўзгудаги аксига қарамасдан ўтолмайди. Ўз кийинишидан биринчи мартада юз фоиз қаноатланадиган одам кам топилади, кўринишидан қониқмаган инсон дарҳол қиммат бўлса ҳам, бошқа бирор ярашадиган кийим олгиси келади. Бу эса албатта ўз ўрнида савдо психологияси деб ҳам аталади. Битта буюм учун 100 сўм тўлаш билан учтасига 299 сўм тўлаш орасида деярли фарқ йўқ. “Арзон оляпман” деган хаёлда аслида яна 200 сўм ортиқ сарфлаймиз. Тижоратда шундай ибора бор: “Агарда товарни ўзинг хоҳлаган нархга сота олмадингми, унда шундай қилгинки, харидор ўзи сотиб олган товарни сен хоҳлаган нархда сотиб олаётганлигини билмасин”.

Шу ўринда, савдо-сотиқ психологиясига оид яна бир қизиқ жараён: Энг кўп сотиладиган маҳсулотлар – сут, нон, чой каби озиқ-овқатлар кўпинча дўкон ва супермаркетларнинг  энг узоқ бурчагида туради. “Ахир бу маҳсулотлар истеъмолчилар учун зарур эҳтиёжлардан бири-ку, нега супермаркетларнинг бошида турмайди?” деган савол туғилади. Бунга жавоб шундай: Зарурий маҳсулотга етиб боргунча харидорнинг кўзи бошқа нарсаларга ҳам тушади ва у яна ниманидир сотиб олиши мумкин бўлади. Болалар учун мўлжалланган буюмлар кўпинча энг пастки қаторда жойлашган бўлади. Чунки, уларнинг нархи унчалик ҳам юқори бўлмайди. Қолаверса кўпчилик ота-оналар боласининг истакларига қарши боравермайди. Катта савдо марказлари, супермаркет ва дўконларда  товар ва маҳсулотларнинг нархи харидор фойдасига пасайтириб қўйилгандек қилиб белгилаб қўйилади, гўёки  сотувчи ўз зарари ҳисобига харидорга ғамхўрлик қилаётгандек кўринади, харидор эса – “мен арзон ва сифатли товар сотиб оляпман”, деб ўйлайди ва дарҳол уни сотиб олади. Бундан харидорнинг ушбу савдо ташкилоти ёки савдогарга меҳри ошиб, фақатгина, айнан шу ердан савдо қилишга ўрганиб қолади. Шуни унутмаслик лозимки, савдогар ҳеч қачон зарар қилиш учун ишламайди ва бундан савдогар ҳеч қандай зарар ҳам кўрмайди.

Янги очилган дўконларга харидорларни жалб қилиш учун уларнинг номларини “бошқачароқ”, ноодатий, киши хотирасида тез сақланадиган ёки бўлмаса асосий сотиладиган товарларга алоқадор предмет номлари билан номлаш ҳам харидорларни жалб қилишнинг ўзига хос усулларидан биридир, масалан: “Корзинка”, “Пипетка”, “Фишка”,  “Гайка”, “Сундай” “Макро” ва ҳоказо).

Бугунги шароитдан келиб чиқиб ресторан, кафе ёхуд овқатланиш шохобчалари (Фаст-фоод) эгалари, ота-оналар фарзандларини эмас, балки фарзандлар ота-оналарини бошлаб келишларини аллақачон англаб етишган. Шунинг учун бу ерда болалар орқали мижозларни жалб этишга катта эътибор берилади. Болалар учун ўйин майдончалари, арзон нархларда туғилган кунлар ўтказиш, ота-оналари билан навбатда турган кичкинтойларга совғалар улашиш, юқори эътибор ва сабр шулар жумласидандир.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, савдони самарали юргизиш учун фақатгина пухта ўйланган бизнес режа ва сотиладиган сифатли товарларнинг ўзи камлик қилади. Мижозларни доимий сақлаб қолиш учун тадбиркордан билим, қобилият, муомала ва савдо-сотиқ психологиясини билиш ҳам юқори натижаларга олиб келиши исботланган. Аммо, харидорлар ҳам шуни ёдда тутишлари лозимки, товарни харид қилиш жараёнида юқоридаги “айёрликлар” таъсирига тушиб қолиш натижасида, сифатсиз маҳсулот сотиб  олиш ёхуд заруратдан ортиқроқ маблағ сарфлаб юбориш эҳтимоли ҳам  мавжуддир.

Баҳром ТОҲИРОВ.  

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"