Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3788
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101349
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 799
Главная "ISTE'MOLCHI" “Қувасойшифер”даги муаммолар қачон барҳам топади?

quvasoyshiger_160Улуғбек Жуманов ва Фурқат Аҳмедов раҳбарлик қилаётган “Қувасойшифер” АЖ бир вақтлар Фарғона вилоятидагина эмас, республикамизда ҳам маълум ва машҳур корхоналардан эди. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳатто қўшни давлатларда ҳам жон-жон деб сотиб олинарди. Харидорларнинг навбати узилмасди.

Лекин замон бир ерда тўхтаб турмайди. Тараққиёт янги-янги вазифа ва муаммоларни вужудга келтираверади. Мустақиллик йилларида водийда, жумладан, Қувасойда ҳам янги техника ва технология билан қуролланган, яъни харидор нимани хоҳлаётган бўлса, фаолият йўналишини осонликча шунга мослаштирган корхона ва тадбиркорлар кўпайди. Маҳсулотлар тури ошди, рақобат кучайди. Бироқ “Қувасойшифер” раҳбарлари бунга эътибор бермади. Улар бизга ҳеч ким етолмайди, деб лоқайд юраверди. Бу эса жамоани кутилмаган муаммоларга дучор қилди. Корхонада маҳсулот реализацияси кескин пасайиб, унинг молиявий-иқтисодий аҳволи оғирлашиб қолди. 2010 йилда 8,5 млн. дона шифер ишлаб чиқарилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 5 млн. донага тушиб кетди. 2014-2016 йилларда реализация қилинган шифер 3 млн. донага ҳам етмади.

Корхона раҳбарлари аҳволни ўнглаш, муаммоларни оқилона ҳал этиш учун ишчи ва мутахассислар билан батафсил маслаҳатлашиб, тўғри йўлни белгилаш ўрнига, осон йўлга ўтишни афзал кўрди. Жамият илгариги салоҳиятини тиклаб олгунга қадар ишчи ва хизматчиларнинг тенг ярмини, яъни 312 нафарини вақтинча ишдан бўшатишга қарор қилинди. Бу эса неча йиллардан буён бу ерда меҳнат қилиб, ишга ва касбига меҳр қўйиб, корхона ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, ойлик маоши ҳисобига оила тебратаётган ходимларга очиқ ҳавода чақнаган чақмоқдек таъсир қилди. Улар бу ноҳақлик ҳақида Ўзбекистон Президенти халқ қабулхонасига, вилоят ва шаҳар ҳокимликларига мурожаат эта бошлади.

– Уч йил илгари ҳам шароитимиз яхши эди, – дейди мурожаатчилардан бири, корхона назоратчи-лаборанти Олмосхон Йўлдошева. – Энг аввало, овқат бериш тартибида узилишлар пайдо бўлди, хизмат автобуслари қатнови тўхтатилди. Байрамларда мукофот ва рағбатлантириш пуллари чекланди. Маош пасайиб кетди. Бунга ҳам сабр қилдик. Ўз ҳисобимиздан таътил олиб, раҳбариятни тушуниб, ойлар давомида уйда ишламай ҳам ўтирардик. Яқинда 12 соат ишлаб, унинг 8 соати учун ҳақ олишимизни айтишди. Буюрилган ҳар қандай ишга рози бўлишимиз шартлиги уқтирилди. Айтинг-чи, бунга ким рози бўлади? Оёғим дардман бўлиб қолган. Соат эрталаб 7.00 дан кеч соат 19.00 гача тинмай ишлай олмайман. Бунинг устига, ёлғиз онаман, фарзандларимнинг бири вояга етмаган.

– Иссиқда исиб, совуқда музлаб ишладик, чидадик, – дея собиқ ҳамкасби гапини давом эттиради лаборатория назоратчиси Гулнора Ғофурова. – Икки ой давомида дам олиш кунисиз ва 12 соатдан ишлашимиз керак экан, аммо бунга кўнмадик. Олти ой уйда ойликсиз ўтириб турсак, корхона ўзини иқтисодий жиҳатдан ўнглаб олса, яна ишга қайтардик, деган фикрни айтдик. Наҳотки, ҳозир ҳар бир ишсиз учун иш ўрни яратиш ҳақида қайғурилаётган бир пайтда бизни ҳеч ким эшитмаса?! Жисмоний оғир меҳнат қилиш билан бирга руҳан эзилдик. Корхона касаба уюшмаси мажбуриятга келганда фаол, ходимларни ҳимоя қилишда эса томошабин.

– Йигирма йилдан буён шу корхонанинг лаборатория бўлимида ишлайман, – дейди Ёрқиной Сулаймонова. – Икки ой оралиғида меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш олганимдан бери ҳаловатим йўқолган. Турмуш ўртоғим ишсиз, фарзандларим ҳали меҳнатга лаёқатли эмас. Дардимизни кимга айтамиз, мен энди нима қиламан?!

– Мен 33 йилдан буён мазкур корхонада ишлайман, – дейилади Ҳафиза Умарованинг аризасида. – 2017 йил 1 июль куни корхона раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилишимиз ҳақида огоҳлантириш хати берилди. 3 фарзандим бор, ўғлим олийгоҳда шартнома асосида ўқийди. Шу боис, иш ўрнимизни қайта тиклашга амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Корхона раҳбарлари иш ўринлари қисқаришига асосий сабаб сифатида ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга камайиб бораётгани, кучли рақобат шароитида шифер маҳсулотларига бўлган талаб кескин пасайиб кетганини айтмоқда. Улар аҳволни ўнглаш учун маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилаётгани, 2,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги янги техника ва технологиялар олиб келиниб, харидоргир ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини таъкидламоқда.

– Яқинда корхонани таназзулдан чиқариш, ишчи ва хизматларнинг талаб ва мурожаатларини қонуний асосда ҳал этиш масаласи кўриб чиқилди, – дейди Қувасой шаҳри ҳокими Адҳамжон Зиёвиддинов. – Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев корхона раҳбарларини ишчиларни вақтинча бўлса ҳам ишдан бўшатиш юзасидан тузилаётган рўйхатларингизни бутунлай йўқотинглар, акс ҳолда шу рўйхатнинг бошида ўзларингиз бўласизлар, деб огоҳлантирди.

Айни пайтда корхонада мавжуд инқироздан чиқиш йўллари изланмоқда.

Баҳодир ЭРГАШЕВ,

мухбир.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"