Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4585
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107574
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 024
Главная "ISTE'MOLCHI" Яшнаётган яшил олам

kuk_160

1-САВОЛ:

– “Яшил ҳудуд” деганда нима тушунилади? У қаерларда барпо этилади?

Фирдавс УВАЙТОВ.

Самарқанд вилояти

.

– Ҳар биримизнинг ҳаётимиз, соғлиғимиз, фаравон  турмушимиз бевосита атроф-муҳитнинг тозалиги, софлигига боғлиқ. Шаҳарларда турли ташқи таъсирлар туфайли табиий муҳит тубдан ўзгариши мумкин. Бундай жойларда инсоннинг аралашувисиз табиий мувозанатни сақлаш жуда қийин. Шу сабаб истироҳат боғлари, хиёбон ва гулзорлар, турли ўсимликлардан таркиб топган яшил ҳудудларни барпо этиш шаҳар экотизимининг барқарорлигини таъминлайди. Шу маънода, йирик аҳоли яшаш ҳудудларида кўкаламзорлаштириш ишларини илмий асосланган режа асосида ташкил этиш шаҳарсозликнинг асосий шартларидан бири саналади.

Яшил  ҳудуд яратишда тупроқ-иқлим шароитига мос боғ ва хиёбонлар барпо этиш, архитектура-қурилиш иншоотлари, сув ҳавзалари, йўллар, яшил майдончалар, ландшафтларга мос равишда ўсимлик турларини оптималлаштириш ва гуруҳлаш, уларни экиб парвариш қилиш ишларига аҳамият қаратилади.

Дарахтзорлар атмосфера ҳавосини кислород билан бойитиш ва заҳарли газлардан тозалашнинг ягона воситаси сифатида экотизим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Ўсимликшунос олимларнинг фикрига кўра, фотосинтез жараёнида бир гектар ердаги яшил экинзор 200 нафар одамнинг нафас олишига етарли бўлган кислородни ишлаб чиқаради. Шу билан бир қаторда, бир соат мобайнида ҳаводаги 8 кг. карбонат ангидридни ўзлаштиради. Бошқача айтганда, шаҳарда бир инсон нафас олиши учун зарур бўлган мўътадил ҳаво таркибини 50 метр квадрат майдондаги яшил экинзор таъминлаб беради.

 

2-САВОЛ:

– Яшил ҳудудларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири ҳақида маълумот берсангиз...

Алижон ХАТАМОВ.

Жиззах вилояти.

– Юртимиз шаҳарлари, айниқса, пойтахтимизнинг кўркам бўлишида манзарали дарахт ва буталарнинг ўрни беқиёс. Тошкент шаҳрида ажойиб композицияга эга маданият ва истироҳат боғлари ва сайилгоҳлар барпо этишда манзарали дарахт ва бута турларини тўғри танлаш ва оптималлаштириш, манзарали дарахтларни ҳудудлар бўйича тарқалиши, уларни экиш схемаларини ўрганиш, айниқса, аҳоли саломатлигига ижобий таъсир этувчи ўсимлик турларини танлашга алоҳида аҳамият берилади. Шу билан бирга, аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи, аллергик ҳолатларга ҳамда хазонрезгилиги бўйича узоқ вақт ҳудуднинг ифлосланишига ва ёнғинга сабаб бўлувчи дарахт турлари ўрнига кўп миқдорда кислород ажратувчи дарахт ва буталар, экзотик флора турлари режали равишда босқичма-босқич алмаштирилиб борилмоқда.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё шаҳарлари ҳокимиятларини имкон қадар кўпроқ яшил ҳудудларни барпо этишга чақираяпти. Гап сердарахт боғ ва хиёбонлар, унча катта бўлмаган яшил майдончаларнинг шаҳарликлар соғлиғига таъсири борасида кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг хулоса қилишича, бу каби майдонлар руҳий тушкунликка барҳам беради, жисмоний фаолликни оширади. Инсонларнинг табиат қўйнида бўлиши ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва жазирама иссиқнинг зарарли таъсирини камайтиришга имкон беради.

БМТ экспертларининг фикрига  кўра, шаҳарликларнинг фаол дам олиши учун мўлжалланган жамоат жойлари, жумладан, спорт ўйинлари майдончалари атрофини ҳам ободонлаштириш муҳим саналади. Яшил ҳудудлари кўп бўлган шаҳарлар аҳолиси бошқа шаҳардагиларга нисбатан соғломроқ бўлишади. Бу эса соғлиқни сақлаш соҳасига сарф этиладиган харажатларни ҳам кескин камайтиради.

 

3-САВОЛ:

– Бугунги кунда шаҳарларимизда яшил ҳудудлар барпо этишда қандай ўсимлик турларини экиш маъқул кўрилмоқда?

Мафтуна ЭГАМБЕРДИЕВА.

Жиззах шаҳри.

 

– Игна баргли дарахтларнинг чинор, қайрағоч ўрнига экилишининг сабаби, улар кўпроқ кислород ишлаб чиқаради. Албатта, Қрим соснаси зарур сояни бермайди, аммо бу вазифани каштан бажаради. Шу сабабли уларни режалаштирилган ҳолда экиш зарур.

Айтиш жоизки 1 гектар аралаш дарахтлардан иборат майдон бир йилда 3 тонна кислород ишлаб чиқариб, 54 тонна чанг ва 5 тонна С02 ни ютади. Бугунги кунда пойтахтимизнинг яшил майдонларида янгиланиш жараёни кетмоқда. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1966 йилдаги зилзиладан сўнг қайта тиклаш ишларида Тошкент шаҳрининг ўпкаси ҳисобланган яшил халқани барпо этиш мақсадида чинор дарахтлари кучатлари экилган эди. Бугун ҳам шу ишлар амалга оширилмоқда. Аммо шаҳарнинг кенгайиши натижасида яшил ҳудудларни янгилашга тўғри келяпти. Бундан ташқари, ҳар бир дарахтнинг ўзига яраша яшаш муддатини ҳам инобатга олиш зарур. Масалан, терак ўртача 30-35 йил умр кўради, чинор дарахти эса 40 йилдан зиёд яшайди. Шунингдек, кўпчилик чинор ва шарқий платанни чалкаштиради. Шарқий платан асрлар давомида яшайди. Чинор эса шарқий платан ва клён чатишмасидан ҳосил қилинган. Чинорларнинг аксарияти шаҳарнинг ер ости коммуникация тизими устидан экилган. Аслида бундай жойларда 1-2 йиллик бутасимон ўсимликлар экилиши лозим эди. Аммо бу талабларга риоя этилмагани сабабли мазкур муаммолар келиб чиқмоқда. Масалан, канализация  тизими ҳар 20 йилда янгиланиши зарур. Албатта, уни очиш учун ер устидаги дарахт ва буталар олиб ташланади. Бундан ташқари Тошкент шаҳрини ривожлантириш бош режаси мавжуд. Унга кўра, шаҳар ҳудудида атмосферанинг ифлосланиши даражасига қараб дарахтлар экиш илмий равишда асосланган ҳолда кўзда тутилган. Чунки турли хил ўсимлик турлари турлича вазифани бажаради. Масалан, йўловчи йўлаклари бўйлаб “тирик девор” ҳосил қиладиган буталар ўстириларди ва улар транспорт шовқини, чангнинг олдини оларди. Ҳозир эса уларнинг янги турлари етиштирилмоқда.

4-САВОЛ:

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўрнатилган меъёрларга кўра, шаҳарлар ҳудудининг неча фоизи кўкаламзор ерлардан иборат бўлиши керак? Юртимиз шаҳарларида ушбу меъёрга амал қилинаяптими?

Бунёджон ШЕРМАТОВ.

Қашқадарё вилояти.

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрнатган меъёрлар бўйича шаҳарлар ҳудудининг камида 15-20 фоизи кўкаламзор ерлардан иборат бўлиши керак. Шунда аҳолининг тоза нафас олиши учун мўътадил иқлимни сақлаб туриш мумкин бўлади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг 15200 гектар майдони кўкаламзорлаштирилган. Шаҳар ҳудудида майдони 66,0 га майдонни эгаллаган Ботаника боғи ва умумий майдони 158,4 гектарни ташкил этган 18 та маданият ва истироҳат боғлари фаолият юритмоқда. Айни пайтда яшил ҳудудлар шаҳар умумий майдонининг 30 фоизини ташкил этади. Демак, пойтахтимиз бу жиҳатдан амалдаги меъёрларга нисбатан қарийб икки баробар кўп кўкаламзорлаштирилган ҳудудга эга.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, агар мустақилликнинг илк йилларида киши бошига бор-йўғи 21 квадрат метр яшил майдон тўғри келган бўлса, ҳозир ушбу кўрсаткич 70 квадрат метрни ташкил этади. Бу эса ҳар бир кишининг тоза нафас олиши учун имконияти қарийб уч ярим ҳисса ортганидан далолат бермоқда.

 

5-САВОЛ:

– Қонунчилигимизда яшил ҳудудларга зиён етказганлик учун қонуний чоралар кўрилиши назарда тутилганми?

Рухшона МУСАЕВА.

Бекобод тумани.

– Бугунги кунда табиат ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда қонун ҳужжатларининг аҳамияти катта. Давлат экологик сиёсатининг муваффақиятли олиб борилиши қонунчилик ҳужжатларининг ҳолати ва такомиллаштирилишига бевосита боғлиқ. Шундай экан, экологик қонунчиликни босқичма-босқич ва тизимли такомиллаштириб бориш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи қўйилган қонунчилик квотасига мувофиқ экологик қонунчиликни такомиллаштириш борасида фаол ишлашмоқда. Бугунга келиб Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ташаббуси  билан экологик соҳада 12 та янги қонун қабул қилинди, яна 8 таси устида иш олиб борилаётир.  Шулардан 1 таси янги қонун, 7 таси эса мавжуд қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдир.

Қайд этганимиздек, 7 та қонунга ўзгарттиришлар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  (янги таҳрирда), “Ўрмон тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Туризм тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза этиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  162-моддасига кўра, ўсиб турган дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш ёки бошқа жойга кўчириш, шунингдек, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз ихтиёрларидаги дов-дарахтларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслиги фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1/3 дан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан  3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Экологияга зарар келтириш Жиноят кодексининг 202-моддаси асосида анча жиддий санкцияларни, яъни озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони кўзда тутади.  Қайд қилиш жоизки, уни қўллаш учун айбдор шахсда дастлабки маъмурий ундирув  мавжудлиги талаб қилинмайди.

 

Саволларга Ўзбекистон экологик ҳаракати матбуот хизмати раҳбари 

Эркин ОМОНОВ жавоб берди.  

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"