Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4762
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102323
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 773
Главная "ISTE'MOLCHI" Мақтовда ҳам меъёр зарур

reklama_160_1Давлат рақобат қўмитаси томонидан реклама бозорида доимий равишда амалга оширилаётган назорат тадбирлари ўз самарасини бераётганлиги боис, кўплаб хато ва камчиликларнинг олди олиниб, қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйиляпти. Табиийки, кўрилаётган бундай чора-тадбирлар соҳада қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шу ўринда, қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолиятини таҳлил қилиб кўрайлик. Аввало, ҳудудда хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган иш, хизматлар рекламалари, ташқи рекламалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилаётган тарғибот воситалари доимий равишда назорат қилиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ва кўрикларда 9 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Жумладан, “Рухсор ҒМ” радиоканали фаолиятида баъзи ҳолатларда “Реклама тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид бошқа қонун ости ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаётганлиги кузатилди. Хусусан, мазкур радиоканал томонидан 2017 йилнинг 13 апрель куни соат 08:01 да эфирга узатилган “МДМ Йўлдошев” масъулияти чекланган жамиятига қарашли клиниканинг тиббий хизматлари тарғиботида “...барча патологик касалликлар аниқланади, ...барча турдаги лаборатория таҳлиллари олиб борилади” деб хизматларнинг хусусиятлари бўрттириб кўрсатилганлиги ва рекламада истеъмолчиларни чалғитувчи ишончсиз иборалардан (барча паталогик касалликлар, барча лаборатория таҳлиллари) фойдаланилганлиги қайд этилди.

Ваҳоланки, Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил 17 июндаги 39-95/03-20-сонли хатида қуйидагилар белгиланган: “...айрим маҳсулот (иш, хизмат) рекламасида унинг хусусиятларини бўрттириб кўрсатилганлиги ва рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган (барча, ҳар қандай, энг сўнгги, энг сифатли...каби) ишончсиз сўз ва иборалардан ҳеч қандай исбот, далил ва асосларсиз фойдаланиш реклама қонунчилигини бузилишига олиб келади ва ўз ўрнида бундай реклама нотўғри деб топилади”.

Таҳлиллар жараёнида қуйидагилар маълум бўлди: “Рухсор ҒМрадиоканали  ва “МДМ Йўлдошев” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси ўртасида 2015 йил 22 декабрда тузилган 2015/86-сонли шартноманинг 5.7-бандига асосан буюртмачи, яъни “МДМ Йўлдошев” Ўзбекистон– Германия қўшма корхонасига реклама аудио ролигини тайёрлашда “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ бўлиши юзасидан мажбурият юклатилган. Ҳақиқатда  мазкур реклама ролиги матни “МДМ Йўлдошев” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси томонидан тайёрланиб, “Рухсор ҒМ ” радиоканалига тақдим этилган.

Қолаверса, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, рекламага қўйилган талаблар бўйича ҳам реклама аниқ ва ишончли бўлиши керак. Шунингдек, қонуннинг 13-моддасига асосан “Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек, давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланиши ва нотўғри реклама тақиқланиши”, қонуннинг 29-моддасига асосан эса “Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлиши” белгиланган.

Натижада мазкур ҳолатлар бўйича “МДМ Йўлдошев” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-, 13-моддалари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг  2005 йил 12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан иш қўзғатилди ҳамда келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслиги бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Умуман, ҳудудий бошқарманинг Рақобат қонунчилиги, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликларни бузилганлигини кўриб чиқувчи махсус комиссияси томонидан мавжуд қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича 4 та оммавий ахборот воситалари ҳамда 3 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарорига асосан иш қўзғатилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 2 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи реклама воситалари тегишли рухсатномаларсиз жойлаштирилганлиги аниқланиб, ўрганиш ишлари давомида мазкур шахслар томонидан “Ягона дарча” марказларига мурожаат қилиниб, ташқи реклама мосламаларини жойлаштириш юзасидан субъектлар томонидан тегишли рухсатномалар расмийлаштирилди ва тадбиркорлик субъектларига ҳудудий бошқарма томонидан огоҳлантириш хатлари юборилди.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Давлат рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида олиб борилган назорат тадбирлари реклама бозорида қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"