Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4772
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102333
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 783
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмолчи манфаати устивор

 

huquq_160_2Андижон шаҳрида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кенгашининг 2017 йил олти ойлик фаолияти якунларига бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилган ишлар танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди. Шунингдек, аҳоли (истеъмолчилар) билан доимий мулоқотни кенгайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчилик маданиятини юксалтиришнинг самарали механизмларини жорий этиш юзасидан келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқовнинг ҳисобот маърузасида қайд этилишича, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилганидек, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича бир қанча ишларни амалга оширмоқда. Халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, федерация тизимининг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини кучайтириш масалалари шулар сирасига киради. Бу борада давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, ўзини-ўзи бошқариш ва назорат қилувчи органлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлиги Федерация марказий ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари раисларининг аҳоли (фуқаролар) билан мулоқот кунлари этиб белгиланди. Федерациянинг барча даражадаги тузилмалари ҳузурида “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этилди.

2017 йилнинг биринчи ярмида федерацияга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 148 та мурожаат келиб тушди ва улар ижро учун ҳудудий бирлашмаларга юборилди. Мазкур мурожаатларнинг 133 таси ижобий ҳал этилиб, истеъмолчиларга 15 млн. 743 минг 150 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари ярим йил ичида фуқаролардан келиб тушган 2835 та мурожаатни рўйхатга олди. Истеъмолчиларнинг 2175 та мурожаати бўйича қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқлари тушунтирилди. 316 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 59 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Федерация ва унинг барча ИҲҲҚЖ раислари аҳоли (фуқаролар) билан жами 4542 марта мулоқот ўтказди. Аниқланган ҳолатларни жойида бартараф этиш мақсадида мутасадди идора ва ташкилотларга жамоатчилик назорати тартибида мурожаатлар киритди.

Ҳисобот даврида федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан жами 5725 та мурожаат келиб тушди, ушбу мурожаатларнинг 5258 таси, яъни (91,8 фоизи) ижобий ҳал этилди. Истеъмолчилар фойдасига жами 2 млрд. 36 млн. 295,5 минг сўм миқдорда етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, ташкилот истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб, суд органларига 114 та ҳолат бўйича даъво аризаси киритди. Улар ижобий ҳал этилиши натижасида 140 млн. 539,1 минг сўмлик моддий зарар истеъмолчилар фойдасига ундирилди. Назорат органларига кўриб чиқиш учун юборилган 157 та мурожаат ижобий ҳал этилиши натижасида 58 млн. 842,2 минг сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ярим йил мобайнида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида 936 та ўқув семинари, 3977 та давра суҳбати ўтказилди, 2306 та радио эшиттириш, 770 та телекўрсатув ташкил қилинди, марказий матбуотда 400 та, маҳаллий нашрларда эса 866 та мақола чоп этилди.

Кенгаш йиғилишида федерация, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва вилоятлар бирлашмалари раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимларини жорий этиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилинди.

 

Г. САЙДАЛИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"