Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3762
5215
4582

+633
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
109959
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 075 460
Главная "ISTE'MOLCHI" Чангютгич ва музлатгичим қани?

 

chang_muz_160– Мен бузилиб қолган чангютгич ва   музлатгични маиший техника таъмирлаш устахонасига олиб бордим. Устахона ходими жиҳозларимни уч кундан кейин олиб кетишим мумкинлигини айтади. Келишилган куни устахонага борсам, чангютгич ва музлатгич тузатилмаган экан, “икки кундан кейин келинг” деди. Айтилган куни борганимда эса устахона ходими мендан ҳеч қандай буюм олмаганлигини, хоҳлаган жойимга боришим мумкинлигини қўполлик билан таъкидлади. Мен нима қилишимни билмай қолдим. Шундай ҳолатда етказилган зарар ва истеъмолчи сифатидаги ҳақ-ҳуқуқларимни қандай тиклашим мумкин?

 

Н. ҲАФИЗОВ.

Тошлоқ тумани.

– Бундай ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш зарур. Етказилган моддий зарарни қоплаш  учун  истеъмолчи устахона сотувчиси ёки ходими билан чангютгич ва музлатгични тузатиб бериш ҳақида оғзаки келишувни асословчи  ҳужжат, яъни ёзма равишда тузилган шартнома тақдим қилиши лозим. Бу пайтда иш ёки хизмат учун олдиндан тўланган тўлов чеки ҳам асос бўла олади.

Бу каби ҳужжатлар истеъмолчи томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига тақдим қилинмаган ҳолларда истеъмолчи ҳуқуқи ва унга етказилган зарарни ундириб бериш қийинлашади. Шу боис истеъмолчи биринчи  навбатда сотувчи ёки устахона ходими ёхуд бошқа соҳа хизмат кўрсатувчиси  билан ёзма ёки оғзаки равишда шартнома тузиши шарт.  Оғзаки тузилган шартномага асосан истеъмолчи томонидан тақдим қилинган буюмни устахона ходими ҳақиқатдан ҳам олиб қолгани тўғрисида маълумотни истеъмолчига бериши, агар маълумот берилмаган тақдирда истеъмолчи бундай маълумотни талаб қилиб олиши лозим. Шундан сўнг улар ўртасида тузилган келишув шартларининг биронта талаби  бажарилмаган ёки сифатсиз таъмирланган ёхуд йўқотиб қўйилган тақдирда олинган маълумот  истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилишга асос бўла олади. Шундай экан, истеъмолчи ҳуқуқини талаб қилиши билан бир қаторда, ўзига  юклатилган мажбуриятларни ҳам амалга ошириши керак.

 

Тўлов терминали ишламай қолган эмиш

– Ошхона ёки кафеларда пластик карточка орқали тўловни амалга ошириш жараёнида  тўлов терминалари ишламаётгани ёки “блокировка”га тушиб қолгани, ёхуд терминал мавжуд эмаслиги ё бўлмаса, пластик карта орқали тўловни қабул қилишдан бўйин товлаш  ҳолатларига дуч келиб қоламиз. Бундай пайтда  қандай йўл тутишимиз лозим?

А.ТЕМИРОВ.

Марғилон шаҳри.

terminal_160– Истеъмолчига кўрастилган иш ёки хизмат учун тўловни пластик карточка орқали қабул қилишни рад этган шахсларга, яъни тадбиркорлик субьекти ёки истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатадиган бошқа муассасаларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача миқдорда жарима солинади. Шундай ҳолатга дуч келган истеъмолчи юзхотирлик қилмасдан, давлат солиқ идораларининг “Ишонч телефони”га ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга зудлик билан мурожаат қилиши зарур.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатда истеъмолчининг мурожаати кўриб чиқилиши учун у  яшаш манзили ҳамда ўзи ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ва тўғри айтиши, асосийси,  ҳуқуқи бузилган жой: ошхона ёки савдо дўконининг номи, манзилини аниқ баён қилиши шарт. Ушбулар орқали истеъмолчининг мурожаати ўрганиб чиқилади ва айбдорга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.

 

Яна дорилар баҳоси ҳақида

– Давлатимиз раҳбари томонидан истеъмолчилар учун дорихоналарда мажбурий чекланган нархларда сотилиши лозим бўлган дори-дармон воситалари рўйхати тузилди. Ҳозирда четдан олиб келинаётган импорт  дори-дармон воситалари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган  дори воситаларига қанча миқдорда устама қўйилиши керак? Ҳамон айрим дори воситалари ҳар хил нархларда ва баъзиларининг эса юқори нархда сотилаётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз.

Н. АЛИМОВ.

Қўқон шаҳри.

– Давлатимиз томонидан аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича аниқ қарор қабул қилинди. Унга кўра, 2017 йилнинг 1 январидан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо базалари учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо, яъни дорихоналар учун улгуржи нархидан 20 фоиздан оширмасдан сотилиши зарур. Истеъмолчи сотиб олаётган дори воситасининг нархи баланд деган шубҳага келганда, дорихоналарда мавжуд бўлган истеъмолчи бурчагида жойлашган “Ишонч телефони” рақамларига қўнғироқ қилишлари ва ҳолатга аниқлик киритиб олишлари мумкин.  Шунингдек, истеъмолчи харид қилиб олаётган маҳсулоти кирим ҳужжатини, сертификатини, ушбу маҳсулотнинг қалбаки ёки қалбаки эмаслигини текшириб олиш ҳуқуқига эга.

dorixona_160Айни пайтда дорихоналарда дорилар ҳар хил нархда сотилаётганлигига яна бир сабаб:  мисол учун, қайсидир дорихона 16 минг сўмга сотаётган дори воситаси бошқа дорихонада 18 минг сўмга сотилаётгани кузатилади. Бунга сабаб 16 минг сўмга сотаётган дорихона 17 фоиз устама қўйса, 18 минг сўмга сотаётган дорихона 20 фоиз устама қўйиб сотаётган бўлади. Бундай ҳолат қоида бузарликка кирмайди. Лекин белгиланган фоиздан юқори нархда сотган дорихоналарга нисбатан қонунчиликда қатъий чоралар кўриш масаласи белгилаб қўйилган.

 

Саволларга Марғилон шаҳар ИҲҲҚЖ ижро этувчи аппарати ходими  Абдусатторбек НЎМОНОВ жавоб берди.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"