Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3764
5215
4582

+633
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
109962
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 075 462
Главная "ISTE'MOLCHI" Реклама бозори: қонунбузилишларнинг олди олиняпти

reklama_160Ҳозир турмушимизда ҳар бир фуқаро рекламага мурожаат қилади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда тарғибот воситасисиз бирор бир юмушни битириб бўлмайди. Шу боис, мамлакатимизда реклама бозори ҳам жадал ривожланиб,  аҳолининг эҳтиёжини қондиряпти. Давлат рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда назорат қилиб борилаётган реклама бозорида қонун устуворлиги таъминланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг олди олиняпти. Хусусан, қўмитанинг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган биринчи чораги мобайнида “Реклама тўғрисида”ги қонун ва соҳага оид қонуности ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан қатор ўрганиш тадбирлари амалга оширилди.

Натижада аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 3 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида уларни қайта такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган  муддатли кўрсатмалар берилди.

Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 28 февралида  ўтказилган йиғилишда оммавий ахборот воситалари ва ташқи рекламаларнинг қонунийлик даражасини ўрганиш бўйича берилган топшириқлар юзасидан бир қатор назорат тадбирлари олиб борилди. Шу муносабат билан “Реклама тўғрисида”ги қонун ва соҳага доир қонуности ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таҳлил қилинганда, баъзи қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Хусусан, “S-Iqbol” хусусий фирмасига қарашли телеканал томонидан “Болалар вақти” дастури ва мултьфильмлар давомида эфирга узатилган реклама материалларидаги камчиликлар шулар жумласидандир. Оқибатда “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги учун ҳудудий бошқарма томонидан “S-Iqbol” хусусий фирмасига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш ва келгусида қайта такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, вилоятдаги баъзи босма оммавий ахборот воситалари фаолияти ўрганиб чиқилганда ҳам қонунбузилиш ҳолатларига дуч келинди. Масалан, “Хоразм эълонлари” газетасида ана шундай камчилик ва хатоликлар рўй берган.  Нашрнинг 2016 йил 7 декабрдаги 19-сони 1-саҳифасида “Be energi 18+”, “Маселко”, “Mr.Bekker”, “Alokozay”, “Montella”, “Kippers”,“Cristall” савдо белгиси остидаги маҳсулотлар, 6-саҳифасида “Брусчатка.uz” брусчаткалари, 9-саҳифасида нон маҳсулотларига оид материаллар жойлаштирилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг иловасида мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига алкоголсиз ичимликлар, ҳайвон ва ўсимлик ёғлари, қандолатчилик маҳсулотлари, чой, гигиеник маҳсулотлар, кир ювиш воситалари, цемент, бетон, абсоцемент бўлган маҳсулотлар, нон маҳсулотлари киритилган бўлсада, лекин газетада чоп этилган  рекламаларда маҳсулот сертификатланганлиги тўғрисида маълумотлар берилмаган.

Шунингдек, мазкур газетанинг 19-сони 6-саҳифасида “Урганч” вокзалидан йўловчи поездларининг ҳаракатланиш жадвали, 9-саҳифасида “Шаҳриёр-Фахриёр” ўқув маркази ойлик ўқув курслари тўғрисида реклама материаллари жойлаштирилган. Олий Мажлиснинг 2011 йил 12 майдаги 222-II-сонли қарори билан тасдиқланган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхати”га маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш, нодавлат таълим муассасалари ҳам киритилган. Бироқ юқоридаги реклама материалларида хизматлар лицензияланганлиги тўғрисида маълумотлар берилмаган.

Шу боис, ҳудудий бошқарма томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси ҳамда “Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низом” (Адлия вазирлигида 2001 йил 6 апрелда 1024-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)нинг  6-банди талаби бузилганлиги сабабли “Хоразм эълонлари” газетаси таҳририятига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган муддатли кўрсатма берилди.

Бундан ташқари, “Хоразм ёшлари” газетаси фаолияти ҳам соҳага оид мавжуд қонунчилик талаблари доирасида кўриб чиқилганда қуйидагилар маълум бўлди. Газетасининг 2016 йилдаги 10-сонида “Хива маиший техника” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган турли русумдаги совуткичлар тўғрисидаги реклама материали чоп қилинган. Аммо реклама материали “Реклама” ёки “Реклама ўрнида” рукни остида жойлаштирилмаган.  Натижада “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси талабига риоя қилинмаган. Шу сабабли “Хоразм ёшлари” газетасига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича муддатли кўрсатма берилди.

Умуман Давлат рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан реклама бозори доимий равишда назорат қилиб борилганлиги боис, йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларининг олди олиняпти.

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"