Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3496
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105935
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 880 614
Главная "ISTE'MOLCHI" Фуқаролар мурожаати: муаммо ва ечим

virtual_qabulhona_160Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, қонун ҳужжатлари тарғиботи, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Аввало, тизимга оид мавжуд қонун ва қонуности ҳужжатлари тарғиботига доир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, 15 март – Халқаро истеъмолчилар куни муносабати билан Самарқанд иқтисод ва сервис институти қошидаги 1-сонли академик лицейда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар тафсилотлари маҳаллий телевидение орқали эфирга узатилди, шунингдек, газеталарда мақолалар чоп этилди.

Қолаверса, фуқароларнинг коммунал соҳадаги мавжуд муаммолари юзасидан мурожаат қилишлари мумкинлиги хусусидаги маълумотлар “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси, вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” ва “Иссиқлик манбаи” акциядорлик жамиятлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кириш қисмига махсус плакатлар ўрнатилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат рақобат қўмитаси томонидан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар билан тизимдаги муаммоларни тезкорлик билан жойида кўриб чиқишни амалга ошириш бўйича тасдиқланган график асосида туман (шаҳар)лардаги газ ва электр корхоналарида фуқароларни қабул қилиш тадбирлари олиб борилаётганлиги ўз самарасини бермоқда. Масалан, жорий йилнинг ўтган уч ойида 24 нафар кишининг муаммоси тингланган бўлиб, уларнинг 15 таси табиий газ, 9 таси эса электр энергиясига тегишли бўлган. Энг муҳими, ушбу мурожаатлардаги масалалар жойида ҳал этилган.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлар ҳамда соҳага оид бошқа қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида 5 марта ўрганиш, таҳлил ва кўриклар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижаси бўйича 5 та ҳолатда қонунбузарлик аниқланган. Ушбу камчиликлар юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишлар ҳудудий бошқарманинг махсус комиссиясида муҳокама қилинди ва бундай камчиликларни тўхтатиш юзасидан муддатли кўрсатмалар берилди.

Ўтган даврда фуқаролардан “Ишонч телефони”га 176 та мурожаатлар расмийлаштирилган бўлиб, уларнинг 171 таси кўриб чиқилди, қолганлари ҳудудий бошқарманинг ваколат доирасига кирмаганлиги боис, тегишли органларга юборилди. Мурожаатларнинг 112 таси истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилди, қолган 59 тасидаги келтирилган ҳолатлар ўз исботини топмади. Мурожаатларни ўрганиш натижасида турли қонунбузарликлар содир этилиши оқибатида савдо, коммунал ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан истеъмолчилардан 259396,4 минг сўм ортиқча маблағлар олинганлиги маълум бўлди.

Шуни таъкидлаш лозимки, истеъмолчилардан тушган 166 та аризанинг 156 таси коммунал хизматлар, 9 таси савдо ва хизмат кўрсатиш, 1 таси эса бошқа соҳаларга тегишлидир. Энди уларнинг айримлари билан танишайлик. Жумладан, Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га Самарқанд шаҳар, “Мотуруд” маҳалласилик фуқаро А.Ядгаров мурожаат қилиб, хонадонига электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги учун ёрдам сўраган. Ушбу муаммо атрофлича кўриб чиқилганда, ҳақиқатдан ҳам, истеъмолчига асоссиз равишда 135,7 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, мазкур маблағ унинг ҳисобидан чиқарилди.

Самарқанд шаҳар, “Боғи Мотурудий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А. Саломовнинг шикояти газ таъминотига тааллуқли бўлиб, унда газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги ва ушбу масала юзасидан амалий ёрдам  бериш сўралган. Мазкур мурожаат ўрганиб чиқилганда, фуқарога асоссиз равишда 2887,2 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланганлиги аён бўлди. Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари суриштирилганда, маҳалла назоратчисининг айби билан содир этилганлиги аниқланди. Шу боис, “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Самарқандшаҳаргаз” филиалига ушбу масалани бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатма юборилди.

Бундай шикоятлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Уларнинг кўпчилиги Самарқанд шаҳридаги фуқаролардан бўлиб, асосан шаҳар газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳақида бўлган. Огаҳий кўчаси, 3-тор кўча, 3-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Қобилов, Х.Обиддинов кўчаси, 28-уйда яшовчи фуқаро М.Хошимов, “Қўрғонча” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Очилова, Жоваҳарлал Неру кўчаси, 20-уйдан фуқаро И.Арзубаева, Суғдиёна маскани, 34/13-хонадонидан фуқаро Ж.Шодиев, Буюк Ипак йўли кўчаси, 15-уйдан фуқаро Ғ.Жабборовлар шулар жумласидандир. Шу боис, “Марказгазтаъминот” унитар корхонасига нисбатан юқоридаги масалалар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, фуқароларга ҳисобланган қарздорликларни уларнинг зиммасидан олиб ташлаш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлими томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, қонун ҳужжатлари тарғиботи, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасида амалга оширилган тадбирлар ўз самарасини бериб, фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

 

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"