Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4275
6255
6555

-300
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
77585
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 212 992
Главная "ISTE'MOLCHI" Бундай кўргуликдан худо асрасин!

 

– Қандай ҳолларда фуқаро бедарак йўқолган деб топилади?

 

Абдуғаффор ОМОНҚУЛОВ.

Бекобод тумани.

– Фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахслар аризасига мувофиқ, суд уни бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бу шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш имкони бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилашнинг иложи бўлмаган тақдирда, кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.

Бедарак йўқолган деб эътироф этилган фуқаронинг мол-мулкини доимий равишда бошқариб туриш зарур бўлса, у суд қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ўша орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш юритадиган шахсга топширилади. Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунан боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ҳамда унинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади. Васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаро қаердалиги тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтгунга қадар ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгилаши мумкин.

Шахсни бедарак йўқолган деб ҳисоблашнинг бошқа оқибатлари қонун билан белгиланади. Бу фуқаро қайтиб келса ёки турар жойи аниқланса, суднинг уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарори бекор қилинади. Шунингдек, унинг мол-мулкини бошқариш тўхтатилади.

Бу тартиб-қоидалар Фуқаролик кодексининг 33-35-моддаларида ўз ифодасини топган.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"