Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4273
6255
6555

-300
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
77583
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 212 990
Главная "ISTE'MOLCHI" Алиментни тўламаслик оқибати

 

aliment_160– Турмуш ўртоғим билан расман ажрашганман. Суд икки ёш болам учун эримдан алимент ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарган. Бироқ у беш ойдан бери бир чақа ҳам тўлагани йўқ. Унга ўхшаганларга қонунан қандай  жазо қўлланиши  мумкин?

 

О.Ҳ.

Гулистон шаҳри.

– Аввало, шуни эслатиб ўтиш жоизки, вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент, Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилганидек, суд томонидан ота-онанинг ҳар ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун  тўртдан бир қисми, икки бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун ярми миқдорида ундирилади. Бу тўловлар миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволи ва бошқа сабаблар туфайли суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Муҳими, ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги  керак.

Энди бевосита саволингизга келсак, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бош тортганлар Оила кодексининг 79-моддаси билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра эса, суднинг ҳал қилув қарори билан ундирилиши лозим ҳисобланган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида тўламаслик энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"