Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1102
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
92698
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 105
Главная "ISTE'MOLCHI" Агар топилманинг эгаси топилмаса...

 

yoqolgan– Биров йўқотган нарсани топиб олган киши унга эгалик қилиши мумкинми?

 

Шоира БОЙМУРОДОВА.

Қашқадарё.

– Фуқаролик кодексининг 192-моддасида  қайд этилишича, йўқолган ашёни топиб олган киши бу ҳақда уни йўқотган одамни ёки эгасини, ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлганлардан бирортасини дарҳол хабардор қилиши ва топилмани бериши шарт. Агар ашё бинода ёки транспорт воситасида топилган бўлса, у ўша иншоот ёки автоулов эгасига топширилиши лозим. Топилма топширилган шахс уни топиб олган шахс ҳуқуқларини қўлга киритади ҳамда  мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Борди-ю, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга шахс ёки унинг манзили номаълум бўлса, ашёни топиб олган киши бу ҳақда милицияга, тегишли давлат идораси ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши лозим. Шунингдек, топиб олинган буюм-нарсани сақлаш учун ушбу идораларга ёхуд улар кўрсатган шахсга топшириши, ёки ўзида сақлаб туриши мумкин. Ана шу пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга, милицияга, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўша ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади. Мабодо, у топилмани мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат ҳисобига ўтади.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"