Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6544
6868
3458

+3410
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
100192
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 529 952
Главная "ISTE'MOLCHI" Шаҳар транспортида бепул юриш шартлари

avtobus_160– Шаҳар йўловчилар транспорти хизматидан кимлар ва қандай асосларда бепул фойдаланишлари мумкин?

 

Дилмурод САЪДУЛЛАЕВ.

Тошкент.

– “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари сирасига кирувчи ҳарбий хизматчилар, ўша уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчилар, кўзи ожиз ногиронлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар, 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден-медаллар билан тақдирланганлар, Афғонистондаги ва бошқа мамлакатлардаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар, ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар, Чернобиль АЭС ҳалокати туфайли нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирганлар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бу имтиёздан фойдаланиш учун бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномасини ёки контракт асосида хизмат қилаётганини тасдиқловчи шахсий гувоҳномасини кўрсатиб, шаҳар йўловчилар транспортида бепул юришлари мумкин. Қолганлар эса гувоҳнома олишлари шарт.

Яна бир гап. Президентимиз Шавкат Mирзиёев бултур сайловолди учрашувларидан бирида пенсионерларга метрополитен хизматидан фойдаланишда имтиёз берилишини эслатганди. Жорий йилда бу режа амалга ошди – 15 мартдан бошлаб барча пенсионерлар соат 10 дан 16 га қадар метрода гувоҳномаларини  кўрсатган ҳолда бепул юрадиган бўлдилар.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"