Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3498
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105937
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 880 617
Главная "ISTE'MOLCHI" Табиат муҳофазасига бағишланган экологик акция

 

yer_kuni_160Маълумки, шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Халқаро ер кунига бағишлаб қатор йиғилишлар ўтказилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирлар вазирлик, идора, ижтимоий ташкилот, ўқув ва илмий муассасалар, маҳаллалар ҳамкорлигида ташкил этиляпти. Мақсад битта – атроф-муҳит муҳофазаси, ёрқин ва озода келажак учун ғамхўрлик қилиш, уни ёш авлодга етказиш. Ана шундай хайрли ташаббусдан Тошкент шаҳридаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам четда қолишмади. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ташаббуси билан бу ерда манзарали кўчатларни экиш бўйича экологик акция ташкил этилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари, Меҳрибонлик уйи раҳбарияти, тарбиячилар ва тарбияланувчилар, маҳалла фаоллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирдан кўзланган асосий мақсад – таълим муассасаларида кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, яшил ҳудудлар майдонини янада кенгайтириш, ёшларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини ошириш, юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш, шунингдек, маҳаллалар ҳудудлари, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ер кунига бағишланган илк тадбир 1970 йил 22 апрелда ўтказилган бўлиб, унинг тарихи Америка қитъасида яшаган Жон Мортон номи билан боғлиқ. XIX асрнинг охирида Жон Мортон Небраска штатининг дарахтлари шиддат билан кесиб ташланаётган овлоқ прериясига кўчиб келади. Мортон кўкаламзорлаштиришга бағишланган кунни белгилаб, энг кўп дарахт эккан кишилар учун соврин таъсис этишни таклиф қилади. Бу кун дастлаб Дарахт куни деб номланди ва ҳар йили 22 апрелда нишонланди. 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида ушбу санани байрам сифатида нишонлашга келишилиб, 2010 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель Халқаро ер куни сифатида кенг нишонланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, республикамизда ҳам умуммиллий байрам ва ҳашарларимиздан ташқари, айнан, мазкур байрамга бағишлаб турли тадбир, учрашув, давра суҳбатлари, бир-биридан қизиқарли викториналар ўтказилади, яшил ҳудудлар барпо этилади. Ўша куни ҳам ташкилотчилар ва акция иштирокчилари томонидан Меҳрибонлик уйи ҳудудида ҳашар йўли билан манзарали дарахт кўчатлари қадалди. Ҳашарда ҳамма фаол иштирок этди. Тадбир барчага кўтаринки кайфият, руҳий озуқа бахш этди.

Шу билан бирга, тадбир давомида болажонлар учун ўйин шаклидаги турли викторина, бошқотирма ҳам уюштирилди. Болалар ўзларининг иқтидорини кўрсатишга ҳаракат қилиб, бир-бирлари билан фикр алмашдилар, ўзлари учун янгилик кашф этдилар. Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан энг фаол тарбияланувчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳ. КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"