Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2142
5498
6952

-1454
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138032
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 567 792
Главная "ISTE'MOLCHI" Банк - тадбиркорга мададкор

bank_160“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да тижорат банкларига ҳар бир оила билан мулоқот қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши кераклиги, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари ўз имкониятлардан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериши лозимлиги белгилаб берилди. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида банклар томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишда “Ипотека-банк” АТИБда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида банкнинг Иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Исмоил Туропов билан суҳбатлашдик.

– Юртимизда ҳозирда аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқиши янада кучайди. Боиси сўнгги пайтларда кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бизнес фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, ишбилармонларга қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилаётгани бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу йўналишда Ипотека-банки томонидан ҳам қатор чоралар режалаштирилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ипотека-банкка 432 та маҳаллалар бириктирилди. Мазкур маҳаллаларда 373 389 та хонадон ва шу хонадонларда 1 073 мингта меҳнат ёшидаги аҳоли сони мавжудлиги маълум бўлди. Бириктирилган 735 та банк ходимлари томонидан бугунги кунгача 341 032 та хонадонларга ташриф буюрилиб, аҳоли билан ўтказилган суҳбат асосида савол-жавоб варақалари расмийлаштирилди. Қолган барча хонадонларга таклиф хати ва савол-жавоб варақаси почта орқали тарқатилиши таъминланди. Жорий йилнинг апрель ойи якунига қадар хонадонларга ташриф буюриб савол-жавоб варақаларини тўлдириш ишлари тўлиқ якунланади.

Қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик ва уй шароитида тадбиркорлик қилиш афзалликлари акс эттирилган 26 мингдан зиёд тарқатма материаллар тарқатилди, шунингдек, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида филиалдаги тадбиркорлар хонасида ва маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган маслаҳат марказлари олти хил турдаги намунавий бизнес режалар билан таъминланди.

Аҳолига ажратилаётган кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тушунарли бўлиши мақсадида кредитни қайтариш жадвалини аннуитет усулида, бир хил ойлик тўловлар кўринишида расмийлаштирилиши йўлга қўйилди.

Кредит ажратиш механизмини соддалаштириш орқали кредитлашни жадаллаштириш мақсадида “Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларига микрокредитлар ажратилиши бўйича вақтинчалик тартиб” ишлаб чиқилиб, Ипотека-банк Бошқарувининг 2017 йил 18 февралдаги 35-сонли қарорига асосан тасдиқланди ва барча филиалларда семинар тарзида ўрганилиб, масъул ходимларга етказилди. Ушбу тартибга асосан аҳолига кредитлар қуйидаги қўшимча қулай шартларда ажратилмоқда:

  • Томорқада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш йўналишига 15 та, шаҳар жойларида эса 16 та мақсадларга кредит ажратилиши кўзда тутилган;
  • Лимон ва ёнғоқ меваларини етиштириш учун кредитлар бир йиллик имтиёзли давр билан 60 ойгача ажратилади;
  • Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти учун энг кам иш хақининг 10 баробаригача миқдорида ажратиладиган микрокредитларни банкда очилган шахсий пластик карталарига ўтказилиши мумкин;
  • Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун энг кам иш хақининг 30 баробаригача миқдорида ажратиладиган микрокредитларни маҳалла (қишлоқ) фуқаролари йиғинлари кафиллик шартномаси таъминоти асосида расмийлаштириш ва бир қатор бошқа қулайликлар.

Филиалга бириктирилган туманларда банк инфратузилмасини ташкил қилиш мақсадида мини-банклар очилди ва аҳолига банк хизматларини кўрсатишни бошлади. Бундан ташқари, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида маслаҳат маркази ташкил қилингани ҳолда тадбиркорлик бурчаклари ташкил этилди ва ўз навбатида ушбу маслаҳат марказларига буйруқ асосида 378 та малакали банк ходимлари бириктирилди.

Ушбу ишларни ташкил қилишда биз икки хил йўналишда тадбирларни амалга оширдик, яъни биринчи йўналиш сифатида шаҳарларга шароитидан келиб чиқиб, тикувчилик ва чеварчиликни ташкил қилишга, касаначиликни ривожлантиришга, сартарошхона, пойабзал тузатиш устахонасини, гўзаллик салонлари ташкил қилишга молиявий кўмаклашмоқдамиз. Иккинчи йўналишда қишлоқ жойларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик, шунингдек, боғдорчилик, узумчилик, иссиқхоналар, нонвойхона ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш каби мақсадларга кредитлар ажратилмоқда.

Юқорида белгиланган топшириқларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида “Ипотека-банк” АТИБ томонидан Меҳнат ресурслари ортиқча ва бориш олис бўлган туманларда жойлашган маҳаллалардаги тадбиркорларга банкнинг махсус имтиёзли кредитлаш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли шартларда кредитлар ажратиб борилади.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган
33 минг 527 та фуқаролар мавжудлиги аниқланди ҳамда бугунги кунга қадар уларнинг 21 217 тасига 127,1 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Кредитлар асосан қуйидаги мақсадларга йўналтирилди:

- қорамол сотиб олиш учун 11 505 та (54%) хонадонга 84,3 млрд. сўм (67%);

- парранда сотиб олиш учун 2 196 та (10%) хонадонга 4,8 млрд. сўм (3,8%);

- иссиқхоналар ташкил этиш учун 728 та (3,4%) хонадонга 5,1 млрд. сўм (4%)

- лимон етиштириш учун 257 та (1,2%) хонадонга 991 млн. сўм (0,8%);

- мевали дарахт кўчатлари сотиб олиш учун 4 108 та (19,4%) хонадонга 3,0 млрд. сўм (2,4%);

- қўй ва эчки сотиб олиш учун 1 449 та (6,8%) хонадонга 7,7 млрд. сўм (6,2%);

-ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 113 та (0,5%) тадбиркорга
6,0 млрд. сўм (4,8%);

- маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун 278 та (1,3%) тадбиркорга 10,4 млрд. сўм (8,2%).

Аҳолини тадбиркоркорликка жалб қилиш мақсадида кунлик 1 919 та хонадонга, 1-ярим йиллик учун эса 76 491 та хонадонга кредит ажратиш режа жадваллари билан қамраб олинди. Шунда, бириктирилган хонадонларнинг камида 20 фоизи жорий йилнинг 15 июнига қадар кредит маблағлари билан таъминланади.

Ҳар бир вилоятда мавжуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (қорамол, парранда, қўй-эчки, уруғ, кўчат) етказиб берувчи агрофирма ва фермер хўжаликлари рўйхати тузилди, аҳолига банкдан олинадиган кредит маблағларини йўналтириш бўйича уларнинг таклифлари тақдим қилинмоқда.

Жами 2017 йилда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида банкнинг камида 400 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари йўналтирилади.

Шу билан бир қаторда, Ипотека-банкка бириктирилган маҳаллаларда кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, 356 та маҳаллада 11 753 нафар кам таъминланган оилалар мавжудлиги аниқланди. Қисқа вақт мобайнида 7 580 та кам таъминланган оилага ташриф буюрилиб, хонадон аъзолари билан ўтказилган суҳбат асосида савол-жавоб варақалари расмийлаштирилди. 2017 йил 18 апрель ҳолатига 1 507 та кам таъминланган оилаларга жами 4 млрд. 616 млн.сўм кредит ажратилиши таъминланди.

Бугун тижорат банклари Президентимиз белгилаб берган вазифа ва кўрсатмалар асосида ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишга кўмакдош бўлмоқда. Ўз навбатида халқимиз ҳам бу имкониятлардан ўз ўрнида, самарали фойдаланишга ҳаракат қилаётгани қувончи ҳол.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"