Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3046
5152
4670

+482
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
134429
144867
121104

+23763

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 244 797
Главная "ISTE'MOLCHI" Реклама бозори: ўрганиш, муаммо, ечим

reklama_160Бугунги истеъмолчининг дунёқараши мутлақо ўзгарган бўлиб, у ўзининг таъби ва хоҳишига қараб маҳсулотни танлайди. Шу ўринда, бунда телевидение ва оммавий ахборот воситаларида маҳсулот ва хизматлар ташвиқотига оид берилаётган реклама воситалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Боиси, рекламалар истеъмолчилар онгига таъсир кўрсатиб, уларнинг маҳсулот ва хизматларга бўлган қизиқишини оширади. Реклама бозорини назорат қилиш бўйича давлат органи ҳисобланган Давлат рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда  ўрганиш тадбирлари амалга ошириб келинаётгани сабабли соҳада қонун устуворлиги таъминланяпти.

Буни қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг жорий йил  биринчи чорагидаги фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Хусусан, вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда жисмоний шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулот ва кўрсатилаётган иш, хизматлар ташвиқотини ташқи рекламалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилиши бўйича таҳлиллар олиб борилганда,  7 та ҳолатда амалдаги мавжуд қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди.

Босма оммавий ахборот воситаларида аниқланган айрим мисолларни келтириб ўтайлик. Масалан, “Марғилон ҳақиқати” газетаси томонидан реклама материалларини жойлаштиришда “Реклама тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига зид равишда иш юритилганлиги аниқланди. Хусусан, газетанинг 2016 йил 25 ноябрдаги 47-сонида “Тез, қулай, ишончли ва хавфсиз” сарлавҳа билан чоп этилган реклама материалида “Марғилон” темир йўл вокзали орқали йўлга қўйилган йўловчи поездлари қатнови жадвали, поезд чипталарининг нархи, улардаги сервис хизматлари билан бирга “Ўзтемирйўлчи” акциядорлик жамияти  маълумотлар хизматининг телефон  рақами, мобил телефон орқали уланиш учун қисқа рақамлар ва интернет сайти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган.

Шунингдек, нашрнинг мазкур сонида чоп этилган “Sunday” – “Қуёшли кунга марҳамат” сарлавҳали материалда Марғилон шаҳри марказида “Sunday” супермаркети ўз фаолиятини бошлагани ва у ерда истеъмолчилар учун яратилган барча қулайликлар хусусида сўз борган. Материал давомида супермаркет расталаридан юқори сифатли мева-чева, полиз ва сабзавот маҳсулотлари, болалар озуқалари, гўшт, сут, ун ва рўзғор учун зарур маиший буюмлари ўрин олганлиги хусусида ҳикоя қилинган.

Ваҳоланки, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида “Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъи назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак. Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим. Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали-реклама ҳисобланади ҳамда у”Реклама” ёки “Реклама ўрнида” рукни остида жойлаштирилмоғи лозим” деб белгилаб қўйилган. Лекин афсуски, юқоридаги ташвиқот материаллари реклама рукни остида жойлаштирилмаган.

Оқибатда “Марғилон ҳақиқати” газетаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилган. Шу боис, Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Рақобат қонунчилиги, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликларни бузилганлигини кўриб чиқувчи махсус комиссияси томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши бўйича 4 та оммавий ахборот воситаларига ҳамда 1 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан иш қўзғатилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоятдаги ташқи реклама воситалари ҳам қонун талаблари даражасида кўриб чиқилганда, 2 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига дуч келинди. Яъни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тегишли рухсатномаларсиз ташқи реклама воситалари жойлаштирилганлиги аниқланди. Шу боис, хўжалик юритувчи субъектлар “Ягона дарча” марказларига мурожаат қилиб, ташқи ташвиқот мосламаларини қонуний ҳолда расмийлаштирди.  Қолаверса, тадбиркорлик субъектларига ҳудудий бошқарма томонидан келгусида бундай ҳолатларни такрорламаслик ҳақида огоҳлантириш хатлари юборилди.

Бир сўз билан айтганда, Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси  реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан амалга оширилаётган назорат тадбирлари ўз самарасини бериб, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг ўз вақтида олди олиняпти.

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"