Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3059
5152
4670

+482
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
134443
144867
121104

+23763

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 244 810
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмол бозори: нархлар доимий назоратда

 

narxlar_160Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча ҳуқуқий асослар яратилганлиги боис, фуқароларнинг истеъмолчи сифатидаги қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур вазифа Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасига юклатилган бўлиб, ушбу соҳада доимий равишда назорат тадбирлари ўтказиб келиняпти.

Қўмитанинг Самарқанд вилояти реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя этиш бўлимининг жорий йил биринчи чорагидаги фаолиятини таҳлил қилиб кўрайлик. Бўлим томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги “Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га қарорига кўра, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Самарқанд кўмир етказувчи” унитар корхонаси томонидан вилоятдаги хонадонларга етказиб берилаётган кўмир маҳсулотининг белгиланган нархларда сотилиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Тўпланган маълумотлар вилоят ҳокимлиги ва қўмитага тақдим этилди.

Шунингдек, “Нарх-наво” дастурига мувофиқ доимий равишда истеъмол товарларининг нархлари таҳлил қилиб борилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасида 2016 йил 4 январда ўтказилган “Республикада ички истеъмол бозорини шакар маҳсулоти билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш ҳисобига уларнинг нархларини барқарорлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиши баёнига асосан, қўмитага шакар маҳсулотлари савдосини тартибга солиш ҳамда маҳсулотни белгиланган улгуржи ва чакана нархларда сотилишини таъминлаш бўйича назорат ўрнатиш вазифаси юклатилган. Пировардида мунтазам равишда ўрганиш тадбирлари амалга оширилганлиги сабабли 1 кг шакарнинг нархи 4400 – 4500 сўмдан сотилаётганлиги кузатилиб, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади.

Қолаверса, ҳукуматимизнинг 2015 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 20-банди ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ички бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари юзасидан таҳлиллар олиб борилиб, натижалари ҳар ойнинг 20-санасида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси,  вилоят молия ҳамда ғазначилик бошқармаларига маълумотларни тақдим этиб бориш йўлга қўйилди.

Умуман, ички истеъмол бозоридаги аҳвол доимий назорат қилиниб, таҳлил этиб борилди. Чунончи, вилоятда 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун захира омборларига жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қолдиғини ўрганиб чиқиш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари барча шаҳар ва туманларда ўрганишлар олиб бориб, вилоят ҳокимлигига тақдим этилди. Вилоят фаолларининг 2017 йил 30 январдаги кенгайтирилган селектор йиғилиши баёнининг 11 ва 33-бандлари ижросини таъминлаш бўйича йўловчи ташиш соҳасида рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Мавжуд қонун ва ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тарғиботига ҳам эътибор қаратиляпти. Масалан, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси”нинг 20-банди ҳамда Президентнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида маҳаллий телевидениеда бир неча марта кўрсатувлар эфирга узатилди, газеталарда мақолалар чоп этилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Самарқанд “Дори-дармон” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ҳудуддаги фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи барча хўжалик субъектлари вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказилди.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, “Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича Республика комиссияси”нинг 2016 йил 25 декабрдаги 3-сонли ва 2017 йил 6 февралдаги 4-сонли йиғилишлари баёнлари билан тасдиқланган дори-дармон ҳамда тиббий воситаларнинг бошланғич, улгуржи ва чакана нархлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 ноябрдаги 71-сонли буйруғи билан тасдиқланган барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рўйхати вилоятдаги барча дорихоналарга етказилиб, уларнинг истеъмолчилар танишиши қулай бўлган жойга қўйилиши таъминланди.

Ҳосил КАРИМОВ.

“Biznes Daily”.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"