Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1876
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98667
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 873 347
Главная "ISTE'MOLCHI" Истеъмолчи: даромад ва сарф эҳтиёжи

istemolchi_160_1Кишининг меҳнат фаолияти ҳаётий неъматлардан баҳраманд бўлишга қаратилган. Натижада даромад топишга бўлган қизиқиш уни сарфлаш манфаатидан келиб чиқади. Шунинг учун, бир томондан даромадга эга бўлишга интилишни таъминловчи омиллар таъсирини ўрганиш муҳим бўлса, иккинчи томондан даромадни сарфлашга бўлган интилишга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки, кишини даромад топишга ундовчи асос ҳаражат қилишга бўлган қизиқишдан келиб чиқади. Ваҳоланки, киши томонидан маълум неъматларни ўзлаштирилишининг ўзи ҳаражатлар мавжудлигини англатади. Бу эса, инсонни даромад топишга ундайди. Бундан кўринадики, ”сарфлаш самараси” кишини даромад топишга ва уни янада ўстиришга ундовчи омил сифатида юзага чиқади. Бунда қуйидагилар таъсирига алоҳида эътибор бериш керак:

1. Истеъмол бюджетининг чегараланиш қоидаси.

2. Истеъмол комбинацияси.

Иқтисодда истеъмол бюджетининг чегараланиши қоидаси амал қилади. Аҳолининг пул даромадига қараб харид қобилияти юзага келадики, бу муайян нархлар шароитида унинг истеъмоли доирасини белгилайди. Ҳар қандай иқтисодий тизимда аҳоли эҳтиёжини чексизлиги билан ресурсларни чекланганлиги ўртасида зиддият мавжуд бўлади.

Киши истеъмолини унинг қўлидаги пули, бозордаги товарларнинг нархи ва ниҳоят унинг ихтиёрига келган натурал тушумлар белгилайди. Биринчи ва иккинчи омил харид қобилияти доирасини билдиради.

Кишига келадиган пул даромади, унинг меҳнат унумдорлигининг умумий даражаси, яратилган неъматларни қанчаси истеъмолга ва қанчаси жамғаришга кетишини белгилаб беради. Шу сабабли иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда киши даромади катта бўлса, кам ривожланган мамлакатларда эса бу кичик.

Пул даромадини чекланганлигини инобатга олиб, ҳар бир киши нимани харид этишини ўзича мўлжаллайди. Уй хўжалиги қаерда бўлмасин, унда неча нафар, қандай ижтимоий тоифадаги кишилар истиқомат қилмасин, барибир у ўз ихтиёридаги пулнинг чегараланишига дуч келадики, бу назарияда бюджет чегараси деб юритилади. Бюджет чегарасини, биринчидан, уй хўжалигига муайян вақтда ташқаридан келиб тушган пул миқдори, иккинчидан эса, унинг илгариги пул жамғармаси белгилаб туради. Шу важдан хонадоннинг истеъмол харажатлари унинг даромадидан кўп ёки оз бўлиши келиб чиқади. Харажат кўп бўлганда олдинги жамғарма бозорга чиқарилади, ҳаражат даромаддан кам бўлганда ҳозирги даромаднинг бир қисми жамғарма ҳосил этади. У биринчидан, хонадон бюджетига келиб тушадиган даромадни ўзгаришига, иккинчидан, кечиктирилган истеъмол талаби миқдорига, учинчидан, пулни муқобил ишлатиш имконига боғлиқ бўлади.

Дарҳақиқат, нарх ва харид фонди имконига қараб хонадон нимани ва қандай миқдорда сотиб олишини ҳал қилади, яъни истеъмолга тўланадиган товарлар ва хизматлар таркибини белгилайди, бунга кундалик истеъмол товарлари, узоқ муддатда фойдаланадиган товарлар, маданий-маиший ва ижтимоий хизматлар киради. Истеъмол танлови юз берганда хонадон хатти-ҳаракатларида субъективлик пайдо бўладики, бу индивидуал дидга қараб қандай товарларни истеъмол учун танлаб олинишидир. Хонадон танловини белгиловчи объектив омиллар (даромад ва нарх) табиатан экзоген бўлса, унинг субъектив мойиллиги эндоген ҳисобланади. Улар таъсирида истеъмол этиладиган товарлар ва хизматлар комбинацияси ҳосил бўлади.

Амалий ҳаётдаги хонадон истеъмоли кобинацияси нафлигини аниқлаш мушкул иш, чунки нафлик даражасининг аниқ ўлчами йўқ, ҳар бир истеъмолчининг товарлардан қониқиши индивидуал бўлади. Дарҳақиқат, муайян товар нафлигини кишилар ҳар хил баҳолайдилар. Масалан, лимон қон босими юқори бўлган одам учун энг юқори нафли маҳсулот бўлса, соғлом одам учун унинг нафлиги бошқа товарлар нафлиги каби бўлади, зарда бўлиб турадиган одам учун лимоннинг ҳеч бир нафлилиги йўқ, аксинча у учун лимон зарар келтирувчи маҳсулотдир. Нафлик ўта индивидуаллашган бўлсада, хонадонда истеъмол этиладиган товарлар комбинацияси нарх-наво ва хонадонларнинг бюджетига қараб маълум нисбатда бўлади. Буни озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар комбинациясида кўриш мумкин. Нархлар ўзгарган тақдирда ҳам даромадлар тезроқ ўзгарса, бюджет чегараси кенгайиши ҳисобидан истеъмол ортади. Амалда нархнинг даромадга нисбатан тезроқ ўсиши юз беради. Бу, албатта, ўртача ҳолат, аммо аҳоли пулдор табақалари даромади нархга нисбатан илгарилаб бориши, натижада уларни бюджет чегаралари кенгайиб озиқ-овқат сарфи қисқаргани ҳолда бошқа сарфларнинг ўсиши содир бўлади. Кам таъминланган хонадонларда эса бунинг акси. Масалан, пенсионерлар хонадонида озиқ-овқат сарфининг ҳиссаси энг катта бўлади.

Хонадон маҳсулот ва хизматлар харидига уларнинг қадр-қийматига қараб қўл уради. Қадр-қиймат эса нафлик ва товар нархининг яхлитлигидир. Истеъмолчи ҳар доим товарнинг нафлигини уни неча пул туриши билан чамалаб кўради. Демак, истеъмолни товарнинг зарурлиги ва бюджет имконияти белгилаб беради. Шу икки омилни инобатга олиб хонадон ўз истеъмолини рационаллаштиришга мойил бўлади. Бунда у бир хил товар истеъмолини меъёрида тутиб, бошқасини ҳам истеъмол этади.

Истеъмол таркибини фарқлантирувчи яна бир омил – бу турли ижтимоий тафовутдаги кишилар талабини даромаддан қатъи назар фарқланиши бўлиб, бу эҳтиёжни турланишини билдиради. Турли ижтимоий гуруҳларга мансуб хонадонларда истеъмолнинг маълум турлари ва тартиби амал қиладики, бу ҳолат хонадонлардаги ҳаражатлар самарасига ҳамда йиллар мобайнида шаклланган хусусиятларга боғлиқдир.

Хулоса қилиб айтганда, бозор даромадини сарфлаш босқичи мураккаб жараён бўлиб, унда инсоннинг истеъмол борасидаги манфаатлари уйғунлашади ва ижтимоий табақалашувнинг келиб чиқишига олиб келади.

Масаланинг муҳим томони шундаки, даромадлар миқдоран ўзгариб бориши иқтисодий манфаатлар доирасида амал қилади ва даромадларнинг сарфланишига таъсир этиб боради. Лекин, даромадни топишда уни сарфлашнинг қайси шакли аҳамиятли эканлигига асосий эътибор қаратилади. Агарда киши ўзини ва ўз хонадонини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш манфаатида даромад топишга интилса, даромадни сарфлаш ҳам шунга нисбатан самара касб этади. Шунинг учун, даромад миқдори ва уни топишда сарфлаш мақсади ўзаро боғлиқликда амал қилади. Даромад миқдорининг ортиб бориши билан кишилар сарфлаш шаклларини ҳам ўзгартириб боради ва бу ”сарфлаш самараси”ни келтириб чиқаради. Натижада сарф-ҳаражатларнинг бозор иқтисодиётига хос тартиби объектив тарзда амал қилади.

Рустам ХАСАНОВ,

и.ф.д., профессор.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"