Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2137
5498
6952

-1454
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138027
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 567 787
Главная "ISTE'MOLCHI" Китобга меҳр – ватанга муҳаббатни оширади

324_maktab3Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 324-умумтаълим мактабида ўғил-қизларимизга замонавий таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Синф хоналари керакли ўқув қуроллари, кўргазмали воситалар билан таъминланган. Ўқувчиларнинг дарсдан сўнг фан, касб-ҳунар ва спорт йўналишидаги тўгаракларда маҳорат оширишлари учун ҳам шароитлар мавжуд.

Мактаб маъмурияти томонидан ёшларнинг китобга, мутолаага бўлган меҳрини ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш, касбга йўналтиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилиб турилади.

Яқинда ушбу таълим масканида шундай тадбирларнинг яна бири ўтказилди. Журналистлар, ёғоч ўймакорлиги усталари-ю, актёрлар, шоир-у шифокор, тикувчи-дизайнер каби турли касб эгалари таклиф этилган мазкур тадбир ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Аввал мактаб ўқувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари, яъни гўзал  рақслари, кўй-қўшиқлари билан иштирокчиларни ҳушнуд этишди. Сўнг меҳмонларга сўз берилди. Касбидан шараф топганлар ушбу йўналишдаги сир-синоатлар хусусида батафсил тўхталишди. Натижада ёшлар қайси касбни танлашмасин, аввало, яхши ўқишлари, мактаб давридан чуқур билимга эга бўлишлари, бунинг учун эса китобга меҳр қўйишлари лозимлиги уқтирилди.

Шунингдек, келажагимиз эгалари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама етук, маънавиятли, мустақил фикрли, юксак салоҳиятли инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс эканлиги, китобга меҳр – Ватанга, юртга муҳаббат руҳини янада камол топтириши таъкидланди.

Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга турли касб эгалари батафсил жавоб беришди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"