Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2157
5498
6952

-1454
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138047
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 567 807
Главная "ISTE'MOLCHI" Камқонликнинг давоси бор

qon_160Темир моддасига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

Гоҳ-гоҳида ҳолсиз, ранги оқаринқираб қолган танишларимиздан: “Менда камқонлик касаллиги бор экан. Шифокорлар танамга темир моддаси етишмаслигини айтишди”, деган гапларни  эшитиб қоламиз. Хўш, темир моддаси етишмовчилиги қандай касаллик? Унинг даво чорасини биласизми?

Тиббиёт фанлари док­то­ри, профессор Гули Шайхованинг қайд этишича, камқонликнинг 5 та асосий тури бўлиб, энг кўп учрайдигани темир моддаси танқислигидир. Инсон организми учун жуда керакли бўлган ушбу микроэлемент мураккаб физиологик жараёнларда иштирок этади ва энг муҳим вазифаларни бажаради. Одам вужудида 4000-5000 миллиграммга яқин темир микроэлементи мавжуд. Инсон танасидан кунига 1-1,2 миллиграммга яқин темир моддаси чиқиб кетади. Агар овқат билан ўрни қопланса, унга эҳтиёж сезилмайди.

– Темир моддаси танқислигининг асосий сабаби гормонал бузилишлар, ов­қат ҳазм қилиш тизими, буйрак касалликлари, организмда сўрилиш жараёнининг бузилиши, аёлларда бачадон дисфункциясидаги қон кетишларда намоён бўлади, – дейди шифокор Г.Шайхова. – Асосан болаларда, ўспиринларда, эмизикли оналарда кўп учрайдиган бу касаллик ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак, йўғон ичаклардаги яллиғланишлар, шунингдек, гижжаларни узоқ даволамаслик оқибатида ҳам темир моддасига эҳтиёж ортади. Камқонликнинг асосий сабаблари бу  организмда темир моддаси, В12 дармондориси ва оқсилнинг тан­қислигидир. Вақтида овқатланмаслик, сурункали қон йўқотишлар касалликни ривожлантиради. Аёл организмида ушбу модданинг етишмовчилиги эса камқонликни келтириб чиқаради. Бундай онадан туғилган бола организми ҳам камқонликка мойил бўлади.

Мутахассиснинг билдиришича, камқонлик болаларнинг психомотор ривожланишига таъсир қилади. Бундай бола ақлий ўсишда соғлом тенг­дошларига нисбатан орқада қолади, мактабда дарсларни ўзлаштиришда қийналади. Болалар бир суткада таркибида камида 17 миллиграмм темир моддаси мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиши керак. Бу касалликни даволашда темир микроэлементига бой  махсус препаратлардан фойдаланиш, шунингдек, ун, сут маҳсулотлари, мол жигари ва тили, қуён, парранда ва  қўй  гўшти маҳсулотларини овқатланиш рационига киритиш лозим.

Агар организмда темир моддаси етишмаса терининг қуруқлашиши, оғиз бурчаги ва товон ёрилиши, сочнинг тез синиши ва тўкилиши, тишларнинг мўртлашиб емирилиши, тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши, ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадиган, шунингдек керосин, бензин, тамаки, машина моторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш) ва таъм билишда (кесак, гилвата, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Фақат ушбу моддаси мўл бўлган озиқ-овқатлардан етарли миқдорда узлуксиз истеъмол қилиб турилса, бўлгани.

Қуйида таркибида темир моддаси мавжуд маҳсулотлар рўйхати билан танишинг.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари
Темир миқдори(мг)
Озиқ-овқат маҳсулотлари
Темир миқдори(мг)
Қўй жигари
9.5
Қора олхўри
2.9
Шивит(укроп)
9.5
Ёнғоқ
2.9
Ялпиз
9.5
Маккажўхори
2.8
Петрушка
7.7
Мош
2.8
Оқ ловия
7.6
Мол гўшти
2.1
Товуқ жигари
7.5
Исмалоқ
2.1
Мол буйраги
7.2
Ерёнғоқ
2.1
Мол юраги
7.2
1 дона тухум
1.9
Мол жигари
7.0
Қўй тили
1.8
қуритилган шафтоли
6.8
Қўй гўшти
1.6
қизил ловия
6.4
Сардина
1.4
Кунгабоқор донаси
6.4
Буғдой уни
1.2
Нўхат
5.5
Сазан балиқ
0.9
Мол тили
4.9
Гуруч
0.8
Қуритилган ўрик
4.1
Скумбрия
0.8
Сорого
4.0
Парранда гўшти
0.7
Майиз
3.8
Курка  гўшти
0.6
Қўй юраги
3.6
Ўрик
0.5
Қўй буйраги
3.5
Шафтоли
0.4
От гўшти
3.3
Беҳи
0.3
Гречка
3.0
Узум
0.3
Бодом
3.0
Олма
0.1

Танамизда темир мутаносиблигини вужудга келтиришда ушбу модданинг сўрилишини яхшилайдиган омиллар ҳам аҳамиятлидир. Аскорбин ва лимон кислотасига бой бўлган мева ва ўсимликлар, фруктозани кўп тутадиган ҳўл мевалар, гўшт маҳсулотлари ҳамда тоғли жой муҳити мазкур модданинг яхши сўрилишини таъминлайди. Қуйидаги жадвалда таркибида аскорбин кислотаси нисбатан кўп бўлган маҳсулотлар келтирилган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари
Витамин С миқдори (мг)
Озиқ-овқат маҳсулотлари
Витамин С миқдори (мг)
Петрушка
190
Редиска
17
Булғор қалампир
120
Саримсоқ пиёз
17
Кўк пиёз
77
Янги кортошка
16
Қулупнай
77
Беҳи
15
Карам
49
Ошқовоқ
14
Малина
32
Анор
13
Шафтоли
31
Тарвуз
8
Ялпиз
31
Сабзи
6
Исмалоқ
26
Олма
6
Қовун
17
Нок
6
Помидор
17
Олча
4
Шолғом
17
Узум
3

 

Г. МУРОДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"