Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2995
5152
4670

+482
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
134378
144867
121104

+23763

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 244 746
Главная "ISTE'MOLCHI" Сифатли маҳсулотни қандай танлайсиз?

mahsulotlar_160Биз ҳар биримиз ҳаётимиз давомида ўз шахсий эҳтиёжларимиздан келиб чиқиб маҳсулот харид қиламиз, савдо хизматларидан фойдаланамиз. Бозор ёки дўконлардан сифатли маҳсулот харид қилишни истаймиз. Афсуски, баъзан харидимиз натижасида турли хил кўнгилсизликларга дуч келамиз. Нуқсонли, сифатсиз, яроқсиз товар ва хизматлардан фойдаланиб, ўз соғлиғимизни таҳдидга қўямиз, унга жиддий зарар етказамиз, ёхуд моддий ва маънавий зарар кўрамиз. Мана шундай кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун истеъмолчи ёхуд харидор сифатида нималарга эътибор қаратмоғимиз лозим? Бунда, аввало, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни яхши билишимиз, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ҳужжатлари билан яхши таниш бўлишимиз фойдадан ҳоли эмас.

Мус­та­­қилликнинг даст­лабки йиллари­да­ноқ мамлакатимизда ушбу соҳага ҳам жиддий эътибор қара­тилиб келинмоқда. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳи­моя қилув­чи қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган. 1996 йил 26 ап­релда Ўзбекистон Республи­ка­си­­нинг “Истеъмолчи­лар­нинг ҳуқуқла­рини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қо­нуни қабул қилинганлиги бу со­ҳа­да қў­йилган асосий қадам бўлди.

Қонуннинг 1-моддасига асосан, “ис­теъмолчи” тушунчасида товар, иш ёки хизматдан шахсий истеъмол ёки бош­­қа тадбиркорлик фаолияти би­лан боғ­лиқ бўлмаган ҳолда фойдала­нув­чи шахс (жисмоний шахс) истеъ­мол­чи си­фатида эътироф этилиши бел­ги­ланган. Шундай экан, сиз билан биз хоҳ уйда бўлайлик, хоҳ кўчада ис­теъ­молчи ҳисобланамиз. Коммунал хиз­матлардан, транспорт хизмат­ла­ри­дан фойдаланамиз, бозордан у ёки бу нар­са харид қиламиз. Аммо қандай ҳуқуқ­ларга эга эканлигимизни ҳамма­миз ҳам билавермаймиз. “Истеъмол­чи­лар­нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғри­сида”ги Қонунда талабларни буз­ган­лик учун маъмурий ҳамда жи­ноий жа­вобгарликларнинг белгилан­ган­лиги ҳам, бевосита, истеъмол­чи­ларнинг ҳу­қуқларини ҳимоя қилишга қа­ратилган.

Хўш, сифатли маҳсулот харид қилиш учун аввало исътемолчи сифатида нималарга эътибор беришимиз лозим. Шуни эсда тутишимиз лозимки, энг асосийси сотиб олмоқчи бўлганингиз маҳсулотга алоҳида диққат ва эътибор қаратишдир. Шун­дагина ҳам ҳамёнингизга, ҳам соғлигингизга зиён етказишдан сақланасиз.

Эсингизда бўлсин:

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга асосан, республикамизда ишлаб чиқарилиб, савдо­га қўйилаётган қадоқланган ва ўрамли озиқ-овқат маҳсулотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ёрлиқланган бўлиши шарт. Шунингдек, ҳар бир фуқаро озиқ-овқат дўконларидан маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилишга ҳақли.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг турларига қараб, унинг ёрлиқларида:

• Таркибдаги маҳсулотлар номи, ажралмас таркибининг қўшимчалари номи;

• Озуқавий қимматликлари ҳақида маълумот (маҳсулот калорияси, таркибидаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витамин ва микроэлементлар), ҳажми ва вазн бирликлари;

• Ушбу маҳсулотнинг қўлланилиш соҳалари (бо­лалар учун, даволаш ва профилактика мақсадида ҳамда парҳезли озиқ-овқат маҳсулотлари учун);

• Сақлаш муддати;

• Ишлаб чиқарилган вақти;

•Айрим касалликларга чалинганлар учун ножўя таъсирлари каби маълумотлар киритилиши шарт.

Энди айрим маҳсулотларни ҳарид қилаётганимизда нималарга эътиборимизни қаратмоғимиз лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсак:

Гўшт қандай танланади?

Гўшт маҳсулотлари ҳар куни эрталаб сотувга олиб чиқишдан олдин лаборатория таҳлилидан ўт­казилади ва ветеринария-санитария экспертиза лабо­раторияси ўз хулосасини беради ҳамда ана шу хулоса харидорлар учун кўрсатиб қўйилган бўлади. Гигиена қоидаларидан келиб чиқиб, гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш учун қўл билан ушлаб кўриш мумкин эмас. Агар сизда сотилаётган гўштнинг си­фатига шубҳа туғилса, албатта унга берилган вете­ринария-санитария экспертиза лабораториясининг хулосасини сўранг. Шунингдек, янги гўштни унинг рангидан билиш мумкин. У қанчалик ёрқин қизил тусда бўлса, шунчалик янги, қанчалик тўқ жигарранг тусда бўлса, шунчалик эски. Ёш ҳайвоннинг гўшти фойдали ва мазалироқ ҳисобланади. Буни гўштнинг ёғидан билиш мумкин. Агар гўшт жуда ёғли ва ораси юпқа парда билан қопланган бўлса, у қари молнинг гўшти эканлигидан дарак беради. Сифатли гўшт суви кам, яъни қуруқроқ бўлади. Агар гўштнинг устки то­мони ҳўл ва ундан ёқимсиз ҳид келаётган бўлса, бу гўштни харид қила кўрманг. Гўшт усти ва атрофида қон кўринмас­лиги зарур.

Гўштга қанча суяк қўшилади?

Яна бир истеъмолчи сифатида бизни доим хуноб қиладиган масала. Гўшт сотиб олаётганда кўпинча сотувчилари­миз томонидан суяк қўшиб берилади. Айрим ҳолларда гўштга жуда кўп суяк қўшилгандек туюлади. Аслида сотувчининг гўштга суяк қўшиб бериши тўғрими ва унинг айнан қанча қўшилиши мақсадга мувофиқ?

Ҳар бир сотувчи гўшт сотаётганида ўз фойдаси ва зарарини ҳам ҳисобга олади. Гўшт суяксиз бўлмаганидек, унга қилинадиган сарф-харажатда ҳам бу гўшти, бу суяги деб ажратилмайди. Шу боис фақат лаҳм гўштни бир оз қимматроқ нархда сотиб оли­шингиз мумкин. Лекин килограмм гўштга инсофи бор сотувчи 100-150 граммдан ортиқ суяк қўшмаслиги лозим.

Шакар танлаётганингизда...

Биз, айниқса болажонларимиз, эрталабки нонуштамизни шакарсиз тасаввур қилолмаймиз. Шакар харид қилаётганингизда, аввало унинг шаффофлигига, ҳидига, мазасига эътибор бериш лозим. Унда фақатгина тез парчаланиб кетадиган, шакар кўринишидаги майда тошлар бўлиши ҳам мумкин. Агар харид қилинаётган шакар аввалдан қадоқланган бўлса, унда номи, маҳсулот ишлаб чиқарувчисининг белгиси, соф вазни ва стандарти ҳақидаги маълумотлар бўлиши шарт.

 

Ёғнинг сифати қандай билинади...

Тозаланган пахта ёғининг ташқи кўриниши тиниқ, ҳидсиз ва ҳар бир шишасида рангли ёрлиғи бўлиши лозим. Ёрлиғида эса қуйидаги маълумотлар кўрсати­лиши шарт:

• Ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва манзили;

• Маҳсулот белгисининг қарашлилиги;

• Маҳсулот номи ва нави;

• Соф оғирлиги ёки литрли ҳажми;

• Қуйилган санаси;

• Яроқлилик муддати;

•100 грамм маҳсулотнинг калорияси;

• Маҳсулотнинг мувофиқлик белгиси.

Қадоқланган маҳсулотлардачи?

Айрим маҳсулотлар пештахтада аввалдан ўлча­ниб, қадоқлаб қўйилган бўлади (масалан, ун, шакар. туз). Унинг ўрамида қандай маълумотлар бўлиши керак?

Қадоқланган маҳсулотлар устида ушбу товарнинг номи, ишлаб чиқарувчиси, вазни, нархи, ишлаб чиқарилган санаси, сақланиши мумкин бўлган муддати, манзили, қадоқлаган ишчининг исми ёки рақами ҳақида маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт.

Шароитга эътиборли бўлинг!

Тез айнийдиган маҳсулотларни сотишда дўкон­ларда талабга жавоб берадиган шароитлар яратилган бўлиши лозим. Гўшт, сут, балиқ, қандолат маҳсулотлари, ярим­тайёр, пазандачилик ва шунга ўхшаш тез бузила­диган маҳсулотларни сотиш фақат музлаткичли витрина ҳамда пештахталар бўлган дўконларда, маълум кўрсатилган даражадаги ҳароратда сақланган ҳолда со­тилиши керак.

Чек бу ҳужжат дегани

Биз истеъмолчилар сотиб олган маҳсулотимизнинг чекини ҳамма вақт ҳам сақлаб қолмаймиз. Харидимиз­ни тасдиқловчи бу чеклар эса аксарият ҳолларда дўконларнинг ўзида қолиб ке­тади. Мана шу чек баъзида тушунмовчилик ва ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклашимиз учун ишончли асос бўлишини унутманг.

Харидингиз баракали бўлсин.

Зилола ТЎРАБЕК қизи тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"