Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Главная "ISTE'MOLCHI" Сифатсиз маҳсулот – умр заволи

yog_160Ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай маҳсулот, кўрсатилаётган хизмат ёки бажарилаётган иш сифатли бўлиши ва истеъмолчиларнинг талаб-эҳтиёжларини тўлиқ қондириши керак. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, етказиб бериш ва сотишда эҳтиёткорлик кўрсатиш, уларнинг инсон соғлиғи ва ҳаётига зарар етказмайдиган даражада бўлишига эришиш шарт! Афсуски, орамизда бу тамойилларга риоя қилмайдиганлар, шахсий манфаати йўлида бошқаларнинг тақдири билан ҳазиллашишдан тап тортмайдиганлар ҳам тез-тез учраб туради.

Улар озгина мўмай даромад орттириш илинжида яширинча иш юритиб, жорий тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, ўз билгиларича маҳсулот ишлаб чиқарадилар. Оқибат-натижада, биринчидан, давлатга иқтисодий зарар етказишади, иккинчидан, мижозлар саломатлигини жиддий хавф остида қолдиришади.

Ана шу боис бухоролик божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда иш юритиб, бундай кимсаларнинг ножўя кирдикорларига қатъий чек қўйиш чораларини кўришмоқда. Улар биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ёғ тайёрлаш билан яширинча шуғулланаётган тўрт нафар сохта тадбиркорнинг сирини фош этишди. Шу асно салкам 800 литр сифатсиз маҳсулот ва 2,3 тоннадан ортиқ чигитни ашёвий далил сифатида олиб қўйишди.

Масалан, Ғиждувон туманининг Қўшкумбак қишлоғида яшовчи О.Раҳмоновнинг тураржойи холислар иштирокида ва тегишли тартибда кўздан кечирилганида, унда хуфиёна цех ташкил этилгани, қўлбола мойжувоз юқори кучланишли электр тармоғига берухсат улангани маълум бўлди. Бундан ташқари, цехда 327 килограмм пахта уруғи, 681 килограмм кунжара, савдога чиқариш учун ҳозирлаб қўйилган 320 литр ёғ мавжудлиги аниқланди. Энг ачинарлиси, экспериза жараёнида чигитларнинг учдан икки қисмидан ортиқроғи аслида уруғликка мўлжаллангани боис уларга кимёвий заҳарли дорилар воситасида ишлов берилгани, улардан олинган ёғ саломатлик учун ўта хавфли ҳисобланиши исботланди.

Чиллаки чиллакини кўриб чумак урганидек, О.Раҳмоновнинг ҳамқишлоғи Ш.Жабборов ҳам ундан ўрнак олиб, мойжувозли яширин цех очган экан. Текшириш чоғи бу йигитнинг уйидан 120 килограмм чигит ва 45 килограмм кунжара чиқди...

Ҳозир юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Албатта, республикамизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда айрим кимсаларнинг жорий қонун-қоидаларни менсимасликлари кечириб бўлмас ҳол ҳисобланади ва улар қилмишларига яраша жазо оладилар. Биз эса юртдошларимизни ўсимлик ёғларини харид қилаётганларида ҳушёрликни унутмасликка, сифати ва истеъмолга яроқлилиги шубҳали маҳсулотлардан фойдаланмасликка, ўзларининг ва оила аъзоларининг саломатликларини асраб-авайлашга чорлаймиз.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1819
4335
4753

-418
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116045
111250
79818

+31432

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 3 960 442
Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"