Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Қонун лойиҳаси нега кун тартибидан чиқарилди?

qonun_180Маълумотларга қараганда, бугунги кунда хонадон ва ташкилотларда ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларнинг 19 фоизи қайта ишланмоқда. Қолган қисми эса амалдаги тартибга мувофиқ, 221 та маиший чиқиндилар учун мўлжалланган полигонга жойлаштирилиши лозим. Лекин  кўплаб фуқаролар, мансабдор шахслар томонидан хонадон ёки ташкилотларда ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситалари ёрдамида чиқариб ташлаш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Масалан, маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш бўйича 2017 йилда 3 144 та, 2018 йилда 5 543 та ва 2019 йилда эса 13 948 та ҳолат бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилиб, жами 4,4 млрд. сўм миқдорида жарима ундирилган. Ушбу далиллар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини  кўриб чиқиш чоғида келтириб ўтилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда турли соҳа ва тармоқларда, шунингдек, шахсий уй-жойларда қурилиш ва таъмирлаш ишларининг кўлами ниҳоятда кенгайгани муносабати билан катта миқдорда қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлмоқда. Ўтган йил давомида жами 1,8 млн. тонна қурилиш чиқиндилари ҳосил бўлиб,  жумладан, Тошкент шаҳрида 200 минг тонна, Самарқанд вилоятида 124 минг тонна, Андижон вилоятида 108 минг тоннани ташкил этган.

Қонун лойиҳаси билан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 911-моддаси, яъни белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш санкциясидаги жарима миқдорларини ошириш, шу билан бирга, мазкур модданинг иккинчи қисмига ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиш жазосини киритиш таклиф этилмоқда.

Ушбу таклиф муҳокама қилинар экан, фракция аъзолари томонидан бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, депутатлар белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ҳолатлари юзага келган тақдирда, фуқаронинг ҳуқуқбузарлик қуроли ёки ашёсини мусодара қилиш қанчалик тўғри бўлишини эътироф этдилар. Ҳозирги кунда чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш учун махсус қутилар қўйилганми, деган саволни ўртага ташладилар. Аммо  кўтарилган  саволлар очиқ қолгани боис, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ушбу қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш қарорига келдилар.

 Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"