Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Давлат ташқи қарзи нималарга сарфланмоқда?

qarz_160Молия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, жорий йил 1 июль ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи  19,4 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 34,0 фоизни ташкил этган.

Хусусан,  давлат ташқи қарзи жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, 17,31 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга (1,6 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошди),  давлат ички қарзи эса 21,6 трлн. сўмни (2,1 млрд. доллар) ёки ЯИМга нисбатан 3,7 фоизга етди. Сўнгги йилларда ўсиш динамикасида бўлаётганига қарамай, давлат ташқи қарзи халқаро меъёрларга мувофиқ, мўътадил даражада сақланиб қолмоқда. 

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати жорий йил бошига қараганда 3,5 фоизга ошган.  Бу нисбат ўзгаришининг 4,1 фоизи Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарзларнинг ўзлаштирилиши, 2,2 фоизи номинал айирбошлаш курси ўзгариши, -0,8 фоизи реал ЯИМ ўсиш суръати, -1,1 фоизи давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловлари, -0,9 фоизи бошқа омиллар ҳиссасига тўғри келган.

Ўртача номинал айирбошлаш курсининг қадрсизланиши давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга кўпроқ ошишига сабаб бўлган (2019 йилнинг биринчи ярмида 0,6 фоиз).  Жалб қилинган қарзлар бўйича ўзлаштириш 2 млрд. долларга камроқ бўлган.

Ҳисоботда алоҳида кўрсатилганидек,   2019 йилнинг дастлабки олти ойида 1 млрд. АҚШ долларга тенг,  юртимизнинг илк суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган. Шунингдек, Шўртан газ-кимё комплексида ишлаб чиқарилаётган тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш (GTL) лойиҳаси доирасида қўшимча 975 млн. маблағ ўзлаштирилган. Ўтган йили  муомала даври қисқа ва ўрта муддатли бўлган умумий қиймати 1 550,0 млрд. сўм миқдоридаги давлат қимматли қоғозлари (ДҚҚ) 15 та электрон аукцион савдосини ўтказиш орқали жойлаштирилган бўлса, жорий  йилнинг биринчи ярмида қиймати 3459,8 млрд. сўмга тенг давлат қимматли қоғозлари савдоларга чиқарилган.

Аукцион натижалари миллий валютадаги минимал рискка эга бўлган молиявий инструментларга нисбатан юқори талаб сақланиб қолаётганини акс эттириб, молия бозори иштирокчилари томонидан давлат қимматли қоғозлари юқори ликвидли ва ишончли инвестиция воситаси сифатида қаралаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, сўндириш муддати 6 ойдан 3 йилгачани ташкил қилган давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш учун буюртмалар сони, 2018 йил декабрь ойида таклифга нисбатан 1,1-1,2 мартани, 2019 йилда 1,0-4,9 баробарни, жорий йилнинг олти ойида  1,0-3,1 баробарни ташкил қилган. Ҳозирги кунга қадар муомала даври 1 йилгача бўлган 697,1 млрд. сўм қийматидаги  ва муомала даври 1 йиллик бўлган 650,0 млрд. сўм қийматидаги ДҚҚлар сўндирилган. Ҳисобот давридаги  қарздорлик 4 259,8 млрд сўмдан иборат. Давлат қимматли қоғозларининг муомалага чиқарилиши молия бозоридаги ички талаб ва республика бюджети эҳтиёжидан келиб чиқиб, заруриятга қараб амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, 2019 йилнинг 17 июлида имзоланган  Молия вазирлиги ва АҚШ Ғазначилиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ, АҚШ  консультантлари кўмагида давлат қарз портфелини диверсификациялаш ҳамда валюта хатарларини камайтириш мақсадида ички молиялаштириш манбаларидан кенг фойдаланиш, давлат қимматли қоғозлар бозорини фаоллаштириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш, давлат бюджети дефицити,  давлат қимматли қоғозларини ички молия бозорларида жойлаштириш орқали молиялаштириш  ишлари олиб борилмокда.

Барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳолининг фаровон ҳаётини  таъминлаш  энг аввало, инфратузилмани ривожлантиришни, бу эса ўз навбатида,  катта миқдордаги сармояни талаб этади.  Шу боис ички имкониятлар чекланган ҳолатда, давлат ташқи қарзи, асосан инфратузилма, санаот ва қишлоқ ҳўжалиги лойиҳаларига йўналтирилмоқда.

Хусусан, жорий  йилнинг биринчи ярмида   давлат ташқи қарзининг 29,4 фоизи ёки 5,1 млрд. доллари энергетика соҳасига, 13,0 фоизи ёки 2,2 млрд. доллари  транспорт инфратузилмасига, 12,9 фоизи ёки 2,2 млрд. доллари уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларига ажратилган. Давлат ташқи қарзининг салмоқли қисми инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилинмоқда. Шу билан бирга, йирик инвестиция лойиҳаларини давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимиз давлат ташқи қарзи портфели валюта таркибининг 69,4 фоизи доллар, 11,9 фоизи  япон иенаси, 10,7 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 4,5 фоизи  евро, 3,5 фоизи  бошқа валюталардаги  қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисоботда  давлат қарзини самарали бошқариш чораларига ҳам тўхталиб ўтилган.  Давлат қарзи мўътадил, у бўйича хатарлар эса паст даражада баҳоланган, унинг хавфсиз даражаси аниқланган, бошқаришнинг ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилган. Давлат қарзи диверсификациялаш мақсадида бюджет дефицитини, аввало, давлат қимматли қоғозларини ички бозорда жойлаштириш орқали қоплашга ҳаракат қилинмоқда. Мазкур стратегия ҳар йили республиканинг макроиқтисодий ривожланиши ҳамда давлат бюджети параметрларидан келиб чиқиб қайта кўрилиши назарда тутилган. Давлат қарзи ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тўлиқ автоматлаштирилган. Бундан ташқари, “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, давлат қарзи бўйича шаффофликни таъминлаш  чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг фискал қоидаларни татбиқ этиш йўриқномаси асосида, мамлакатимиз давлат қарзининг узоқ муддатли ҳамда йиллик максимал меъёрини ўрнатиш бўйича таҳлил амалга оширилган.  Кўп сценарийли прогноздан келиб чиқиб, олиб борилган  ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз  давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 50 фоизни ташкил этмоқда.

 

Замира ТОЖИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"