Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Рақам аниқ бўлса, режа ва ишда унум бўлади

statistika_160_1Бугунги кунда мамлакатимиз Жаҳон банкининг статистик салоҳият индексида  84-ўринни эгаллаб турибди. 2025 йилга бориб эса  ушбу индекс бўйича  етакчи  10 та давлат  қаторига кириш  мўлжалланмоқда. Хўш, бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Давлат статистика қўмитаси томонидан  ташкил этилган матбуот анжуманида    Президентимизнинг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва у билан тасдиқланган 2020–2025 йилларда республикамизда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Қарорга мувофиқ,  талаб юқори бўлган, сифатли ва ишончли статистик маълумотларни шакллантириш, шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, нашр этиш ва сақлаш бўйича яхлит тизимини яратиш, маълумотларни бошқариш тизимига интеграция қилиш орқали кузатувларни босқичма-босқич оптималлаштириш ҳисобига соҳани тубдан  такомиллаштириш кўзда тутилган. Қарор билан тасдиқланган стратегия  Жаҳон банкининг техник кўмагида ишлаб чиқилган. Уни  тайёрлашда Халқаро валюта фонди вакиллари ҳам иштирок этган.  Маҳаллий ва халқаро экспертлар томонидан мамлакатимиздаги  жорий ҳолатни баҳолаш, келгусида ривожланиш йўналишлари ва камчиликларини аниқлаш учун SWОТ таҳлиллари ўтказилган. Бу мақсадда  Жаҳон банки томонидан 50 млн. АҚШ доллари  ажратилган. Ҳозирги кунда  стратегиядаги  муайян  чораларни ҳаётга татбиқ этишни  молиялаштириш бўйича   тегишли ҳужжатлар ҳозирланмоқда.  2020-2025 йилларга мўлжалланган  миллий стратегияни ҳаётга татбиқ этиш учун “йўл харитаси” маъқулланган бўлиб,  86 та йўналишда 150 дан ортиқ тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган. Улар миллий ҳисоблар тизимини такомиллаштириш, мак роиқтисодий ва ижтимоий статистика, аҳолини рўйхатга олиш каби кенг кўламли ишларни ўз ичига олган. Бугунги кунда ЯИМ ва мамлакатнинг бошқа иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш, фаолиятнинг барча турларини қамраб олишдаги муаммолар билан боғлиқ бўлган норасмий ҳамда ноқонуний фаолиятни ўзида қамраган  “яширин иқтисодиёт” методологик ва ахборот таъминотидаги долзарб масалаларидан биридир. Ҳозирги кунда яширин ва ноқонуний ишлаб чиқаришни баҳолаш на статистика, на солиқ, на бошқа макроиқтисодий сиёсатни амалга оширувчи органлар томонидан  олиб борилмаяпти ва тар моқ статистикаси кўрсаткичлари мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибига киритилмаяпти. Бундай методологиянинг статистик амалиётга жорий этилиши эса мамлакатда “яширин иқтисодиёт” кўламини аниқлаш имконини беради.  Бу эса, ўз навбатида, давлат бошқаруви органларига уни қисқартириш бўйича самарали қарорларни қабул қилиш ва чора-тадбирларни кўриш шароитини яратади. Бугунги кунда  Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси экспертлари жалб қилинган ҳолда Ўзбекистонда “яширин иқтисодиёт”ни статистик баҳолаш усуллари ишлаб чиқилмоқда. Бу йил охиригача тажриба тариқасида   битта  ҳудудда,  дунё миқёсида қабул қилинган тамойиллардан фойдаланилган ҳолда йўлга қўйилади. 2021 йилда эса “яширин иқтисодиёт” кўламини статистик баҳолашнинг  жорий  килиниши  режалаштирилган. Бундан ташқари, стратегияга мувофиқ, 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши кутилмоқда. Ҳозиргача, илк иш сифатида республика ҳамда ҳудудий комиссиялар, туманлар хариталари тузилган. Ўн беш мингдан ортиқ аҳоли пунктларида схематик режалар тайёрланган, уй хўжаликлари рўйхати шакллантирилган. Демограф олимлар, БМТнинг Аҳолишунослик ташкилоти билан биргаликда саволномалар ишлаб чиқилган. Жойларда кўчалар номлари ва уй рақамлари белгиланиб,  ўрнатилмоқда. Бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Хусусан,  2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирларига оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим сектори бўлгани боис ишончли ва кенг қамровли соҳага оид статистикага эҳтиёж катта. Ҳозиргача мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаган.

Стратегияга асосан эса  бу иш   биринчи бор 2023 йилда   амалга оширилиши  кутилмоқда. Мақсад миллий қишлоқ хўжалиги статистикаси тизимини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат статистикасига бўлган  ишончни кучайтириш, соҳадаги  тенденциялар ва бозор нархлари,  фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти унумдорлиги бўйича маълумотларни кўпайтиришдан иборат. Бугунги кунда юртимизда  энергетика соҳасининг умумий манзарасини акс эттирувчи тўлиқ маълумотлар ҳам мавжуд эмас. Шу боис стратегияда бу йўналишда ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Тармоқ фаолияти кўрсаткичларини ҳисоблаш ва жисмоний шахсларнинг энергия ресурсларидан фойдаланишини аниқлаш учун уй хўжаликлари кузатувлари саволномасига қўшимча кўрсаткичларни киритиш режалаштирилмоқда. Статистиканинг халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилиши, хўжалик юритувчи субъектлар ва уй хўжаликлари

томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланишни аниқлаш учун зарур бўлган юқори сифатли ёқилғи-энергетика балансини шакллантиришга ёрдам беради. Стратегиянинг муҳим йўналишларидан  бири мавжуд турли хил дастурлар ва маълумотлар базалари ўрнига комплекс ахборот тизимини яратишга қаратилган. Бунда воситаларни модернизация қилиш ва янги дастурларни ўрнатиш, онлайн тарзда қайта ишлаш ва таҳлил қилиш функциялари орқали ахборот базаларини такомиллаштириш, маълумотларни йиғиш ва киритиш учун мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, автоматлаштирилган шахсий интервью  воситаларини жорий қилиш, бунинг учун ходимларни тайёрлаш, маълумотларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш, ахборот базалари хавфсизлигини кафолатловчи қўшимча захира тизимини яратиш чоралари кўрилади.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"