Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165
Главная "БИРЖА" Қонунларда ёзилмаган “қоидалар”га тўлиқ барҳам бериладими?

qonun_160_1Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, бизнес юритишда  мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан давлат органлари маъсулияти оширилиб, бир қатор енгиллик ва қулайликларни ўз ичига олган кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар, лицензиялар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, босқичма-босқич соддалаштирилмоқда. Лицензия ва махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият турлари сони кескин қисқартирилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида бугунги мураккаб, ўзига хос вазиятда тадбиркорлик фаолиятини олиб боришдаги мавжуд тартибларни қайта кўриб чиқиш ва мумкин қадар қисқартириш, соддалаштиришга эътибор қаратилган.  Фармон асосида лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасида келгуси  йил 1 январдан бошлаб бир қатор  ўзгаришлар кутилмоқда.

Биринчидан, лицензияланадиган фаолият турларидан 16 таси ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 10 таси тўлиқ бекор қилинади. Масалан, қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш, баҳолаш, риэлторлик, юкларни автотранспортда республика ҳудудида ташиш фаолияти учун лицензия ҳамда хорижий ишчиларни жалб қилиш учун рухсатномалар бериш хусусиятига эга бир қатор ҳужжатлар бекор бўляпти. Иккинчидан, лицензияланадиган фаолият турларидан 24 тасини 9 тага, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 21 тасини 10 та ҳужжатга бирлаштириш орқали уларнинг умумий сони 45 тадан 19 тага қисқаради.  Бундан ташқари,  лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини расмийлаштириш муддатлари 3 кундан 10 кунгача қисқартирилади.

Эндиликда, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ваколатли органлар ташаббуси билан тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Фармонга мувофиқ,  ваколатли органлар томонидан лицензия бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни қайта расмийлаштириш жараёнларида лицензия талабгорининг коммунал тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш  тақиқланади. Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш, уларни бериш, шунингдек, назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектини лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш жавобгарликка сабаб бўлади.

Лицензиатлар фаолиятини назорат қилишнинг мутлақо янги ва юқори самарали бўлган усули — жамоатчилик назорати ўрнатилади. Тадбиркорлар ўртасида тенг шароитлар яратиш, ноқонуний фаолият юритишга барҳам бериш мақсадида фаолиятни лицензиясиз, рухсатномасиз ёки хабарнома юбормасдан амалга оширганлик факти ҳақида хабар берган жисмоний шахслар ундириладиган жариманинг 10 фоизи миқдорида  пул мукофоти билан рағбатлантирилиши  кўзда тутилган. Бу ўзгаришлар, аввало, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатланишига  имкон яратади. Лицензия ёки рухсатнома олиш жараёнларидаги қонунларда ёзилмаган, лекин амалиётда мавжуд “қоидалар”га тўлиқ барҳам берилади, натижада, тадбиркорларнинг қимматли вақти ҳамда маблағлари тежалишига эришилади. Фармон талабларидан келиб чиқиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш мўлжалланяпти.

Абдуғани УМИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"