Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6885
6248
5201

+1047
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
259520
240481
0

+240481

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 416 388
Главная "БИРЖА" 260 мингдан зиёд корхона ва фермер хўжаликларида 650 миллиард сўм тежалади

investitsiya_180Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида кўрилаётган чоралар натижасида ўтган ойнинг ўзида 250 мингта тадбиркор ва корхона, 83 мингта фермер хўжаликларининг жами 400 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа тўловларини тўлаш муддати кечиктирилган, давлат мулкидан фойдаланаётган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод бўлган, карантин даврида ишламаган 14 мингта саноат корхонасидан 10 мингтаси (178 минг нафар ходимга эга) ҳозирги кунда ўз фаолиятини қайтадан бошлаган.

Энг муҳими, иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Чунончи, Президентимизнинг жорий йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш бўйича навбатдаги чора‑тадбирлар тўғрисида”ги фармонида навбатдаги ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга имтиёз ҳамда қулайликлар белгиланди. Маълумки, карантин тадбирлари жараёнида маълум муддатга ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари шу вақтда даромадга ҳам эга бўлмайди. Бунда улар учун солиқ қонунчилигига асосан даромаддан олинадиган солиқларни, яъни қўшилган қиймат ва фойда солиғини ёки айланмадан солиқни тўлаш мажбурияти юзага келмайди. Лекин фаолият юритишидан қатъи назар тўланиши лозим бўлган мол-мулк ҳамда ер солиқлари бўйича мажбурият сақланиб қолинади. Шу муносабат билан, фармонда жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда кичик тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 март ва 3 апрелдаги фармонларига асосан, бўлиб‑бўлиб тўлаш шарти билан тўлов муддати фоизсиз кечиктирилган, апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи, ер солиғи суммаларини ҳамда 2020 йил 15 май ҳолатига кўра, ер солиғи ва мол‑мулк солиғи бўйича жорий йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқариладиган бўлди. Яна ҳам қувонарлиси, фаолиятини тўхтатган бўлишига қарамасдан тадбиркорлик субъектлари ўз ходимлари олдидаги меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлари сақланиб қолиниши эътиборга олиниб, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ҳамда устав жамғармаси (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслардан ташқари, барча микрофирма ва кичик корхоналар учун жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилганидир. Бунинг натижасида 260 мингдан зиёд корхона ва фермер хўжаликлари жами 650 миллиард сўм маблағни тежаган ҳолда, уларни сармоя ва айланма маблағ сифатида ишлатиш имконига эга бўлади. Айни пайтда бундай чора туфайли бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида маблағ етишмаслиги кузатилган ҳолларда ҳам унинг ўрнини Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан субсидиялар ажратиш йўли билан қопланиши мумкинлиги фармонда ўз ифодасини топган.

 

Бундан ташқари, микрофирма ва кичик корхоналарда бу йил 15 май ҳолатига кўра, солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатиб турилиши алоҳида эътирофга молик. Шу боис Давлат солиқ хизмати органлари жорий йил 15 май ҳолатига кўра, микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини бюджетга ундириш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб олиши лозим бўлади. Бунинг ҳисобига 50 мингдан ортиқ тадбиркор 300 миллиард сўмни тежайди ва уларнинг айланма маблағи кўпаяди.

Шунингдек, фармонда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан уларнинг фоиз харажатларини қоплашга компенсация бериш тарзидаги чоралар ҳам белгиланган. Умуман олганда, фармонда кўрсатилган барча имтиёз ва қулайликлар тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини қисқа муддатда тиклаш ва самарали ишлаш учун янада кенг имкониятларни бериши билан муҳим аҳамиятга эга.

 

Эркин ГАДОЕВ,

Олий Мажлис Сенатининг

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар

масалалари қўмитаси раиси.

 

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"