Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7998
9931
10500

-569
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
287907
212094
0

+212094

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 858 807
Главная "БИРЖА" Қайси соҳада лицензия ва рухсатнома шарт эмас?

muhrt_180Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан Бизнес омбудсман билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳуқуқий масалалар бўйича экспертлар кенгашининг бир қатор йиғилишлари видеоконференция шаклида ўтказилди.

Уларда жами 983  та тадбиркорлик субъекти иштирок этиб, фаолиятнинг айрим турлари бўйича лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш ёки уларни бошқа алтернатив шаклларга ўтказиш, бу борадаги мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш бўйича 77 та таклиф билдирилди.  Лицензия ва рухсатномаларни олиш борасида сўнгги йилларда кўрилаётган чоралар натижасида кузатилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилиши баробарида  айрим муаммо ва тўсиқлар ҳанузгача мавжуд эканлиги, уларни бартараф этиш мақсадида муайян таклифлар ўртага ташланди. Чунончи, фаолиятда ҳар хил қийинчиликларни туғдираётганлиги, жамият ва фуқаролар манфаатларига бирон-бир зиён етказмаётганлиги, рақобатни чеклашга, яъни маълум бир соҳаларга тадбиркорларнинг кенгроқ жалб этилишига тўсиқ бўлаётганлиги, ваколатли органлар томонидан ортиқча назоратга сабаб бўлаётганлиги туфайли қуйидаги лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш, айримларини бирлаштириш ёки талабларини соддалаштириш шулар жумласидандир.

Биринчидан, қуйидаги лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш:

пиво маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун лицензия;

алкоголь маҳсулотларини умумий овқатланиш корхоналарида сотишга бериладиган рухсатнома;

қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ва лотерея ўйинлари ўтказиш фаолиятидаги лицензиялар;

ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи томонидан ташишда лицензиялар;

транспорт воситалари учун лицензия карточкалари;

ветеринария соҳасида лаборатория-диагностика ишларини амалга оширишга лицензиялар;

кўприкларни таъмирлаш соҳаси учун лицензиялар;

халқаро тармоқларга хизматлар кўрсатиш фаолияти “Ўзбектелеком” АЖ орқали амалга оширилганлиги сабабли, ушбу йўналишдаги лицензиялар;

баҳолаш соҳасидаги лицензиялар (бизнесни баҳолаш ҳуқуқи учун лицензия ва интеллектуал мулк объектларини баҳолаш учун бериладиган лицензиялар бундан мустасно);

қурилиш соҳасида лицензияни бекор қилиб, унинг талабларини тендер талаблари сифатида белгилаш. Қурилиш ташкилотларини тоифаларга бўлган ҳолда, тендерга жалб қилиш.

Иккинчидан, қуйидаги лицензия ва рухсатномалар талабларини соддалаштириш ёки бекор қилиш:

алкоголь маҳсулотларини сотишда ҳар йил тўланиши лозим бўлган йиғимларни бекор қилиш;

фонд биржалари ва ломбардлар фаолиятидаги лицензия бериш жараёни ҳамда талабларини соддалаштириш;

туризм соҳасидаги лицензияларни сақлаб қолиш, бироқ ушбу соҳадаги сертификатни олишнинг ихтиёрийлигини белгилаш;

туризм соҳасидаги лицензия ва рухсатномалар учун давлат божларини камайтириш;

тиббий фаолиятни амалга оширишда қўйиладиган талабларни (хоналар сони ва уларни тақсимлаш, уларнинг ҳажмларига боғлиқ бўлган талабларни) соддалаштириш;

дори воситаларини улгуржи сотишдаги талаблардан бири бўлган сотувчига қўйиладиган малакавий талабларни, шунинг­дек ҳар бир дорихона ходимида сертификатнинг мавжуд бўлиши талабини бекор қилиш;

ветеринария препаратлари, доривор воситалари, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияларни сақлаб қолган ҳолда, унинг талаб­ларини соддалаштириш;

телекоммуникация соҳасидаги лицензиянинг йиллик тўловлар билан боғлиқ талабларини соддалаштириш, яъни йиллик тўловлар миқдорини камайтириш;

четдан олиб келинадиган бир турдаги радиоэлектрон ва юқори частотали техника воситалари учун битта рухсатномани чекланмаган муддатга бериш;

баҳолаш ва риэлторлик соҳаларидаги малака сертификатларини ушбу соҳадаги нодавлат ташкилотлар (ассоциация ёки палаталар) томонидан чекланмаган муддатларга бериш амалиё­тини жорий қилиш;

баҳолаш соҳасидаги лицензиялар билан бирга қуйидаги талабларни ҳам бекор қилиш:

устав фондига қўйилган талаб­лар;

ходимларнинг ҳар 3 йилда малака ошириши лозимлиги талаби;

аукционларни ўтказишни (кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш) риэлторларга тўлиқ бериш;

риэлторлик соҳасидаги лицензия­лар билан бирга қуйидаги талаб­ларни ҳам бекор қилиш:

риэлторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган ходимни тайинлаш;

устав капиталига эга бўлиш кераклиги талаби;

Учинчидан, қуйидаги лицензия ва рухсатномаларни бирлаштириш:

транспорт соҳасидаги лицензияларни икки катта гуруҳга ажратиш, яъни мамалакат ҳудудидаги ташишлар ва халқаро ташишлар. Мазкур гуруҳларни эса, юк ва йўловчи ташиш бўйича тоифаларга бўлиш (фақат халқаро ташишлар учунгина лицензияларни сақлаб қолиш);

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш ва қуриш (ўрнатиш)га рухсатномаларни радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун бериладиган рухсатномалар билан бирлаштириш;

телекоммуникация соҳасидаги маҳаллий ва шаҳарлараро тармоқларга хизматлар кўрсатиш фаолиятлари учун лицензияларни бирлаштириш.

Бундан  ташқари, айрим лицензия ва рухсатномалар тадбиркорлар устидан ортиқча назоратни амалга ошириш ва коррупция мақсадида жорий этилган. Бундай фаолиятларнинг устидан назоратни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқдир. Лекин, назоратни олиб бориш учун ваколатли органни хабардор қилиш етарли эканлигини инобатга олган ҳолда, бир қатор лицензия ва рухсатномалар ўрнига хабардор қилиш каби алтернатив усулларга ўтиш таклифлари билдирилди.

Давлат намунасидаги ҳужжат бермайдиган нодавлат таълим муассасалари (тил ўргатиш, малака ошириш, қайта тайёрлаш курслари кабилар) учун лицензияларни бекор қилиш ва ушбу фаолиятни ваколатли органни хабардор қилган ҳолда амалга ошириш, алкоголь маҳсулотларини сотишга лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиб, уни ваколатли органни хабардор қилиш тартибига ўтказиш, йўловчиларни енгил машиналарда ташиш фаолиятини ваколатли органни хабардор қилган ҳолда амалга ошириш, тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияни ваколатли органни хабардор қилиш тартибига ўтказган ҳолда, бекор қилиш, дори воситаларининг чакана ва улгуржи савдоларини амалга ошириш учун лицензияларни бекор қилиш ва уни ваколатли органни хабардор қилиш тартибига ўтказиш, риэлторлик фаолиятида лицензияни бекор қилган ҳолда, бу соҳадаги йўналишларни алтернатив усуллар билан тартибга солиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, лицензия ва рухсатномалар олиш жараёнидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, уларни бериш тартибларини янада соддалаштириш, бу соҳада давлат ҳамда жамоатчилик назоратини шакллантириш ва олиб бориш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган бошқа талабларни бартараф этиш мақсадида ҳам  қўшимча таклифлар илгари сурилмоқда.

Улар қаторидан дори воситаларини сотиш бўйича ўз фаолиятини янгидан бошлаган тадбиркорлар учун уни сотиш талабларини ваколатли ва назорат қилувчи органлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилишини йўлга қўйиш, тадбиркорлик соҳасида монополиянинг олдини олиш мақсадида давлат органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи давлат ташкилотларини ташкил этишга йўл қўймаслик (“E-ijro” аукцион каби), лицензия ва рухсатномалар бериш бўйича алоҳида ваколатли органни ташкил этиш, шунингдек,  лицензия ва рухсатномалар бериш устидан Савдо-саноат палатаси томонидан жамоатчилик назорати амалга оширилишини йўлга қўйиш кабилар ўрин олган. Шу билан бирга лицензия ва рухсатномалар бериш юзасидан ягона реестрни (базани) ташкил этиш, мазкур база бўйича давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда жамоатчилик назоратини  Савдо-саноат палатасига юклатиш, лицензия бериш талабларини бузган масъул ташкилот раҳбарлари жавобгарлигини кучайтириш, ушбу соҳадаги ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларни махсус аттес­тациядан ўтказиш, лицензия беришда муддатларни бузганлик ҳамда асоссиз рад этиб, сансалорликка йўл қўйилганлик ҳолатларини таъмагирлик сифатида баҳолаш, айрим фаолият турларидаги лицензия ва рухсатномалар ушбу соҳага янги тадбиркорлик субъектлари кириб келишига тўсиқ бўлаётганлигини ва умуман олганда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганлигини инобатга олиш каби таклифлар алоҳида урғуланган.

Нафиса Шаропова,

Савдо-саноат палатаси Қонунчилик ҳужжатларининг

тадбиркорлик фаолиятига
таъсирини баҳолаш

бошқармаси бош юрисконсульти.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"