Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7326
9931
10500

-569
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
287235
212766
0

+212766

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 858 135
Главная "БИРЖА" Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ғояси муҳокама қилинди

qonun_180Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги  “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  фармонида давлат органлари функцияларининг ва давлат томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларини хусусий сектор субъектларига ўтказиш билан боғлиқ қатор вазифалар  кўрсатиб ўтилган.

Улар жумласига  юридик шахсларнинг профессионал уюшмаларини шакллантириш (ўзини ўзи бошқариш органлари) йўли билан тадбиркорлик фаолиятининг ўзини ўзи бошқариш бўйича қонунчилик базасини яратиш орқали давлат томонидан тартибга солишни қисқартириш  ҳам  киради.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида”ги қонун лойи­ҳасини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилмоқда. Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси билан  Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги  Тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида  ушбу ғоянинг мазмуни ва аҳамияти, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати хусусида фикр алмашилди.

Дастлаб  Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги  Тадқиқотлар маркази директори Игорь Бутиков  янги қонун лойиҳасини яратишнинг концептуал асос­ларига тўхталиб ўтди.  Таъкидланганидек, ўзини ўзи бошқариш деганда мустақил ва ташаббус асосидаги фаолият тушунилади ва у профессионал соҳа ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Бундай фаолиятнинг асосий вазифаси кўрсатиладиган муайян хизмат бўйича стандартлар ёки қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатишдан иборат. Ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари  аниқ ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоғида ишлайдиган, шунингдек, иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи профессионал субъектларни бирлаштирувчи нотижорат тузилма ҳисобланади. Ўзини ўзи бошқариш ташкилотларини ташкил этиш ғоясидан мақсад  алоҳида соҳадаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти бўйича давлатнинг назорат функциясини  ушбу соҳа бозори иштирокчиларининг ўзига беришни таклиф этишга қаратилган.

Ўзини ўзи бошқариш ташкилотининг асосий вазифалари  қонун ижодкорлиги, назорат ва керакли таъсир чораларини қўллашдан иборат. қўшимча вазифаларига эса ташкилот билан унинг аъзолари ўртасидаги низоли масалаларни судгача тартибга солиш,  товар (ишлар, хизматлар) истеъмолчиларига етказилган зарарни ундиришнинг махсус механизмини яратиш, давлат бошқаруви ва жойлардаги маҳаллий давлат органлари билан муносабатларида ташкилот аъзоларининг манфаатларини  ҳимоя қилиш кабилар киради. Бундай тусдаги ташкилотлар барча йўналишда масалан, баҳолаш, ҳуқуқий маслаҳат, аудиторлик, транспорт, солиқ, соғлиқни сақлаш ва бош­қа соҳалардаги профессонал фаолият субъектларини бирлаштириши мумкин.

Хорижий тажрибани ўрганиш натижаларига кўра, масалан Германияда ўзини ўзи бошқариш институтлари оммавий корпорациялар, профессионал корпорациялар, савдо-саноат, қишлоқ хўжалик, ҳунармандчилик палаталари кўринишида мавжуд.

Ўзини ўзи бошқариш органлари биринчи бор (1934 йилда) АҚШда қимматли қоғозлар савдоси тўғрисидаги қонунга мувофиқ, қимматли қоғозлар билан савдо қилувчилар, фонд биржалари, муниципал қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи муниципал бошқарувчилар ассоциациялари сифатида пайдо бўлган. АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ўзига хос обрўли ўзини ўзи бош­қариш ташкилоти бўлиб, унинг вазифаси инвесторларни ҳимоя қилиш, брокерлар, дилерлар ва банклар фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган.

Россияда 2015 йилда “Молия соҳасида ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, 2017 йилда “Ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари тўғрисида”ги, Қозоғистонда 2015 йилда “Ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Япония қимматли қоғозлар бўйича дилерлар ассоциацияси  қимматли қоғозлар бозори устидан назоратни ўрнатиб, инвес­торларни бозордаги ноҳалол компаниялардан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Ушбу давлатнинг сертификатланган бухгалтерлар ва аудиторлар жамоалари устидан назорат кенгаши ўзига  ҳисобдор компанияларида уларнинг фаолиятини  баҳолаган ҳолда назоратни олиб боради.

Ўзини ўзи бошқариш фаолияти бўйича мамлакатимиздаги ҳолатга келадиган бўлсак, унинг ҳуқуқий негизи  Фуқаролик кодекси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда  акс эттирилган. Аммо ушбу кодекс ва қонунлар қимматли қоғозлар соҳасида ўзини ўзи бошқариш ташкилотларини тузишга имкон бермайди. Бундан ташқари, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунда  қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари  манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг нотижорат ташкилот сифатидаги бирлашмасини ташкил этишга ҳуқуқий шароит яратиб берувчи норма белгиланмаган. Ваҳоланки, 2008 йилда ўз кучини (“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ягона қонун қабул қилингач) йўқотган “Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида”ги қонунда бундай норма мавжуд эди.

Шунинг учун бугунги кунга келиб, “Ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини яратиш ғояси илгари сурилмоқда. Ғоя ташаббускорларининг таъкидлашича,  бундай қонун  ўзини ўзи бошқаришнинг иқтисодий-ҳуқуқий асосини аниқлайди,  барча тадбиркорлик ва профессионал фаолият соҳасида ўзини ўзи бошқариш ташкилотларини тузиш тартибини, уларнинг фаолияти ва ваколатларини, мақомини белгилайди, ўзини ўзи бош­қариш тушунчасини  очиб беради, молия бозорига оид  ушбу ташкилотлар ҳуқуқларини, ташкилотни тузиш талаблари, мезонларини акс эттиради, ўзини ўзи бошқариш ташкилотларига ички стандартларни ишлаб чиқиш имкониятини яратиб беради.

Масала муҳокамаси чоғида  депутатлар, баҳоловчи, бухгалтерлик, аудиторлик, риэлторлик ва биржалар фаолияти билан шуғулланувчи  жамоат бирлашмалари раҳбарлари, ушбу соҳалар мутахассислари, экспертлар томонидан бир қатор  фикр-мулоҳазалар, таклиф-тавсиялар билдирилди. Шунингдек, ўзини ўзи бошқаришга оид янги қонун  профессионалларни бирлаштирган уюшмаларнинг нафақат ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, балки уларга ҳуқуқий шарт-шароит яратиш борасида давлат идораларига яхши кўмакчи сифатидаги фаолияти самаралари мисоллар асосида эътироф этилди. Янги қонун эса бу борадаги  ишлар салмоғини янада ошириб, профессионал фаолиятни ривож­лантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"